Norma.uz

ҚҚС тўловчиларга солиқ бошқармалари хизмат кўрсатади

 

Аввал хабар қилинганидек, ҚҚС тўловчилари босқичма-босқич янги даражага ўтмоқда. 

 

Уларга хизмат кўрсатиш 1 сентябрдан бошлаб ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилди.

Хизмат кўрсатишнинг янги тартиби биринчи босқичда Тошкент, Aндижон ва Сурхондарё вилоятларида жорий этилди. Ушбу ҳудудларда 1 июлдан бошлаб, солиқ тўловчиларга Тошкент шаҳар ва вилоят давлат солиқ бошқармаларида хизмат кўрсатилмоқда. Илгари бу ишни шаҳар ва туман давлат солиқ инспекциялари кўриб чиқарди.

Бу жараённи амалиётда кўрсатиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи: ҚҚС тўловчиларига хизмат кўрсатиш мисолида солиқ органлари солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган сервис хизматлар, ҚҚСни қайтаришнинг янги тартиби» мавзусида пресс-тур ташкил этди.

– Халқаро валюта жамғармаси экспертларининг ишни самарали ташкил этиш орқали тизимни оптималлаштириш ва такомиллаштириш борасидаги тавсияларини ўргандик, – дейди Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Мирпўлатов. – Натижада ДСҚ ҳузурида йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ташкил этилди. 

Солиқ тўловчиларнинг маълум тоифаларига нисбатан солиқ маъмуриятчилигини манзилли тартибда юритилиши самарали экани исботланди. Бунда ҳудудий ДСБлар ҚҚСни расмийлаштириш ва қайтариш билан шуғулланадиган махсус бўлимлар ташкил этишга асосланган. ДСБларда умумбелгиланган солиқлар бўйича маълумотларни жамлаш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, солиқ тўловчиларга одатий тартибда ва масофадан туриб хизматлар кўрсатиш учун максимал даражада қулайликлар яратилмоқда.

Тадбирда янги механизм хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигини оширгани қайд этилди. Солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига биринчи мурожаатида ечимини топмаган масала бўйича юқори органлардан жавоб кутиш ҳолатлари кескин камайган.

Таркибий тузилмани қайта ташкил этиш тадбиркорлик субъектларидан ортиқча оворагарчиликларни талаб қилмади, барчаси автоматик тарзда амалга оширилди.

Айни вақтда Давлат солиқ қўмитасида ҚҚС тўловчиси сифатида 102 537 та субъект рўйхатга олинган. Қашқадарё вилоятида – 10 219, Андижон вилоятида – 6 783, Сурхондарё вилоятида – 5 509 та шулар жумласидандир.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 160 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика