Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 20 / Солиқ солиш

Бошқа даромадлар турли хил бўлади

 

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида фоизсиз қарзлар бўйича ҳисобланган даромад суммаси ЯСТ ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 050-сатрида акс эттирилади. Қарз олувчининг фоизсиз қарздан фойдаланганлик учун даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида ҳисобланмайди ва акс эттирилмайди. Шу сабабли ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатридаги солиқ ҳисоботида ва 2-иловада фарқ юзага келади.

Қарз олувчи юридик шахс фоизсиз қарз шартномасига асосан текин олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромадни 2-иловада акс эттириши зарурми?

У.Пудова.

 

– Солиқ солиш мақсадида фоизсиз қарз шартномаси бўйича текин олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромад Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобида ва ЯСТ ҳисоб-китобига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-«Бошқа даромадлар» иловасида ушбу сумма акс эттирилмайди.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) қуйидагилардан олинган бошқа даромадлар акс эттирилади:

● асосий фаолиятдан (090-сатр) – 9300-счётда ҳисоб юритилади;

● молиявий фаолиятдан (160-сатр) – 9510, 9560, 9590-счётларда ҳисоб юритилади (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 105, 112-бандлари).

Шу тариқа, фоизсиз қарз шартномасига асосан текин олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромадга эга бўлсангиз, ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатри ва ­2-иловадаги бошқа даромадлар суммалари турлича бўлади.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1284 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика