08.07.2024
Когда на счете не хватает денег для платежа
Уплата налогов при недостатке средств Обслуживающий банк примет от вас платежное поручение при наличии средств на счете, если иное не предусмотрено договором (ч. 2 ст. 793 ГК) . Исключение составляют «платежки» на уплату налогов и сборов. Их банк принимает независимо от суммы остатка на далее...»» |
08.07.2024
Как проводить электронные платежи в бюджет
Особенности использования средств электронного платежа разъясняет заместитель директора департамента Центрального банка Шавкат РАСУЛЕВ. далее...»» |
08.07.2024
Как учитывать розничную продажу товаров с послепродажным обслуживанием
Торговая организация может предоставлять покупателям так называемое послепродажное обслуживание (ППО) проданных товаров. На практике такую услугу называют также дополнительным обслуживанием, программой дополнительного сервиса, дополнительной или расширенной гарантией и т. п. далее...»» |
01.07.2024
Талаб қанчалик ўринли?
Ходим 4–5 та корхонада штатдан ташқари юрист лавозимида (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида) ва штатдаги юрист лавозимида (2021 йилдан буён ишлаб келмоқда. Ҳозирда янги Меҳнат кодексининг 11-моддасида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома билан ишлаш тақиқланганлиги қайд этилган. Ходим ЯММТ тизимига киритилмаганлиги сабабли корхоналарда янги УЗАСБО-2 дастури яратилди. Аммо дастурга ҳам киритилмаганлиги учун иш ҳақи берилишида муаммо келиб чиқмоқда. Адлия бошқармаси томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома билан ишлаш тақиқланганлиги сабабли юристни штатдаги ходим сифатида ишга олиш ва ЯММТга киритиш талаби қўйилмоқда. Бу қанчалик тўғри? далее...»» |
01.07.2024
Компенсация тўланиши керакми?
Давлат ишхонасида қоровул вазифасига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида 2021 йилдан 6 ой муддатга фуқаро ишга қабул қилинган. Шартнома ҳар 6 ойда қайта расмийлаштирилган. Охиргиси 2024 йил 1 апрелга қадар амалда бўлган. Бугунги кунда қоровул томонидан меҳнат инспекциясига ишга тиклаш масаласида мурожаат қилинган. Меҳнат инспекцияси ходими қоровулга компенсация тўланиши лозим эди, деган важни келтирмоқда. Ушбу ҳолат ва унинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан батафсил тушунтириш беришингизни сўраймиз. далее...»» |
01.07.2024
Огоҳлантириш муддати ўрнига бериладиган компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади
Огоҳлантириш муддатининг бутун даври учун компенсация қандай ҳисоб-китоб қилинади Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда у ходимни бу ҳақда белгиланган муддатларда ёзма шаклда (имзо қўй- дириб) огоҳлантиради (МК 165-м.) . Иш берувчи огоҳлантириш муддати далее...»» |
01.07.2024
Ҳужжатларни қалбакилаштириш нимаси билан хавфли
Нимагадир бухгалтерия ишида ҳужжатларни қалбакилаштириш мавзусини бўрттириб кўрсатмасликка ҳаракат қиладилар. Зеро, баъзан бухгалтерия хизмати олдиндан тайёрланган, муҳр ва имзо қўйилган ҳужжатларнинг бланкаларидан фойдаланиши ҳеч кимга сир эмас. Ёки ходим ишдан бўшаган бўлса ҳам ҳужжатларда унинг имзоси пайдо бўлишда давом этади. Буйруқлар орасида каср рақамли ёки рақамларга ҳарф қўшилган буйруқ бирдан пайдо бўлиб қолади. Бухгалтер қўли билан қўйилган директор имзоси ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади, ҳатто: «Ўз директори ўрнига имзо қўя олмайдиган бухгалтер бухгалтер эмас» дея ҳазил ҳам қиладилар. Ҳужжатни имзолаётган мансабдор шахснинг исми олдига эгри чизиқ қўйилиши алоҳида эътиборга лойиқ. Ўринбосарлар шундай кўрсатилади, деган фикр мавжуд. Бироқ ҳеч бир НҲҲда бундай қоида белгиланмаган. Ҳар қандай ҳужжатда лавозими ва фамилияси кўрсатилган шахснинг имзоси қўйилган бўлиши керак. У ерда директор қайд этилган бўлса, директорнинг имзоси қўйилиши керак. Ҳужжатни ўринбосар имзоласа, демак, айнан у ўз лавозими ва фамилияси билан кўрсатилиши керак. Чизиқча, уни «слеш» ҳам дейдилар, қонунчиликда белгиланмаган белги бошқа шахсга ҳужжатни имзолаш ҳуқуқини бермайди. далее...»» |
01.07.2024
«Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи далее...»» |
01.07.2024
«Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори далее...»» |
01.07.2024
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун кредитларни қайтариш муддати бир йилга узайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2024 йилдаги «Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 344-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
01.07.2024
«Тарбия шахс маданий-маънавий камолотининг мезони» мавзусида халқаро форум ўтказилади
Президентнинг 21.06.2024 йилдаги «Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-232-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
01.07.2024
Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти ташкил этилди
Президент томонидан 21.06.2024 йилдаги «Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-229-сон қарор имзоланди. далее...»» |
01.07.2024
Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ташкил этилади
Президентнинг 21.06.2024 йилдаги «Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-228-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
01.07.2024
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар билан янги лойиҳа офиси шуғулланади
Президент томонидан 20.06.2024 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-227-сон қарор имзоланди. далее...»» |
01.07.2024
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти туризмни ривожлантиради
Президентнинг 19.06.2024 йилдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-226-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
01.07.2024
Тўловлар бўйича дастлабки қарор
Сунъий тиш протезларини тайёрлаш учун зарур бўлган материални буюртма қилдик. Европа сертификатида ТИФ коди бизнинг Товар номенклатурамиздагидан умуман бошқа товар гуруҳида белгиланган. Бу ҳақда декларантга кўриб чиқиш учун ҳужжатни олиб келганимизда унинг маслаҳатидан сўнг билдик. Унинг айтишича, код бошқача бўлгани учун, тегишинча, божхона учун тўлов суммаси ҳам бошқача чиқар экан. Бошқа фирмага мурожаат қилдик, у ерда умуман бошқача рақамлар чиқди. Биз стоматологик клиниканинг эҳтиёжлари учун биринчи марта буюртма беряпмиз, божхона масалалари билан шуғулланмаганмиз, чалкаш ҳолатга тушиб қолдик. Илгари керамик массани расмийлаштирган ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашиб кўрдик, уларнинг айтишича, божхонадан дастлабки қарорни олган маъқул экан, божхоначилар керакли суммани аниқлаб беришар ва шунда ҳеч қандай муаммо бўлмас экан. Бу қандай ҳужжат ва уни қандай расмийлаштириш керак? Унинг учун қанча тўлаш керак бўлади? далее...»» |
01.07.2024
Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасига фойда солиғи солинадими
Корхона маҳсулот (товарлар)нинг бозор нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҚҚСни мустақил равишда ҳисоблади ва тўлади. Фойда солиғини ҳисоблашда қўшимча ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммалари, шунингдек товарлар таннархидан паст нархда сотилганда зарар чегириладими? далее...»» |
01.07.2024
Ер участкасини хусусийлаштириш харажатлари қандай эътироф этилади
Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Биз корхонада доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқида бўлган ер участкасини хусусийлаштиришни расмийлаштиряпмиз. Давлат хизматлари марказида бизга суммани тўлаш учун ҳисоб беришди, бироқ ЭҲФ тақдим этишмади. 1. Агар Давлат хизматлари маркази ЭҲФ тақдим этмаса, бухгалтерия ҳисобида ушбу суммани қандай ҳисобга олиш керак? 2. Ушбу харажат фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадими? далее...»» |
01.07.2024
Транспорт хизматлари кўрсатилганда солиқ оқибатлари
Корхона товарларни импорт қилади. БЮДнинг 20-сатрида FOB деб ёзилган. Товаримизни етказиб бериш учун хитойлик транспорт компанияси билан шартнома тузганмиз, бу компания ўз транспортида етказиб берган. Компания Хитойнинг солиқ резиденти эканлигини тасдиқловчи сертификатни ўз вақтида тақдим этган. Товарларни етказиб бериш учун тўлаб берган транспорт харажатларимизнинг солиқ оқибати қандай? далее...»» |
01.07.2024
Экспортга реклама хизматлари суммалари бўйича фойда солиғининг ноль ставкаси тан олинадими
Корхона реклама хизматларини кўрсатади. Унда экспорт шартномалари мавжуд бўлиб, уларга мувофиқ биз норезидентларга Ўзбекистон ҳудудида реклама хизматлари кўрсатамиз. Фойда солиғини ҳисоблашда биз СКнинг 337-моддасига асосан ноль даражали ставкани қўллаймиз. Солиқ инспекцияси Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-иловада биз томондан қўлланилган солиқнинг ноль даражали ставкасини тан олмаяпти ва автокамерал текширув орқали фойда солиғи суммасини тўлашни талаб қилмоқда. Биз фойда солиғини ҳисоблашда мутаносиб усулни қўллаймиз. Солиқ инспекторининг сўзларига кўра, ушбу сумма ҚҚС ҳисоб-китобига 6-илованинг 01041-сатри бўйича суммага ўхшаш бўлиши керак, бироқ корхона товарларни экспортга реализация қилмайди. Корхона экспортга реклама хизматларини кўрсатишда фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақлими? далее...»» |