Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 20 / Солиқ солиш

Бир нечта ер участкалари бўйича қандай ҳисобот бериш мумкин

 

Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтказилган ЯСТ тўловчи корхона 2 та ер участкасига эга. Бири – Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 2,1 гектарлик майдонга эга (2-зона), иккинчиси – Тошкент вилояти Пискент туманида 1 гектарлик майдонга эга. 2018 йил 1 апрелдан корхона ер солиғини тўлаши шарт.

Турли жойларда жойлашган, умумий майдони 1 гектардан ортиқ участкаларга эга бўлган ЯСТ тўловчилар учун ер солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қай тартибда тақдим этилади?

Н.Копилов.

 

– 2018 йил 1 апрелдан бошлаб 1 гектардан ортиқ ерга эга бўлган ЯСТ тўловчилар ер солиғини тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 7-банди; АВ томонидан 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Ер солиғи солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони солиқ солинадиган базадир. 2018 йилги ставкалар Президентнинг ПҚ-3454-сон қарори билан тасдиқланган.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобини (8-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) улар ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органига тақдим этадилар (Солиқ кодексининг 285-моддаси; 3001-сон Низомнинг 7-банди).

Майдони 2,1 гектарлик, Тошкентнинг 2-зонасида жойлашган солиқ солинадиган ер участкаси бўйича йиллик ер солиғи суммаси 220 374 788 сўмни (104 940 375 х 2,1) ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 19-илованинг 5-жадвали).

2018 йил учун солиқ апрелдан тўланиши сабабли йиллик солиқ суммаси 165 281 091 сўмга (220 374 788 / 12 х 9) тенг бўлади. Мазкур участка бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек ДСИга жорий йилнинг 10 майигача тақдим этилади.

Солиқ ҳар ойнинг 10-санасигача йиллик ер солиғи суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади. 2018 йилда уни апрелдан тўлаш лозим. Апрель учун тўлов муддати – 10 майгача. Ушбу вазиятда ҳам апрель ойи учун, ҳам май ойи учун 36 729 131 сўм (220 374 788 / 12 х 2) миқдоридаги солиқни 10 майгача тўлаш лозим.

Пискентда жойлашган ер участкаси бўйича солиқ суммаси ҳам фойдаланиш мақсадига қараб худди шу тартибда аниқланади. Ҳисоб-китоблар ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органига юборилади. Солиқ ҳам шу ерда тўланади.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1237 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика