Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 48 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Замин соҳиби

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддаси.

 

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун миришкор ва юқори малакали қишлоқ хўжалиги ходимларига 50 йиллик узоқ муддатли ижарага текинга ер олиш (уни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан), зарур техникани мулк қилиб олиш имкониятини берди. Фермер хўжаликлари ҳозирда дон, пахта, сабзавот, мева, полиз маҳсулотларини етиштиряптилар, сут ва гўшт билан истеъмол бозорига чиқяптилар. Уларнинг кўпчилиги кичик корхоналар бунёд этиб, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйдилар. Замонавий мини-технологиялар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларимиз олдида қўшилган қиймат ҳалқаси орқали фойда олиш бўйича бир талай имкониятларни очиб берди.

 

 

        Диёрбек Сулаймоновнинг фермер хўжалиги муваффақиятли бизнес юритишга мисол бўла олади. Тугаётган йилда у суғориладиган 37 гектар ерда кузги буғдой етиштирди, 30 гектар ер эса ғўза билан банд. Фермерларни ҳосил қувонтирди. Улар элеваторга 180 тонна – шартнома мажбуриятларидагидан 20 тонна кўп тўқ мағизли дон жўнатишди. Бундан ташқари, бошоқли экинлар ҳосилининг учдан бир қисмидан кўпроғи хўжалик тасарруфида қолди. Тайёрлаш пунктига 156 тонна пахта топширилди, бу эса давлат буюртмаси бўйича мажбуриятлардагидан 36 тонна кўпдир.

Фермер хўжалигининг раҳбари Сад­риддин Холмуродовни деҳқон бўлиб туғилган дейиш мумкин. Унинг онаси қарийб ўн йил пахтачилик бригадасига раҳбарлик қилган, отаси эса 12 йилдан ортиқ механизатор бўлиб ишлаган. Унинг бугунги муваффақиятлари негизида, фермернинг ўзи айтганидек, Тошкент гидромелиорация техникумида олинган билимлар, хўжаликнинг тупроққа ишлов берувчи техника билан таъминланганлиги ётади.

Аслини олганда фермер хўжалиги оилавий бизнес ҳисобланади. Айрим ишлаб чиқариш йўналишларини Сад­риддиннинг уч нафар туғишган ака-укаси бошқараётганлигини айтиш кифоя. Дала ва чорвачилик фермаларида меҳнат қилаётганларнинг ҳаммаси унинг қариндошларидир.

Муайян фермер хўжалигининг муваффақиятли ривожланаётган моделини кредит муассасалари маъқулла­дилар, улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг режаларини биргаликда молиялашга розилик бердилар. Сўндириш муддати беш йилдан етти йилга мўлжалланган, йилига гаровсиз уч фоиз қўшиб тўланадиган имтиёзли банк кредитлари хўжаликка асосий фондларни янгилаш, етиштирилаётган экинларнинг майдонларини кенгайтириш, янги бизнес очиш имконини берди. Ссуда капиталига иккита универсал чопиқ ва транспорт трактори харид қилинди, яна 20 гектар суғорма ер ижарага олинди, наслдор қорамоллар сотиб олинди, замонавий чорвачилик комплекси қуриляпти, асаларичилик «илми» ўзлаштириляпти.

Бизнинг МЧЖ шаклидаги янги тузилманинг пайдо бўлиши бизнеснинг кенгайиб бораётганлигидан даракдир. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш билан банд бўлган бўлинмаларни қайта ишланган маҳсулотларни сотиш ва логистика, амалий ҳамкорлик қилиш учун янги шерикларни излаш мақсади йўлида бирлаштирди.

Ишлари муваффақиятли бораётган фермер ва тадбиркор С.Холмуродов юртдошларига ёрдам қўлини чўзаёт­ганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли­дир. Фермерлик, қайта ишлаш-савдо корхонамиз бўлинмаларида 83 нафар ҳамқишлоғимиз учун иш топилди. Ўзининг қадрдон «Қизил ой» маҳалласида Сад­риддин икки километр автомобиль йўллари, бир ярим километр водопровод тармоғини реконструкция қилиш ва тиклашга маблағ ажратди. Корхоналаримиз уч нафар кам таъминланган оилани оталиғига олган, уларга мунтазам равишда моддий ёрдам кўрсатиб келади.

Азим ОРТИҚОВ,

«Альфа-Омега» МЧЖ ­директорининг ўринбосари.

Бухоро вилоятининг Жондор тумани.

Прочитано: 2404 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика