Norma.uz
Публикации
24.07.2018 Министерство дошкольного образования может ходатайствовать о постоянной прописке
Постановлением Кабинета Министров N 552 от 18.07.2018 г. дополнен Перечень органов государственной власти, органов государственного и хозяйственного управления, других государственных организаций республиканского значения, руководители которых могут ходатайствовать о постоянной прописке работников в городе Ташкенте и Ташкентской области (прил. N 1 к ПКМ N 336 от 7.10.2016 г.).
далее...»»
24.07.2018 Как заключается энергосервисный договор
Постановлением Кабинета Министров N 551 от 18.07.2018 г. утверждено Положение о порядке оказания энергосервисных услуг.
далее...»»
24.07.2018 Сертификат оформят за 4 дня
Постановлением Кабинета Министров N 549 от 18.07.2018 г. внесены поправки в Положение о порядке определения имущества, ввозимого предприятиями с иностранными инвестициями для собственных производственных нужд (утв. ПКМ N 136 от 16.05.2011 г.).
далее...»»
24.07.2018 Госпошлину с некоторых исков повысили
Постановлением Кабинета Министров N 544 от 17.07.2018 г. внесены изменения в Ставки государственной пошлины (утв. ПКМ N 533 от 3.11.1994 г.).
далее...»»
24.07.2018 К развитию отечественной промышленности привлекут иностранных экспертов
Принято постановление Кабинета Министров «О мерах по привлечению авторитетных международных экспертов при разработке и реализации долгосрочных программ реформирования ключевых отраслей экономики» (N 534 от 12.07.2018 г.).
далее...»»
24.07.2018 Новую редакцию Налогового кодекса разработаем вместе
Указом Президента N УП-5468 от 29.06.2018 г. утверждена Концепция совершенствования налоговой политики Республики Узбекистан, которая существенно изменит налоговую систему Узбекистана. В связи с этим специальной рабочей комиссии во главе с заместителем Госсоветника Президента поручено до 1.12.2018 г. разработать новую редакцию Налогового кодекса.
далее...»»
23.07.2018 Давлат хизматлари маркази ўзини қай даражада оқламоқда?
Давлат хизматлари марказлари томонидан 2018 йилнинг апрель–июнь ойларида 1 млн 35 минг хизмат кўрсатилди.
далее...»»
23.07.2018 Мебелни сертификатлаш шарт
Оилавий корхонамиз 2015–2017 йиллар давомида ётоқхона ва ошхона мебеллари ишлаб чиқариб, истеъмолчиларга етказиб берган. Аммо бу маҳсулотларга «Мувофиқлик сертификати» ва «Гигиеник сертификат» олинмаган. Ушбу маҳсулотлар реализацияси учун қонунчиликда қандайдир жазо чоралари назарда тутилганми?
далее...»»
23.07.2018 ЭРИ олишга имтиёз борми?
Давлат хизматлари маркази орқали бериладиган аризаларнинг кўпи электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали бажарилар экан? Ушбу калитни олиш учун тўловлар қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади? Бу борада кимларга имтиёз берилиши мумкин?
далее...»»
23.07.2018 Биринчи усул бўйича баҳолаймиз
Импорт қилинадиган товарлар божхона қийматини аниқлашнинг биринчи усули қандай ҳолларда аниқ қўлланилиши мумкин?
далее...»»
23.07.2018 Масофадан эмас, бевосита мурожаат қилмоқчиман
Ҳозирда баъзи бир аризалар фақат давлат хизматлари орқали интернетдан қабул қилиняпди. Лекин муай¬ян ташкилотнинг ўзига бориб бевосита мурожаат қилиш ҳам мумкинми? Масалан, мен хонадонимга абонент рақами (электр энергияси учун) очиш учун техник шарт олишим керак экан. Техник шарт эса фақат давлат хизматлари орқали жўнатилиб, бунинг учун 17 224 сўм хизмат ҳақи тўлашим керак экан. Давлат хизматларига мурожаат қилишим мажбурийми?
далее...»»
23.07.2018 Божхонадан ўтказиш тартиботи
Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Россиядан ингредиентлар олиб келамиз. 1 июндан бошлаб фирмаларга божхона расмийлаштирувини мустақил равишда амалга оширишга рухсат берилди. Ушбу имкониятдан фойдаланмоқчимиз. Божхонадан ўтказишни нимадан бошлаш керак?
далее...»»
23.07.2018 Мутахассиссиз ишлаб бўлмайди
Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармони билан 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди. Давлат божхона қўмитаси томонидан бериладиган божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ҳам улар сирасига киради. Ушбу тартиб-таомил Божхона кодексининг 277-моддаси ва тегишли Низом (ВМнинг 25.07.2016 йилдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинар эди. Прогрессив қадам. Бироқ саволлар юзага келади: божхона расмийлаштируви билан мустақил шуғулланмайдиган ТИФ иштирокчиси ушбу соҳада хизматларни тақдим этувчи вакилнинг профессионализмини аниқлай оладими; унинг малакаси ким томонидан ва қандай тасдиқланади? Уларга Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) раиси Арсен Айрапетьянц жавоб берди.
далее...»»
23.07.2018 Қайта ишлашни тавсия этамиз
Электр эҳтиёт қисмларни ИМ 40 режимида расмийлаштирганмиз. Юк олувчи товарни олиб кетганидан кейин улар нотўғри ишлаши маълум бўлди. Энди юк эгаси уни қайтариб жўнатиб юбормоқчи. Юк жўнатувчи бу туркум нуқсонли чиққанини тан олиб, товарни қабул қилишга ва ўрнига бошқасини жўнатишга тайёрлигини айтди. Тегишли далолатнома расмийлаштирилди. Ушбу эҳтиёт қисмлар сертификатлаштирилмайди, тегишинча, ҳеч қандай лаборатория синовлари ўтказилмаган. Бироқ божхона қайтариб олиб киришга розилик бермай, ваколатли сертификатлаштирувчи органнинг товар нуқсонлилигини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишни сўраяпти. Бизга юкни вақтинча олиб чиқиш режимида расмийлаштиришни маслаҳат бердилар. Қандай йўл тутайлик? Эҳтимол, ушбу эҳтиёт қисмларни кейинчалик алмаштириб беришлари учун қайтариб жўнатиб юбориш керакдир?
далее...»»
23.07.2018 Малака ошириш – корхона харажати
Сўнгги йилларда республикамизда автомобиль ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик маданияти ва билим даражасини ошириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Эндиликда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг барча ҳайдовчилари ҳар 2 йилда ўз малакасини ошириши шарт. Ўз ходимини ўқув курсларига юборган корхона эса бунда юзага келадиган харажатларни тўғри ҳисобга олиши лозим бўлади.
далее...»»
23.07.2018 Тамагирлик пайи қирқиладиган бўлди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (22.06.2018 йилдаги 463-сон) ижросига доир бир қатор ишларни амалга оширмоқда.
далее...»»
23.07.2018 АВ хизмат муддатини ўзгартириш мумкин
Корхона (асосий фаолияти – қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш) 2014 йилда янги импорт ускуна сотиб олиб, фойдаланишга жорий этди. Ҳисоб сиёсатига кўра амортизация тўғри чизиқли усулда ҳисобланади. Корхона ускуна ва бино учун пастроқ амортизация нормасини белгилаб, ўз ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритишга ҳақлими?
далее...»»
23.07.2018 Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2018 йилнинг июль ойи учун
далее...»»
23.07.2018 Касаллик варақаси бўйича тўловни тўғри тўлаш
Ходима 2.04.2018 йилда ойига 650 000 сўмлик маош билан тўқимачилик фирмасига ишга қабул қилинди. 2018 йил 20–25 июнда касал бўлди, буни тасдиқловчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бор. Унда бемор 26.06.2018 йилдан ишга тушиши мумкин деб ёзилган. Ходима касаллик варақасини тақдим этгунча ва тақдим этгандан кейин ишга чиққан. Корхонамиз – унинг биринчи иш жойи, илгари у ҳеч қаерда ишламаган. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Унинг суммасини қандай солиқ ҳисоботларида кўрсатиш лозим?
далее...»»
23.07.2018 Туризм корхонасининг даромади: тан олиш пайти
Ўзбекистонда хизматларни тақдим этишдан олинган даромадлар улар кўрсатилганлиги далили бўйича тан олинади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси). Турлар ҳақи сифатида туристлардан келиб тушган суммалар аванс ҳисобланади ва туроператорнинг даромадини оширмайди. Оралиқ тўловлар асосида турни реализация қилишдан даромадлар ва туристлардан олинган аванслар тан олинмайди (АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон БҲМСнинг 18-банди). Аванслар туроператорнинг мажбуриятлари таркибида ҳисобга олинади ва ¬6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» счётида акс эттирилади.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика