Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 37 / Солиқ солиш

Сиқилган газни бепул қуйишнинг солиқ оқибатлари

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона сиқилган газ қуйиш шохобчасини очди, у ўз фаолиятини 2020 йил 14 августдан бошлади. Дастлабки кунларда 17 500 куб м миқдоридаги сиқилган газ автомобилларга бепул қуйилди. 2020 йил 18 августдан газни банк терминал и ва онлайн-НКМдан фойдаланган ҳолда тўлов эвазига реализация қилишни бошлади.

1. Автомобилларга бепул сиқилган газ қуйиш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бунда солиқ оқибатлари қандай бўлади?

2. Меъёр доирасида газ йўқотилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бу қандай солиқ оқибатларини юзага келтириши мумкин? 

 

1

Автомобилларга бепул сиқилган газ қуйиш фойда солиғи, ҚҚС ва акциз солиғи, шунингдек ЖШДС бўйича оқибатларни юзага келтиради.

Газни бепул бериш ҚҚС солинадиган реализация бўйича айланма ҳисобланади. Солиқ базаси ушбу товарнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади (СК 239-м., 248-м. 3-қ.).

Фойда солиғини ҳисоблашда газни бепул асосда беришдан зарар чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СК 317-м. 27-б.).

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали пировард истеъмолчига газни бепул бериш акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади. Солиқ базаси натура кўринишида берилган товар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 284-м. 1-қ. 1-б., 285-м. 2-қ.).

Жисмоний шахсларга тегишли автомобилларга бепул ёқилғи қуйишда уларда товарнинг харид қийматидан келиб чиқиб аниқланадиган моддий наф тарзидаги даромад юзага келади. Корхона солиқ агенти ҳисобланганлиги боис солиқ тўлаши лозим (СК 376-м. 2-қ., 387-м. 1-қ. 2-б.). 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсга моддий наф тарзидаги даромад тўлайдиган, у билан меҳнат муносабатларида бўлмаган солиқ агенти жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунда солиқ тўловчи моддий наф тарзидаги даромад бўйича йиллик ялпи даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш орқали солиқ тўлаши шарт (СК 387-м. 2-қ.).

Жисмоний шахслардан ЖШДСни ушлаб қолишнинг иложи бўлмаса ва (ёки) улардан ёзма ариза олишнинг имкони бўлмаган тақдирда, корхона ЖШДСни ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди. Тўланган сумма фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

Автомобилга бепул сиқилган газ қуйиш бухгалтерия ҳисоби:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети;

2910-«Омбордаги товарлар» счёти кредити.

 

2

Меъёр доирасида газ йўқотилиши фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади (СК 305-м.). Бу реализация қилиш ҳисобланмаганлиги боис ҚҚС ва акциз солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Меъёр доирасида сиқилган газ йўқотилиши бухгалтерия ҳисоби:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети;

2910-«Омбордаги товарлар» счёти кредити.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти

Прочитано: 775 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика