Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Ҳисоботлар қачон топширилади?

Солиқлар ва статистика бўйича ҳисоботларни топшириш муддатларини билмоқчи эдим, қўшма кичик корхоналар қандай ҳисоботларни топширадилар?

 

– Корхона молиявий, солиқ ва статистик ҳисоботлар тақ­дим этиши керак.

Молиявий ҳисобот таркиби Молиявий ҳисобот шакл­ларини тўлдириш бўйича қоидаларда1 белгиланган. Унинг 4-бандига кўра кичик корхоналар бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ҳамда молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни (2-сон шакл) Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомда2 (бундан кейин – 942-сон Низом) назарда тутилган муддатда йилда бир марта тақдим этадилар. Сизнинг корхонангиз қўшма корхона бўлганлиги сабабли, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай ҳисобот топширилиши керак (942-сон Низомнинг 2-банди).

Солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари Солиқ кодекси (СК) билан, унинг шакл­лари эса МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори (бундан кейин – 2439-сон қарор) билан белгиланган. Кичик корхоналар ДСИга ягона солиқ тўлови бўйича (2439-сон қарорга 13-илова); жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича (2439-сон қарорга 2-илова); ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жам­ғармасига суғурта бадаллари бўйича (2439-сон қарорга 10-илова) ҳисоб-китоблар тақдим этишлари керак. Улар, СКнинг 187, 310 ва 360-моддаларига кўра, ҳар чоракда қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

I, II ва III чораклар учун – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

йил учун – йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.

ЯСТни ер солиғининг 3 баравар суммаси тарзидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўловчи корхоналар 2014 йилнинг 1 февралигача Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этадилар (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг3 4-банди).

Агар йил давомида юридик шахсларга дивидендлар ва фоизлар, норезидентлар ва (ёки) ходимларга асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар тўланган бўлса, 30 январдан кечиктирмай ДСИга 2013 йил учун даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно (СКнинг 187-моддаси) ҳамда даромаднинг умумий суммаси ва 2013 йил учун тўлов манбаи­да ушлаб қолинган юридик шахслар фойда солиғининг умумий суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этиш шарт (СК 165-моддаси тўртинчи қисмининг 3-банди).

2014 йил учун статистика ҳисоботини тақдим этиш муддатлари ва шакллари Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 15.11.2013 йилда 2523-сон билан рўйхатдан ўтказилган «2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғ­рисида»ги қарори билан белгиланган. Кичик корхоналар 1-КВ шаклини қуйидаги муддатларда топширадилар:

I, II ва III чораклар учун – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

йил учун – 1-КВ (йиллик) шакли бўйича – 15 февралдан кечиктирмай, хорижий инвес­тицияларга эга бўлган ва хорижий капитал иштирокидаги кичик корхоналар эса – 25 мартдан кечиктирмай.

 

Ҳисобот муддатлари ва шакллари тўғрисидаги ахборот, уларни тўлдириш бўйича тавсиялар «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси саҳифаларида ва norma.uz сайтида мунтазам чоп этилади.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 7-илова.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Наиля ИЗМАЙЛОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 20200 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2019-08-23 09:50:26, Гость_:
рахмат

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика