Norma.uz
Публикации
02.08.2018 Тадбиркорларга хизматлар масофадан туриб кўрсатилади
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматлари, хусусан, божхона хизматларининг сифатини янада ошириш борасидаги масалалар таҳлил қилинди.
далее...»»
02.08.2018 Вагон. Ошхона. Шкафдаги оғу
Юртимизда ташқаридан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни импорт қилиш йўлига ғов бўлиш учун аниқ ва самарали тартиблар ишлаб чиқилган. Бунда, энг аввало, юртдошларимиз саломатлиги, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаати алоҳида эътиборга олинади. Амалдаги тартибларга риоя қилмай, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдиришда «жонбозлик кўрсатаётганлар» эса, афсуски, учраб турибди.
далее...»»
02.08.2018 Божхона омбори эгаларини қайси масалалар қизиқтирди?
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият кўрсатаётган божхона омбори эгалари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар ва сўнгги ўзгаришлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.
далее...»»
02.08.2018 Шикоят қилсам майлими?
Ўзбекистонликлар қайси ташкилот, тизимлардан кўпроқ норози эканлигини улардан келаётган шикоят ва аризалар оқимидан ҳам билса бўлади
далее...»»
02.08.2018 Сайёр суддан мақсад – жазолаш эмас
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган вилоят маъмурий судининг сайёр суд мажлисида асосан «Самарқанд ¬аэропорти» чегара божхона постида ва «Самарқанд» ҳамда «Улуғбек» ТИФ божхона постларида аниқланган 20 га яқин маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилди.
далее...»»
02.08.2018 Қандай ўлчашни ўзингиз ҳал қилинг
Ташкилот металл прокатини сотиб олаётганда «тонна» ўлчов бирлиги кўрсатилган шартномани олади. Товарни ҳисобдан чиқараётганда «килограмм» ўлчов бирлигидан фойдаланиш қулай. Харид қилувчи ташкилот бошланғич ҳужжатларда «тонна» қайд этилишига қарамай, материалларни кирим қилиш чоғида аввалбошдан «килограмм» ўлчов бирлигидан фойдаланиши мумкинми?
далее...»»
02.08.2018 Тежалган маблағни ўзингизда қолдиринг
Ташкилот қурилиш хизматларини кўрсатади. Ишлар бажарилгач, ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси ёзиб берилди. Бажарилган ишлар далолатномасининг «қурувчи ишчиларнинг амалдаги меҳнат сарфи (киши-соат)» қисмида смета бўйича сумма кўрсатилган. Сметада кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари суммасига асосланиш лозимми ёки уни ходимларнинг меҳнат шартномаларига мувофиқ амалга ошириш керакми?
далее...»»
02.08.2018 Иш бажарилди – далолатномани имзоланг
Пудрат ташкилоти тақдим этган бажарилган ишлар далолатномасини буюртмачи қанча муддатда кўриб чиқиши лозим?
далее...»»
02.08.2018 Икки йил учун таътил
Ходим ташкилотда 2015 йил январдан буён ишлайди, бирон марта таътилга чиқмаган. 2018 йил июлда 2 йил учун таътил олмоқчи. Меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда таътил пули қандай ҳисобланади?
далее...»»
02.08.2018 Мажбуриятлар ҳам, ҳуқуқлар ҳам ўтган
МЧЖ битта иштирокчи – муассисга (жисмоний шахс – ЎзР резиденти) эга. Сўнгги 4 йилда жамиятда 100 млн сўмлик тақсимланмаган фойда тўпланиб қолди. 2018 йил 1 апрелда муассис жамият устав фондидаги улушнинг 25%ини янги иштирокчи – муассисга (жисмоний шахс – ЎзР резиденти) номинал қиймати бўйича сотди. 2018 йил 1 июлда фойдани тақсимлашда жамиятнинг янги иштирокчиси 2013 йилдан 2018 йил 30 июнгача бўлган даврда жамғарилган фойдани олишга ҳақли бўладими? Ёки у фақат жамият 2018 йилнинг 1 апрелидан 30 июнигача олган фойдасига даъвогарлик қила оладими?
далее...»»
02.08.2018 АВ қиймати бўйича ҳисобга олинади
Корхона оператив ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни ижарага олади. Ижарага берувчи шартномада ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида уларнинг қийматини кўрсатмайди. Натижада АВни балансдан ташқари 014-счётда акс эттириб бўлмайди, сабаби уларнинг пулдаги баҳоси кўрсатилмаган. Ижарага олинган АВ ҳисоби қандай юритилади: фақат номи ва сони бўйичами ёки ижарага берувчидан уларнинг қиймати кўрсатилган шартномани ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасини сўраб олиш керакми?
далее...»»
02.08.2018 Қайтариладиган чиқинди – маиший чиқинди эмас
Ишлаб чиқариш корхонаси тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. ИФУТ коди – 14130 «Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш». Ишлаб чиқариш жараёнида қайтариладиган чиқиндилар ҳосил бўлади, уларни реализация қилмоқчимиз. ҚМЧ (чиқиндиларни) олиб чиқиб кетишга коммунал хизматлар билан шартнома тузиш шартми?
далее...»»
02.08.2018 Солиқ оқибатлари юзага келмайди
МЧЖ (ЯСТ тўлайдиган, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайдиган) балансида автомобиль бор. Муассис фойда ҳисобига уни олмоқчи. Автомобиль дивидендлар ҳисобига берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
02.08.2018 Фойдага ЯСТ солинади
«А» муассиси муассислар таркибидан чиқаётганда улушининг ҳақиқий қийматини худди шу қийматдаги мол-мулк кўринишида натура ҳолида, аниқроғи – автотранспорт кўринишида олиш истагини билдирди. Автотранспортнинг қолдиқ қиймати (ҳар йили ўтказилган қайта баҳолашларни ҳисобга олганда) – 77 433 минг сўм. Автотранспортнинг баҳолаш қиймати – 77 500 минг сўм. Чиқиб кетиш пайтидаги ҳақиқий қиймати – 77 500 минг сўм. Муассис бадали – 77 500 минг сўм. Автотранспортни балансдан ҳисобдан чиқаришдан олинган фойда – 40 189 минг сўм. Ягона солиқ тўлови – 2 009 минг сўм (40 189 х 5%). Автотранспортни корхона балансидан ҳисобдан чиқариш, уни муассис бадалига тенг бўлган баҳолаш қийматида муассисга бериш чоғида олинган фойдага ягона солиқ тўлови (5%) солинадими?
далее...»»
02.08.2018 Ёш ходимлар солиқ имтиёзидан хабардорми?
Ўзбекистон ёшлар иттифоқига келаётган мурожаатлар ва ижтимоий тармоқлардаги мунозараларда ёшларни Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон Фармонининг 13-банди ижроси қизиқтирмоқда.
далее...»»
02.08.2018 Туризм корхонасидаги ҳужжатлар ҳаракати жадвали
Туризм корхонаси бухгалтери кўп ҳужжатлар билан ишлайди. Уларни бухгалтерияга ўз вақтида тақдим этиш – даромадлар ва харажатларни аниқ белгиланган муддатларда тан олишнинг асосий шартларидан бири. Бунга эришиш учун ҳужжатлар ҳаракати жадвалини тузиб, раҳбарга тасдиқлатиб олинг. Корхона бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг ҳаракатини – уларни тузиш ёки бошқа корхоналардан олиш, ҳисобга қабул қилиш, ишлов бериш ва архивга топширишни жадвал билан тартибга солиш мумкин (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 51-банди). Ҳужжатлар тақдим этиладиган аниқ муддатларнинг кўрсатилиши ва бунинг учун масъул шахсларнинг тайинланиши жадвалнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
далее...»»
02.08.2018 Фуқаролар учун бюджет
Давлат ҳокимияти органлари умуман давлатнинг молиявий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тавсифлайдиган катта ҳажмдаги ахборотга эга. Норматив-ҳуқуқий қонун ҳужжатлари, ҳисоботлар, очиқ маълумотлар – батафсил ва долзарб бўлган ушбу барча ахборот вазирликлар ва идоралар мутахассислари, молиячилар ва бошқа профессионаллар учун фойдали бўлиши мумкин. Оддий одам учун бу тушунарсиз ҳужжатлар тўпламидек кўринади. Уни биринчи навбатда: жисмоний шахсларга солиқ солишдан олинган маблағлар қаерга сарфланаяпти; қандай ижтимоий хизматларни олиш мумкин қабилидаги саволлар қизиқтиради. Бюджет жараёнини билмаган одам мавжуд ахборот ҳажмидан ушбу саволларга аниқ жавоб топиши қийин. ЎзР Молия вазирлиги БМТРД, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ва «Ривожланиш стратегияси» маркази билан биргаликда ташкил этган матбуот анжуманида шу ва мамлакат Давлат бюджетига тааллуқли бошқа кўплаб мавзулар кўтарилди. У мамлакатимизда илк бор нашр этилган «Фуқаролар учун бюджет-2018» тўпламига бағишланди.
далее...»»
02.08.2018 МТМ – шаклидан мазмунигача
«Таълим тўғрисида»ги Қонунда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ташкил этилиши назарда тутилган. Мактабгача таълим муассасалари (МТМ) ҳам давлат ва нодавлат шаклида бўлиши, давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилиши мумкин.
далее...»»
02.08.2018 Изменения на дорогах
В Узбекистане обновят старые стандарты, касающиеся дорожной инфраструктуры, увеличат число знаков, повысят качество строительства дорог и озеленят придорожные территории
далее...»»
02.08.2018 В простой письменной форме
Граждане смогут арендовать автомобили у юридических лиц не более чем на 30 дней без нотариального удостоверения договора. Соответствующие изменения внесены в статью 565 Гражданского кодекса Законом N ЗРУ-488 от 26.07.2018 г.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика