Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 48 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Миллий анъаналар асосида

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси.

Оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – Зарафшон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг асосий вазифаларидир. Уларни ҳал эта борарканмиз, биз соғлиқни сақлаш, ФҲДЁ органлари бўлинмалари, маҳалла қўмиталари, «Камолот» ёшлар ҳаракати фаоллари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Натижада эр-хотинларнинг ажрашиш жараёнларини пасайтиришга доир барқарор тамойил кўзга ташланяпти, бу эса оилавий ришталарнинг мустаҳкамланаётганлигидан далолат беради. Мустаҳкам оилавий иттифоқларга Қўлдошевлар, Шукуровлар, Шавқибоевларнинг оилалари мисол бўла олади, улар «Энг намунали оила» унвони учун шаҳар танлови якунлари бўйича энг яхши оилалар деб топилди.

«Мустаҳкам оила йили» давлат дастурида асос солинган узоқ муддатли ташаббусларни амалга ошириш доирасида Ватан ҳимоячиларининг оилалари алоҳида эътибор марказида турибди. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси маънавиятни тарғиб қилиш бўлими билан ҳамкорликда «Энг намунали ҳарбий хизматчилар оиласи» танловини ўтказди, унда Ўрозбоевлар оиласи ғолибликни қўлга киритди. «Энг намунали ҳарбий хизматчи аёл» номинациясида эса ҳарбий хизмат назоратчиси, ҳарбий хизматчи оиласининг вакили Зебинисо Шерқобилова ғолиб чиқди. У нафақат ўзининг профессионал кўникмаларини, балки рўзғор юритиш маҳорати, шоиралик ва ижодий қобилиятларини ҳам намойиш этди.

Ёшлар оиласидаги маънавий муҳит кўп жиҳатдан эр-хотиннинг берадиган тарбиясига, уларнинг мустақил ҳаётга тайёрлиги, ўз муносабатларини муҳаббат, ҳурмат-эҳтиром ва бир-бирларини тушуниш асосига қура олишларига боғлиқдир. Бу ҳақда биз шаҳардаги ўқув муассасаларидаги учрашувларда гапирамиз. Суҳбатдош қизлар эътиборини оила ўчоғининг бўлғуси соҳибаси нафақат яхши бека, ғамхўр она бўлиши, балки профессионал соҳада ҳам муваффақиятга эришиши шарт эканлигига қаратамиз. Зарафшон тиббий коллежи ўқувчиси Гулёра Сайфуллаева ушбу сабоқларни яхши ўзлаштириб, «Қизлар мустақил ҳаёт бўсағасида» вилоят танловида иккинчи ўринни эгаллади.

Маълумки, Шарқда мустаҳкам оила маҳалла ҳаётининг маънавий-ахлоқий мазмунини белгилайдиган асосий омиллардан биридир. Шу сабабли маҳалла қўмиталари маслаҳатчиларининг мажбу­риятлари доирасига ёш оилаларни тарбиялаш ва мустаҳкамлаш, улардаги номақбул ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш билан боғлиқ барча масалалар киради. «Баҳор» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси, рес­публика танловининг жюриси томонидан «Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий маърифат масалалари бўйича энг намунали маслаҳатчиси» деб эътироф этилган Холида Эргашева ана шу вазифаларни яхши уддалаяпти.

Ушбу муваффақият шаҳримизда фуқа­ролар ўзини ўзи бошқариш органларининг иш даражасини объектив тарзда акс эттиради. Халқимизга хос бўлган энг яхши оилавий анъаналар «Тинчлик» маҳалласи фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Зулфия Маҳмудованинг оиласида авайлаб-асраб келинмоқда, унинг оиласи ўтган йилги кўрик якунларига кўра «Энг яхши ёш оила» деб эътироф этилган.

Биз Конституциямиз – суверен Ўз­бекистоннинг Асосий қонуни қабул қилин­ганлигини нишонлаяпмиз. У миллий анъаналар ва удумларни тиклаш ҳамда мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ёшларининг ҳозирги авлодини маънавий-ахлоқий тарбиялашда оиланинг аҳамиятини ошириш учун пойдевор бўлди.

Зулхумор ЖЎРАЕВА,

Зарафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Прочитано: 4392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика