Меҳнат шартномасини ўз хоҳиши бўйича ва тарафларнинг келишуви бўйича бекор қилиш бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
КБ ходими.
Тошкент шаҳри.
МЕҐНАТ ШАРТНОМАСИНИ ХОДИМНИНГ ТАШАББУСИГА К¤РА ВА ТАРАФЛАРНИНГ КЕЛИШУВИ Б¤ЙИЧА БЕКОР ЈИЛИШ ТАРТИБИНИНГ АСОСИЙ ФАРЈЛАРИ
|
Меҳнат шартномасини бекор қилиш |
|
ходимнинг ташаббуси билан (МКнинг 99-моддаси) |
тарафларнинг келишуви бўйича (МК 97-моддасининг 1-банди) |
|
Ариза бериш |
Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, ўзининг ташаббусига кўра (ўз хоҳишига биноан) 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир |
Ходим билан иш берувчи ўртасида келишувга эришилганда номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ёки муддатли меҳнат шартномаси тарафлар белгилаган муайян муддатда исталган вақтда бекор қилиниши мумкин. Уни бекор қилиш учун фақат битта юридик далил – тарафларнинг розилиги зарур. Ушбу асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни тарафларнинг исталгани (иш берувчи ёки ходим) таклиф этиши мумкин. Келишувга эришилганда меҳнат шартномаси тарафлар томонидан белгиланган муддатда, МК 97-моддаси 1-бандининг формулировкасига аниқ мувофиқликда уни бекор қилиш асосини кўрсатган ҳолда бекор қилинади. Ушбу ҳолда меҳнат шартномаси, масалан, ўша куниёқ ёки 10, 15, 20, 25 ва ҳоказо кун ўтгач (аниқ кўрсатилган кунда) бекор қилиниши мумкин |
Меҳнат шартномасини огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин бекор қилиниши санасини кўрсатган ҳолда ариза бериш |
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин (мурожаат қилинган кундан бошлаб эмас, балки аризада кўрсатилган кундан бошлаб) бекор қилиниши мумкин (МК 99-моддасининг иккинчи қисми)
|
Келишув шакли Меҳнат кодекси билан белгиланган эмас. Бироқ ёзма келишувни тузиш тавсия қилинади, унда тарафларнинг ўзлари меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини белгилайдилар. Иккала тараф ушбу ҳужжатни ўз имзолари билан тасдиқлаб, улар келишувга эришганликларини яна бир марта тасдиқлайдилар |
Асос шакли |
Ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза (ташаббус) ходимнинг ихтиёрий хоҳиш-иродаси бўлиши керак, чунки бундай ариза берилиши ҳар доим ҳам ходимнинг меҳнат муносабатларини бекор қилишни амалда хоҳлаши бўлавермайди |
Тузилган келишув |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ |
Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида эркин шаклдаги буйруқ чиқарилади (МКнинг 99-моддаси) |
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш тўғрисида эркин шаклдаги буйруқ чиқарилади (МК 97-моддасининг 1-банди) |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш хоҳишидан воз кечиш имконияти |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугашига қадар ходим исталган вақтда ўз аризасини бир тарафлама тартибда қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир (МК 99-моддасининг учинчи қисми) |
Меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги келишувдан бир тарафлама тартибда «воз кечиш» мумкин эмас. Бундай келишувни ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги билан бекор қилиш мумкин. Иш берувчи рад этган тақдирда меҳнат шартномаси келишувда кўрсатилган муддатда бекор қилинади |
Кўпчилик ходимлар меҳнат шартномасини бекор қилишга доир ушбу икки асосни фарқламайдилар ва уларни чалкаштирадилар, кейин эса турли инстанцияларга мурожаат қиладилар. Амалиётнинг кўрсатишича, ходим тарафларнинг келишуви бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишга қуйидаги ҳолларда розилик беради:
интизомий қилмиш учун иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатишга йўл қўймаслик учун;
иш берувчининг амалда исботлаш мушкул бўлган бир қадар руҳий босими остида.
Иш берувчи эса ходимга бундай келишув тузишни таклиф этаркан, кўпинча ёқмайдиган ходимдан холос бўлиш ёки ташкилотда штатларни қисқартиришнинг ҳақиқий сабабини беркитиш хоҳишидан келиб чиқади.
Бироқ назорат қилиш органлари бундай ҳаракатларни аниқлаганда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқбузарликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақлилар.