Norma.uz

Синглимга совға қилишим мумкинми?

Мен Хоразм вилоятида доимий пропискага эга бўлган туғишган синглим менга берган пулга Тошкентда ўз номимга квартира сотиб олдим. Пул уники бўлгани учун, ушбу квартирани синглимга совға қилиш ҳуқуқига эгаманми?

Т.Ҳайитниёзов.

Шайхонтоҳур тумани.

 

        – Йўқ, унинг Тошкент шаҳрида доимий пропискаси йўқлиги сабабли мазкур квартирани синглингизга совға қилиш ёки сотишга ҳақли эмассиз.

Мазкур саволга тушунтириш­ни Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномадан1 топиш мумкин, унга кўра Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тас­диқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса, амалга оширилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом2 ҳам сиз учун дастуриламалдир, унга кўра Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, агар жисмоний шахс ҳисобланган сотиб олувчи томон:

-Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

-Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахс­лар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати3 2, 5, 9–11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида дои­мий прописка қилинган бўл­са, башарти Тошкент шаҳри ҳу­дудида камида 3 йил доимий яшаган (лавозимда бўлган) ва доимий прописканинг борлиги тўғрисида ички ишлар туман бўлими (бошқармаси)нинг маълумотномасини тақдим этган бўлса, амалга оширилади.

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

______________________________________

1Адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

314.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган.

Прочитано: 2173 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика