Norma.uz
Публикации
11.10.2019 Ўртача иш ҳақи: қачон ва қандай тўланади
Меҳнат кодексида ходимга ўртача иш ҳақини ёки ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланадиган даромадни тўлаш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатиладиган бир қатор ҳолатлар назарда тутилган.
далее...»»
11.10.2019 Таътилга чиқишдан бир йил олдин
Ходим 1.06.2017 йилдан 1.06.2018 йилгача ишлаган даврлари учун 2019 йил 1 апрелдан меҳнат таътилига чиқаяпти. Ҳисоб-китоб қилувчи бухгалтер таътил пулини ҳисоблаш учун таътилга чиқиш пайтидаги маошни ва 1.06.2017 йилдан 1.06.2018 йилгача бўлган даврдаги қўшимча ҳисобланмаларнинг 1/12 қисмини олди. Таътил пулини ҳисоблаш учун қўшимча тўловларнинг 1/12 қисми қайси давр учун ҳисобланади?
далее...»»
11.10.2019 Хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар
Ходим Хитойга 10 кунлик хизмат сафарига юборилиб, у ерда иккита шаҳарда бўлган. Хизмат сафаридан қайтиб келгач, 9 кун ($ 1 322) ва 1 кун ($ 161) учун яшаш ҳужжатларини тақдим этган. Ҳужжатлар бўйича ҳақиқатда сарфланган харажатларнинг умумий суммаси 1 483 АҚШ долларини ташкил қилган. Ички низомимизга кўра, турар жойни ижарага олиш харажатларининг суткалик меъёри 150 АҚШ долларини, 10 сутка учун тегишинча 1 500 АҚШ долларини ташкил этади. Ходимнинг меҳмонхонада яшаш қийматини қайси ҳисоб-китоб бўйича қоплайлик: 1) 1 кунлик ортиқча харажатни ҳисобга олмаган ҳолда ҳамма сутка учун низомга кўра 10 кунлик турар жойни ижарага олиш харажатлари меъёрини ($ 1 500) қўллаб, бошланғич ҳужжатлари тақдим этилган 1 483 АҚШ доллари (1 322 + 161) миқдоридаги яшаш харажатларини қоплайликми; 2) ҳар бир сутка учун турар жойни ижарага олиш харажати меъёрини алоҳида ҳисоблаб, 1 472 АҚШ долларини, яъни $ 1 322 (9 кун учун) + $ 150 ($ 161 ўрнига) тўлайликми? Хорижга хизмат сафарига юборилганда яшаш учун сумма барча кунлар учун қўшиб ҳисобланадими ёки меъёрдан ошиш ҳар бир кун учун алоҳида ҳисобга олинадими?
далее...»»
11.10.2019 Солиқ солиш мақсадида мол-мулкни баҳолаш
Умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан 20% ҚҚСни тўлайдиган корхона хизмат сафари билан келган хорижий инвесторлар яшаши учун қурувчидан квартира сотиб олмоқчи. Қурувчи квартирани 600 млн сўмга сотаяпти, шу жумладан ҚҚС 20%. Корхона бу квартирани кейинчалик сотиб юборади. Корхона сотиб олган квартирани сотишга қарор қилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
11.10.2019 Узоқ муддатли дебиторлик қарзида ҚҚС ҳисоби
1.01.2019 йилгача сотиб олинган материаллар 2019 йил мобайнида корхонанинг ўзи учун мўлжалланган кўчмас мулк қурилишига ҳисобдан чиқарилаётган бўлса, улар бўйича ҚҚСни қурилиш объекти таннархига киритиш зарурми? Ёки объект фойдаланишга топширилганидан кейин ҚҚС 36 ой давомида ҳар ойда ҳисобга олиб бориладими?
далее...»»
11.10.2019 Ҳадя қилиш – сотиш эмас
Жисмоний шахснинг 2 та турар жойи бор эди. Биринчисини бошқа жисмоний шахсга сотди, иккинчи турар жойни эса 3 ой ўтгач турмуш ўртоғига ҳадя сифатида расмийлаштирди. 3 ой ичида 2 та турар жойни бошқаларга ўтказган жисмоний шахснинг даромадларига ЖШДС солинадими?
далее...»»
11.10.2019 Касаллик варақаси бўйича тўловларга ЯИТ ҳисобланмайди
1. Ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари бўйича тўланган суммаларга ЯИТ солинадими? 2. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари тўланиши 2019 йилда ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг қайси сатрларида акс эттирилади?
далее...»»
11.10.2019 Аввалги солиқлар – ўтган йилдаги ставкалар бўйича
2019 йил апрелда кадрлар бўлими ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш вақтини ҳисобга олиш табелини бухгалтерияга топширди. У тузилаётганда ушбу ходимни киритишни унутганлар. Ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш ҳақидан ЖШДС ва бошқа мажбурий ушланмалар, ушбу ходимга иш ҳақи 2019 йил апрелда ҳисобланган бўлса, қайси (2018 ёки 2019) йилги ставкалар бўйича ушланади?
далее...»»
11.10.2019 Норезидент даромадларидан ЖШДС: қайта ҳисоблаш тартиби
Корхонада меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти ишлайди. ЖШДС 20%лик ставка бўйича ушлаб қолинади. У 183-кундан бошлаб резидентга айланади ва унинг иш ҳақига 12%лик ставка бўйича ЖШДС солинади. Ўтган 182 кун учун 12%лик ставкада ЖШДС бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш керакми?
далее...»»
11.10.2019 Экспорт назорати: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими
Бугунги глобаллашув жараёнларида жаҳон бозорлари муттасил интеграциялашиб бормоқда. Экспорт-импорт операциялари мисли кўрилмаган миқёсда ривожланмоқдаки, савдо-сотиқ каттаю-кичик мамлакатлар манфаатларини бирлаштирмоқда.
далее...»»
11.10.2019 АКТ билан қуролланиб...
божхона органларида жорий этилган интерактив хизматлар тадбиркорлар манфаатига хизмат қилмоқда
далее...»»
11.10.2019 ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш: янги механизм
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 27.05.2019 йилда 2775-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
11.10.2019 Пакетларни олиб кириш: тақиқ бизнес фойдасига қайта кўриб чиқилди
Президентнинг 23.05.2019 йилдаги ¬ПФ-5728-сон Фармони билан Президентнинг 2018 йил 18 майдаги ПҚ–3730-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди.
далее...»»
10.10.2019 Шартнома тузилмаса, маълумотнома ҳам берилмайди
Газ таъминоти ташкилоти хусусий шахс билан газ таъминоти шартномасини тузишни таклиф этмоқда. Уйнинг газ лойиҳасини тақдим этишни талаб қилмоқда, акс ҳолда шартнома тузишдан бош тортмоқда. Бундан ташқари, газдан қарзимиз йўқлиги ҳақида маълумотнома бермаяпти. Газ таъминоти ташкилоти тўғри иш қилаяптими? Қарз йўқлиги ҳақида маълумотнома беришдан бош тортишга ҳақлими?
далее...»»
10.10.2019 Ўз вақтида қайта расмийлаштиринг
Квартирани сотиб олган пайтдан буён барча коммунал хизматлар бўйича шартномаларни қайта расмийлаштирмай, квартира сотиб олинган пайтда, яъни 10 йил аввал пропискадан ўчган уч киши учун тўлаб келдик. 10 йилда тўланган хизматлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?
далее...»»
10.10.2019 Ҳисоблагичлар: текшириш ҳуқуқи
Қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчига тақдим этилган коммунал ресурслар сув, иссиқлик энергияси, электр энергияси ва газни ҳисобга олиш асбобларини қўллаган ҳолда мажбурий ҳисобга олиниши лозим. Бу жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли. Ташкилотда ўрнатилган ҳисоблагичларни ким қанча вақт оралиғида текшириш ҳуқуқига эга?
далее...»»
10.10.2019 Қурилиш биноларини асрайлик
Бунёдкорлик ишлари туфайли пойтахтимиз кун сайин чирой очиб бормоқда. Азим Тошкентдаги қурилиш, ободонлаштириш ишларини ҳар кўча, ҳар гўшада кузатиш мумкин.
далее...»»
10.10.2019 Корхонанинг локал ҳужжатлари: тўғри расмийлаштирамиз
Ташкилотда локал ҳужжатлар нега керак? Нима учун уларнинг айримларисиз иш юритиб бўлмайди? Қайси ички ҳужжатлар касаба уюшмаси билан келишилади, уларни тасдиқлаш тартиби қандай? Жавобларни шарҳимиздан топасиз.
далее...»»
10.10.2019 Инспектор ноҳақ
ИИБ профилактика инспектори ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса рўй берганда иш берувчидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлими?
далее...»»
10.10.2019 Кредитлар бўйича қарзларни ўз вақтида тўланг
«Алоқабанк» АК билан тузилган кредит шартномасига кўра 2 млрд сўм кредит олдик. Бу суммани фоизлари билан муддатидан бироз кечикиб тўладик. Шартноманинг «Тарафларнинг жавобгарлиги» бандида қарздор тўлов муддатини кечиктирганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4% миқдорида пеня тўлаши кўрсатилган. Шартномада қарздорнинг счётидан пеня суммасини акцептсиз олиш ҳақида банд мавжуд эмас. Ўз навбатида, банк суднинг ҳал қилув қарорига эга бўлмай туриб, қарздорнинг ҳисоб-китоб счётидан 151 млн сўм миқдоридаги пеня суммасини акцептсиз олмоқда. «Алоқабанк» АКнинг ҳаракати қонунийми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика