Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / Амалий бухгалтерия

Энг кам иш ҳақи ва оналар нафақаси

Менда болани икки ёшга тўлгунча парвариш қилиш бўйича 2 ЭКИҲ суммасидаги нафақага доир савол бор. Ҳисоб-китобга қайси энг кам миқдорни қабул қилиш керак?

Ирина.

 

Бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш нафақаси қандай ҳисобланади: йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқибми ёки нафақа тўланадиган ойда амал қиладиган ЭКИҲданми?

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси декрет таътили даврида ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисобланадими, бу қайси тартибда амалга оширилади (мисолда кўрсатсангиз)?

Наталья.

 

– Президентнинг 26.12.2012 йилдаги ПФ-4491-сон Фармони билан Президентнинг 25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон Фармонига киритилган ўзгартишларга мувофиқ 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб бола парвариш қилиш бўйича нафақанинг ҳисоб-китоби учун йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори қабул қилинади. Чунончи, 2013 йилда ойлик нафақа 159 180 сўмни ташкил этган, 2014 йилда эса унинг суммаси 192 210 сўмга тенг (2014 йил 1 январда ЭКИҲ – 96 105 сўм).

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг тўланиши Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) билан тартибга солинади. Нафақа таътилнинг бутун даври учун бирйўла тўлиқ иш ҳақи (100%) миқдорида тўланади (Меҳнат кодексининг 286-моддаси).

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб чиқаришда қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи нафақа ҳисоб-китоби кунида белгиланган иш ҳақи (тариф, маош) билан таътил бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олинган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисмини қўшиш орқали белгиланади. Агар ҳомиладорлик ва туғиш таътили вақтида иш ҳақи ўзгарган бўлса, шу даврдан бошлаб нафақа миқдори ҳам қайта ҳисоблаб чиқарилади. Агар нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақига қўшимча ҳақ ҳисобланган бўлса, нафақа ҳам тегишли равишда ошади (Низомнинг 52 ва 59-бандлари).

Шу тариқа, агар ЭКИҲ ошганда ҳоми­ладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходиманинг лавозим маоши (тариф ставкаси) кўпайса, сизга нафақа суммасини қайта ҳисоблашлари ва фарқни қўшимча тўлашлари керак. Агар ЭКИҲнинг оширилиши ойнинг 1-кунидан бошқа кунда юз берса, ушбу ой учун ўртача ойлик ЭКИҲни қабул қилиш, кейинги ойларда янги ЭКИҲ бўйича ҳисоблаш керак.

 

МИСОЛ. Хўжалик ҳисобидаги ташкилотда Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими амал қилади. Ходималарнинг бири туғиш олди ва туғишдан кейинги таътилга 2013 йил 1 ноябрдан 2014 йил 6 мартгача (126 календарь кун) чиқиши тўғрисида касаллик варақасини топширди. Унга 6,893 ­коэффициенти билан 14-разряд бўйича тариф ставкаси белгиланди.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳисобланадиган кунда унинг тариф ставкаси 630 916 сўмни ташкил қилган. Бундан аввалги 12 ойда (2012 йил ноябрь – 2013 йил октябрь) унга 1 620 000 сўм мукофот ҳисоблаб ёзилган.

Нафақа ҳи­соб-кито­би санасида ўртача ойлик иш ҳақи 765 916 сўмни (630 916 + 1 620 000 / 12) ташкил этган. Таътилнинг 89 иш куни (ноябрь – 21, декабрь – 22, январь – 22, февраль – 20, март – 4) учун 3 216 847 сўм (765 916 х 4 ой + 765 916 / 20 х 4 иш куни) нафақа тўланган.

2013 йил 15 декабрдан бошлаб ходиманинг тариф ставкаси 662 452 сўмгача (96 105 х 6,893) оширилган. Нафақани қайта ҳисоблаш 2013 йил 15 декабрдан 2014 йил 6 мартгача бўлган даврга тўғри келадиган иш кунларининг ҳақиқатдаги сони, яъни 58 иш куни учун амалга оширилади.

Янги тариф ставкаси бўйича ҳисоб-китобдан ўртача ойлик иш ҳақи 797 452 сўмга (662 452 + 1 620 000 / 12) тенг. 58 иш куни учун нафақа суммаси (тариф ставкасининг ошишини ҳисобга олган ҳолда) 2 189 368 сўмни (797 452 / 22 х 12 иш куни (2013 йилнинг 15–31 декабрида) + 797 452 х 2 ой (2014 йилнинг январь ва феврали) + 797 452 / 20 х 4 иш куни (2014 йилнинг 1–6 марти) ташкил этади.

Ҳақиқатда ушбу 58 кун учун 2 102 787 сўм (765 916 / 22 х 12 иш куни + 765 916 х 2 ой + 765 916 / 20 х 4 иш куни) нафақа тўланган.

Ходимага қўшимча тўланадиган нафа­қа суммаси 86 581 сўмни (2 189 368 – 2 102 787) ташкил этади.

Агар корхонада қа­бул қилинган меҳ­натга ҳақ тўлаш тизимида ЭКИҲнинг оши­ши муносабати би­лан ходимларнинг иш ҳақи оширилиши назарда тутилмаса, ҳо­миладорлик ва ту­ғиш нафақаси ҳам қайта ҳисоблан­майди.

Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари
тайёрладилар.

 

Прочитано: 5356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика