Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 20 / Солиқ солиш

Ижарага олувчиларга ҚҚСни қайта тақдим этамиз

 

Ишлаб чиқариш корхонаси (ҚҚС тўловчи) хоналарнинг бир қисмини ижарага беради ва электр энергияси харажатларини тўлаш учун ҳисобварақ-фактурани ижарага олувчига тақдим этади.

Мисол: электр энергияси таъминотчисидан ҚҚС ҳисобга олинган 1 200 000 сўмлик (1 000 000 + 200 000 ) суммадаги ҳисобварақ-фактура олинди.

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 240 000 сўмлик (200 000 + 40 000) электр энергияси харажатларини тўлаш учун ҳисобварақ-фактура ижарага олувчига тақдим этилди.

Кўрсатилган операциялар ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илова «Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри» ва 8-илова «Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри»да қандай акс эттирилади?

В.Саидов.

 

– Ижарага берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган бутун сумма – 1 200 минг сўмни, шу жумладан чет ташкилот истеъмол қилган электр энергияси учун тўловни электр энергияси таъминотчисига тўлайди. Ушбу харажат Солиқ кодексининг ­147-моддаси 6-бандида чегирилмайдиган харажат сифатида белгиланган. У бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС қўлланмайди. Шунингдек Ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартибида айтилишича, электр энергияси бўйича ҚҚС суммаси ижарага олувчи тўлаган қисмда ижарага берувчида ҳисобга олинмайди (Тартибнинг 49-банди, 3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ижарага олувчи ижарага берувчига коммунал харажатларнинг (электр энергиясининг) ўзига тегишли қисмини тўлайди, агар у ҚҚС тўловчиси бўлса, коммунал хизматлар бўйича ҚҚС суммаси унда ҳам ҳисобга олинади.

ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илова «Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри»ни қуйидагича тўлдиришни тавсия этишимиз мумкин:

1 000 000 сўм – 6-устунда;

200 000 сўм – 7-устунда;

200 000 сўм – 14-устунда;

40 000 сўм – 15-устунда.

Якунда 160 000 сўм миқдоридаги ҚҚС ҳисобга олинади.

ҚҚС ҳисоб-китобига 8-илова «Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри»да фақат ижара тўловлари суммалари акс эттирилади. Бу иловада Қопланадиган коммунал хизматлар (электр энергияси) суммалари акс эттирилмайди, сабаби ижарага берувчи уларнинг етказиб берувчиси ҳисобланмайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1116 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика