Norma.uz
Публикации
17.05.2018 Тадбиркор – тараққиёт таянчи
Сирдарёда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Божхона қўмитаси ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.
далее...»»
17.05.2018 Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас
Ўзбекистон Президентининг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида шундай рақамлар келтирилди:
далее...»»
17.05.2018 Олиб чиқилмаса – экспорт эмас
Хорижий компания билан товарларни етказиб беришга контракт тузилди. Товарни маҳаллий корхона сотувчисининг омборидан ушбу компаниянинг Ўзбекистонда жойлашган ваколатхонаси олиб чиқиб кетади. Контрактда етказиб берилган товар ҳақи сўмда тўланиши назарда тутилган. Ҳисобварақ-фактурада норезидент харидорнинг қандай реквизитлари кўрсатилиши керак?
далее...»»
17.05.2018 Ички аудитор учун иш ҳақи
Акциядорлик жамиятида ички ¬аудит хизмати ташкил этилган. Штат жадвалига кўра у 8-разрядли аудитор. Бироқ ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга кўра аудитор барча турдаги битимлар бўйича хулосалар бериши, қонун ҳужжатларини билиши ва жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини баҳолай олиши керак. Жамият аудитор учун АЖ раҳбари ўринбосари даражасида тариф разрядини белгилаши мумкинми, аудиторлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қандай тизимлари мавжуд? Разряд белгилаш ва ички аудиторлар меҳнатига ҳақ тўлаш суммасига доир қандай чекловлар мавжуд?
далее...»»
17.05.2018 Хизматлар импортида солиқлар ва имтиёзлар
Тижорат корхонаси Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинган. Бунда қарорда корхона Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳамда фойда солиғини тўлашдан озод қилиниши алоҳида кўрсатилмаган. Бу ҳолда корхона мазкур ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан озод қилинадими?
далее...»»
17.05.2018 Ваколатхона солиқларни тўламайди
Хорижий компания ваколатхонаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги турли тадбирларда қатнашиш учун хорижий мутахассисларни (жисмоний шахсларни) таклиф қилади. Маърузалар ўқиш, лекциялар ўтказиш хизмат предмети ҳисобланади. Жисмоний шахс – норезидент билан хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилади, унда тўланадиган ҳақ қиймати ва шартномани бажариш билан боғлиқ бўлган (учиш, яшаш), ваколатхона томонидан тўланадиган харажатлар рўйхати қайд этилади. Ваколатхона норезидент даромадига солиқдан ташқари қандай солиқлар ва ажратмаларни тўлаши керак?
далее...»»
17.05.2018 Ижарага олувчиларга ҚҚСни қайта тақдим этамиз
Ишлаб чиқариш корхонаси (ҚҚС тўловчи) хоналарнинг бир қисмини ижарага беради ва электр энергияси харажатларини тўлаш учун ҳисобварақ-фактурани ижарага олувчига тақдим этади. Мисол: электр энергияси таъминотчисидан ҚҚС ҳисобга олинган 1 200 000 сўмлик (1 000 000 + 200 000 ) суммадаги ҳисобварақ-фактура олинди. ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 240 000 сўмлик (200 000 + 40 000) электр энергияси харажатларини тўлаш учун ҳисобварақ-фактура ижарага олувчига тақдим этилди. Кўрсатилган операциялар ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илова «Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри» ва 8-илова «Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри»да қандай акс эттирилади?
далее...»»
17.05.2018 Имтиёз ҳисоб-китоб тақдим этишдан озод қилганда
Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига мувофиқ у Солиқ кодекси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилганларга татбиқ этилмайди. Мазкур ЯСТ тўловчилар Ҳисоб-китобга иловада солиқ солинмайдиган ерларни ва ер солиғи бўйича имтиёз қўлланишига асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кўрсатиб, Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобини топширишлари керакми? Ёки Ҳисоб-китобни топшириш шарт эмасми?
далее...»»
17.05.2018 Бир нечта ер участкалари бўйича қандай ҳисобот бериш мумкин
Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтказилган ЯСТ тўловчи корхона 2 та ер участкасига эга. Бири – Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 2,1 гектарлик майдонга эга (2-зона), иккинчиси – Тошкент вилояти Пискент туманида 1 гектарлик майдонга эга. 2018 йил 1 апрелдан корхона ер солиғини тўлаши шарт. Турли жойларда жойлашган, умумий майдони 1 гектардан ортиқ участкаларга эга бўлган ЯСТ тўловчилар учун ер солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қай тартибда тақдим этилади?
далее...»»
17.05.2018 Сутни қайта ишловчилар учун имтиёзлар
Фирма (ЯСТ тўловчиси) музқаймоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ЯСТ бўйича бирон-бир имтиёзлар борми?
далее...»»
17.05.2018 ННТ учун ЯСТ
Нодавлат нотижорат ташкилоти I чоракда тадбиркорлик фаолиятини юритган, кейинчалик эса ўзининг одатий нотижорат фаолияти билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Энди ННТ ҳар чоракда ЯСТнинг энг кам миқдорини тўлаши керакми?
далее...»»
17.05.2018 Бошқа даромадлар турли хил бўлади
ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида фоизсиз қарзлар бўйича ҳисобланган даромад суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 050-сатрида акс эттирилади. Қарз олувчининг фоизсиз қарздан фойдаланганлик учун даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида ҳисобланмайди ва акс эттирилмайди. Шу сабабли ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатридаги солиқ ҳисоботида ва 2-иловада фарқ юзага келади. Қарз олувчи юридик шахс фоизсиз қарз шартномасига асосан текин олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромадни 2-иловада акс эттириши зарурми?
далее...»»
17.05.2018 Кичик корхоналар учун қўшимча фойда солиғи
Корхона (МЧЖ) завод қурилишини якунламоқда, цемент ишлаб чиқариш ниятида. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими қўлланилади. Биз фойдали қазилмаларни кавлаб олмаймиз, балки уларни сотиб оламиз. Кичик корхона қўшимча фойда солиғи тўловчиси ҳисобланадими?
далее...»»
17.05.2018 Энергия ресурсларининг онлайн-ҳисоблагичлари қандай ўрнатилади
Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 4.05.2018 йилда 3005-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланган.
далее...»»
17.05.2018 Минтақаларда инновацион ғоялар марказлари ташкил этилади
Президентнинг 5.05.2018 йилдаги «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ҳужжат «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда) имзоланди.
далее...»»
17.05.2018 Озон қатламини сақлаб
10 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (9.01.2018 йилдаги 17-сон) кучга кирди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу ҳужжатнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида кенг ёритишни таъминлаш вазифаси топширилди. Жойларда ушбу вазифани уларнинг ҳудудий бўлинмалари бажариши керак (ВМнинг 17-сон қарори 5-банди). Бу иш тизимли ва самарали олиб борилиши учун аввало ўз кадрларимизни ўқитиш зарур. Шу мақсадда яқинда Давлат божхона қўмитасида божхона органларининг 300 нафардан ортиқ ходими ва Давлат экология қўмитасининг 30 нафар табиатни муҳофаза қилиш инспектори учун миллий тренинг ўтказилди.
далее...»»
17.05.2018 Профессионаллар кўпайиб бормоқда
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясида (ЎзБАМА) МДҲнинг 11 мамлакати профессионал ташкилотларини бирлаштирувчи Сертификатланган Бухгалтерлар ва Аудиторларнинг Евросиё Кенгаши (СБАЕК) томонидан чиқариладиган САР халқаро сертификатларини навбатдаги топшириш тадбири бўлиб ўтди.
далее...»»
16.05.2018 На одну тему
Как известно, паспорта гражданина Республики Узбекистан с биометрическими данными его владельца стали вводиться с 1 января 2011 года (УП-4117 от 23.06.2009 г.). Обмен документов происходил в несколько этапов. Причем завершить обмен планировалось в 2015 году. 1 июля 2018 года завершается срок обмена паспортов старого образца. Можно ли с уверенностью сказать, что все граждане Узбекистана получили биометрические паспорта и срок завершения обмена не будет продлен?
далее...»»
16.05.2018 Не по правилам?
Мой отец – уроженец города Ташкента. В 1997 году принял российское гражданство. Более 20 лет работает священнослужителем в русской православной церкви. Последние 15 лет проживает в Ташкенте по постоянной прописке в собственном доме, владельцем которого является. Есть вид на жительство для иностранного гражданина в Республике Узбекистан с постоянной пропиской. На работе требуют, чтобы он прошел аккредитацию сотрудников негосударственных некоммерческих организаций, являющихся иностранными гражданами, а также членов их семей, находящихся на их иждивении. Правомерно ли это?
далее...»»
16.05.2018 Учет – обязательный. Консульский
В мае 2017 года я выехала в США по визе невесты (ПМЖ и выписка для этой визы не нужны), где до сих пор проживаю. Вышла замуж, сменила фамилию (в паспорте осталась старая фамилия). Из Ташкента я не выписывалась, соответственно, нет ПМЖ. Разрешение на выезд заканчивается в июле 2018 года. Я не могу поменять паспорт в Посольстве Узбекистана на новую фамилию, так как не состою на консульском учете. Как мне поменять паспорт?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика