Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ имтиёзларининг ҳисоби

Бизнинг корхонага солиқ ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича имтиёзлар, жумладан 3 йил муддатга фойда солиғини тўлашдан озод этиш бўйича имтиёз берилган бўлиб, ушбу имтиёзлар бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти назарда тутилмаган ҳолда берилган.

Юридик шахс сифатида солиқ ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қоидалари ҳақида аниқ тушунтириш берсангиз.

Баҳром Қўлдошев, корхона раҳбари.

Бухоро вилояти.

 

– Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) солиқ ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича имтиёзларнинг ҳисобини қандай олиб бориш белгилаб берилган.

Низомнинг амал қилиши қонун ҳуж­жатларига мувофиқ солиқлар ва божхона имтиёзлари берилган, мулкчилик шаклидан, фаолият туридан, идоравий мансублигидан қатъи назар, респуб­лика ҳудудидаги барча бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга тааллуқлидир.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, хў­жалик юритувчи субъектларга бу борадаги имтиёзлар бўшаётган маб­лағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан ёки уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда берилади.

Хусусан, бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди.

Шунингдек, солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг банк ҳисобварақларида акс эттирилмайди ва шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди ва, тегишлича, молиявий натижаларни шакл­лантиришга таъсир қилмайди.

Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари чоғида бўшаётган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақ­садида, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақлари очилади.

Бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоблаб ёзилган, бўшаган маблағлар суммаси умумбелгиланган тартибда мазкур ҳисобварақлар дебети бўйича акс эттирилади.

Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварақлари дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Доимий солиқлар ва божхона имтиёзлари чоғида бўшаётган маблағлар, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўлов бўйича молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб берилади.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori»

солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 2843 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика