Агар ходим ўз мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганидан кейин ишдан ўз хоҳиши бўйича бўшаш тўғрисида ариза ёзган бўлса, у ўз мажбуриятларини бузганлик учун ишдан бўшатиш мумкинми?
– Иш берувчининг ташаббусига кўра ходимга нисбатан Меҳнат кодекси (МК) 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун иш берувчининг меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириши икки ҳафталик муддат вақтида меҳнат шартномасини бекор қилиш тарзидаги интизомий жазони қўллаш бўйича бирор-бир чекловлар Меҳнат кодексида белгиланмаган.
Шу тариқа, иш берувчи ходимга нисбатан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тарзида интизомий жазо чораларини қўллашга ҳам (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди), уни ўз хоҳиши бўйича ишдан бўшатишга (МКнинг 99-моддаси) ҳам ҳақлидир.