08.03.2025
Импорт қилинган асосий восита сотилганда ҚҚС
Биз юк ташиш хизмати билан шуғулланамиз. Корхонамиз январь ойида импорт шартнома асосида юк машинасини сотиб олди ва шу ойни ўзида сотдик. Импорт қилинганда 40 млн сўм ҚҚС ҳисобланган. Сотишда эса 25 млн сўм ҚҚС ҳисобланган. Солиқ кодекси 248-моддаси 5-қисмига мувофиқ солиқ органи буни товар деб қараб, ҚҚС суммаси импорт ҚҚС дан кам бўлмаслиги керак деб, 15 млн сўм қўшимча ҚҚС ҳисоблашни талаб қиляпти. Биз юк машинасига давлат рақам белгисини олиб, кейин 7 кундан сўнг сотганмиз. Биз юк машинасини сотиш фаолияти билан шуғулламасак, қандай бу биз учун товар ҳисобланиши мумкин? далее...»» |
08.03.2025
Ижарага берувчи коммунал хизматлар суммасидаги ҚҚСни ҳисобга оладими?
Корхонамиз омборхоналарни ижарага бериш билан шуғулланади. Ҳар бир омборхона учун алоҳида ҳисоблагичлар (электр энергия, совуқ сув) ўрнатилган. Ҳар ойнинг охирида ҳудудий коммунал хўжаликлардан корхонамизга жами сарфланган коммунал ресурслар учун ҳисобварақ-фактура юборилади. Биз ушбу ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган суммаларни омборхоналарга ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичларига асосан омбордан фойдаланувчиларга пропорционал равишда тақсимлаб ҳисобварақ-фактура юборамиз. Ушбу ҳолатда биз ҳудудий коммунал хўжаликлари томонидан юборилган фактурадаги ҚҚС суммасини ҳисобга оламизми? ҚҚС ҳисоботи топшириш вақтида тўланадиган ҚҚСдан ушбу кирувчи ҚҚС чегириб қолинадими? Агарда мумкин бўлса қандай асосга кўра? далее...»» |
08.03.2025
Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми
Корхона БААда рўйхатга олинган юридик шахсга лицензия шартномаси бўйича хизматлар кўрсатмоқда. Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми? далее...»» |
08.03.2025
Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?
Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади? далее...»» |
08.03.2025
Ижара тўлови фарқига бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тўлиқ ЭҲФ асосида тўлдирилади. Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг минимал ставкалари ва шартномавий ижара тўлови ўртасидаги фарқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 0205-сатрида акс этиши учун бу суммага бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш керак. Лекин биз қайси ЭҲФни расмийлаштириш кераклигини тушуна олмаяпмиз. Бошқа даромадлар учун ЭҲФ тегишли МХИКга эга эмас. далее...»» |
08.03.2025
Хорижий валютадаги корпоратив картадан қандай фойдаланиш мумкин
Тавсияга янги БҲМСлар тасдиқланиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилди: ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.11.2024 йилдаги 191-сон буйруғига мувофиқ 21-сон БҲМС; ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 6.12.2024 йилдаги 201-сон буйруғига мувофиқ 22-сон БҲМС. Мазкур БҲМСлар 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киргани сабабли тавсия шу санадан амал қилади. далее...»» |
08.03.2025
Кичик бизнес статистика ҳисоботларини топширмайди
2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар қуйидаги янги ҳужжатларда назарда тутилган: 1) 24.02.2025 йилдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Президент Фармони; 2) 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги Президент қарори. далее...»» |
08.03.2025
Ижара даромадидан ЖШДСни ким тўлайди
2024 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага бериш, шунингдек нотурар ва турар жойларни текин фойдаланишга бериш даромадларини солиққа тортиш мақсадида, 1 кв.метр учун ижара тўловининг минимал қиймати қўлланилади. 2025 йилдан минимал ставкаларга оширувчи коэффициентлар қўшилди. Тошкент шаҳри учун – ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган зоналар бўйича. Регуляторнинг етарли даражада тушунтиришлари йўқлиги ижарага берувчи жисмоний шахс, ижарачи эса юридик шахс бўлган ҳолларда хоналар ижараси шартномаларини тузишда низоларга олиб келди. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: далее...»» |
08.03.2025
Нотурар жойлар ва автотураргоҳларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҚҚСдан озод қилинадими
СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими? далее...»» |
08.03.2025
Чет эл валютасида бўнак тўлаш ёки олишда истиқболли ёндашувни қандай қўллаш мумкин
Янги 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби» тасдиқланиши билан кўплаб бухгалтерларда қуйидаги саволлар пайдо бўлди: 2024 йилда етказиб берувчиларга бўнаклар мавжуд бўлган тақдирда, товарларни (хизматларни) бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қайси курс бўйича кирим қилиш; агар 2024 йилда харидорларнинг бўнаклари мавжуд бўлса, даромадларни бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қайси курс бўйича акс эттириш керак. далее...»» |
08.03.2025
Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 3.03.2025 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 136-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
08.03.2025
Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчасини бериш Баъзан ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун келмайдиган ва уни почта орқали юборишга розилик бермайдиган вазиятлар учраб туради. Бундай ҳеч ким олиб кетмаган меҳнат дафтарчалари икки йил давомида ташкилотнинг кадрлар бўлимида далее...»» |
08.03.2025
Аёллар ва болалари бор ходимларда қандай кафолатлар бор
МК ҳомиладор аёллар, шунингдек болалари бор аёллар ва ходимлар учун имтиёзлар ва кафолатларни белгилайди. МК кафолатлар ва имтиёзлар ходимлар иш ва бола ҳақида ғамхўрлик қилишни бирлаштира олишларини назарда тутади. Бундай кафолатлардан нафақат она, балки боланинг отаси, бувиси, васийси ва бошқалар ҳам фойдаланиши мумкин. далее...»» |
08.03.2025
Ўзингизни текшириб кўринг
Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин! далее...»» |
08.03.2025
Ўзбекистонда
Қисқа сатрларда Ўзбекистонда • Пенсионерлар сони 4 082 678 кишига етди. Энг кўп пенсионерлар Фарғона вилоятида – 482,3 минг киши яшайди. • Пенсия олаётган 100 ёшдан ошганлар сони 490 кишини ташкил этади. Узоқ умр кўрувчиларнинг энг кўпи Қашқадарё вилоятида, энг ками – Навоий далее...»» |
08.03.2025
Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар
Армияда хизмат қилиш, ҳаракатдаги армия таркибида хизмат вазифаларини бажариш, ишлаш даврида олинган яраланиш, контузия, шикастланиш ёки касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган шахслар уруш ногиронларига тенглаштирилади. далее...»» |
08.03.2025
Солиқ бўйича имтиёз
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг мулкида квартира ва дала ҳовлиси бор. У квартираси (60 кв. м) учун мулк солиғини тўлашда имтиёздан фойдаланади. II гуруҳ ногирони шу билан бирга дала ҳовлиси учун мулк солиғини тўлаши керакми? далее...»» |
08.03.2025
Пенсияларни тайинлаш ва тўлашда бюрократик тўсиқлар қисқартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2024 йилдаги 714-сон қарори билан фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинди. далее...»» |
08.03.2025
Бепул чипталар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» тизими орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 4.11.2024 йилдаги 733-сон қарори билан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. далее...»» |
08.03.2025
Махсус рўйхатларга мувофиқ
Тиббиёт ходимлари муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга эканлигини эшитдим. Кимлар бу имтиёздан фойдаланиши мумкин? далее...»» |