Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 20 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Энергия ресурсларининг онлайн-ҳисоблагичлари қандай ўрнатилади

 

Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 4.05.2018 йилда 3005-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланган.

 

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (бундан кейин – ЭНҲАТ) доирасида замонавий ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш учун энергия таъминоти ташкилоти ўрнатиш бўйича қўйиладиган талаблар кўрсатилган техник шартларни беради. Истеъмолчининг электр энергияси ва табиий газ таъминоти лойиҳаларида эса бундай ҳисоблагичлар бўйича алоҳида қисм назарда тутилиши керак.

Мазкур тоифадаги истеъмолчиларга ЭНҲАТ доирасида ҳисобга олиш приборини ўрнатиш ҳақ эвазига уларнинг танлови бўйича: энергия таъминоти ташкилоти ёхуд махсус монтаж қилувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.

Ўз навбатида, маиший истеъмолчиларга ҳисоблагичлар энергия таъминоти ташкилоти томонидан мустақил равишда тузиладиган режа-жадвал асосида ўрнатилади. Ўрнатиш бўйича ишлар бошланишидан 10 кун олдин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маиший истеъмолчилар бу ҳақда хабардор қилинади.

 

Бу – муҳим! Маиший истеъмолчилар ҳеч қандай ҳақ тўламайдилар. Барча харажатларни, шу жумладан ҳисобга олиш приборлари ва махсус шкафларни харид қилиш, мавжуд ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, ҳисоблагични монтаж қилиш, давлат қиёсловидан (шу жумладан даврий) ўтказиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш ва пломбалашни энергия таъминотчиси қоплайди.

 

Бунда юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва якка тартибда қурилган уй-жойлар учун прибор тармоқларнинг мансублик чегарасида ўрнатилади. Кўп хонадонли уй-жойларда эса – лойиҳаларда белгиланган махсус жойларга.

Мавжуд ҳисоблагичлар демонтаж қилинади (ечиб олинади), янгилари эса таъминотчининг ваколатли ходими томонидан истеъмолчи ва Мажбурий ижро бюроси вакили иштирокида ўрнатилади. Ишлар соат 8.00 дан 20.00 гача амалга оширилади. Бунда таъминотчининг ваколатли ходими ва Бюро вакили истеъмолчига ўзининг хизмат гувоҳномасини кўрсатишга мажбур.

Жараён давомида пломбалар бутлиги текширилади ва далолатнома тузилади, унда демонтаж қилинаётган ҳисобга олиш приборининг тури, унинг завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ечиш пайтидаги кўрсаткичи ва бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Ҳужжат 3 нусхада таъминотчи, Мажбурий ижро бюроси ва истеъмолчи учун расмийлаштирилади.

Таъминотчининг ваколатли ходими истеъмолчига ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификатни тақдим этади. У ўрнатилгандан сўнг бу ҳақда яна 3 нусхада далолатнома тузилади. Унда ҳисоблагичнинг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ўрнатилган пайтдаги кўрсаткичлари, сертификат ва пломбалар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Амалдаги улаш схемаси ўзгартирилган, приборга зарар етказилган (истеъмолчининг айби билан), пломбалари бузилган, ҳисоблагичдан ташқари бошқа энергия ресурсларини қабул қилгичлар уланган бўлса, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ҳамда Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида (ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1 ва 2-сон иловалар) белгиланган тартибда далолатнома тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 7.05.2018 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 1218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика