Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига мувофиқ у Солиқ кодекси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилганларга татбиқ этилмайди.
Мазкур ЯСТ тўловчилар Ҳисоб-китобга иловада солиқ солинмайдиган ерларни ва ер солиғи бўйича имтиёз қўлланишига асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кўрсатиб, Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобини топширишлари керакми? Ёки Ҳисоб-китобни топшириш шарт эмасми?
Олег, бухгалтер.
– Қонун ҳужжатларига мувофиқ 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга ЯСТ тўловчи корхона ер солиғини тўлашдан озод қилинган бўлса, у Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобини топширмайди. Бу Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган) нормалари унга татбиқ этилмаслиги билан асосланади (Низомнинг 2-банди).
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.