Norma.uz
Публикации
07.09.2020 Шартнома тузилмаган бўлса, қарзни қандай ундириш мумкин
Товар учун 100% олдиндан тўлов ўтказилган, унинг етказиб берилиши 3 ойдан ортиқ вақтдан буён кутиляпти, лекин ундан ҳанузгача дарак йўқ. Бу муддати ўтган дебиторлик қарзи деб ҳисобланадими? Шартнома тузилмаган, бироқ солиштириш далолатномаси мавжуд бўлса, ушбу маблағларни қандай қайтариб олиш мумкин? Харидорда муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлиши мумкинми, бундай мураккаб вазиятдан қандай қилиб минимал йўқотишлар билан чиқиш мумкин деган саволга юридик масалалар бўйича «Norma» эксперти Олег ЗАМАНОВ жавоб берди.
далее...»»
07.09.2020 Ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома суммаларидаги тафовут ҳисобда қандай акс эттирилади
Уяли оператор биллинг тизими орқали уяли алоқа хизматларини кўрсатади. Бизга ҳисобварақ-фактурани тақдим этади, унда сумма сўм ва тийинда кўрсатилади. Ой якунлари бўйича уяли оператор томонидан ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси тақдим этилади, у биллинг тизимида шакллантирилади ва тийинлар яхлитланмайди. Натижада ҳисобда ҳисобварақ-фактураларга асосан оператор тақдим этган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномаси ўртасида тафовутлар юзага келади. Мазкур ҳолатда бухгалтерия ҳисобида тафовутни қандай тўғри акс эттириш лозим?
далее...»»
07.09.2020 Ижара тўловини беғараз тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Корхонада бино ижараси бўйича бир неча ой учун қарздорлик шаклланди. Ижарага олувчи корхона директори ижара тўловини ўзининг ҳисобидан нақд пулда банк кассаси орқали ижарага берувчи юридик шахсга тўлаб берди. Ижарага олувчи корхона пулларни директорга қайтариб бермайди: 1. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Мазкур операция қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?
далее...»»
07.09.2020 Тайёр маҳсулотнинг қайтарилиши - ҳисоби ва ҳисоботда акс эттирилиши
Ишлаб чиқариш корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Харидор тайёр маҳсулотни қайтариб берди. Тайёр маҳсулот 2020 йилда реализация қилинган ва қайтариб берилган бўлиб, харидор улар учун тўловни амалга оширмаган. 1. Харидор томонидан тайёр маҳсулотнинг қайтарилиши қандай бухгалтерия ўтказмалари орқали акс эттирилади? 2. Харидор томонидан тайёр маҳсулот қайтарилиши Фойда солиғи ҳисоб-китобининг қайси сатрида акс эттирилади?
далее...»»
07.09.2020 Бошқарувчи компания учун имтиёзлар мавжуд эмас

2020 йил январь ойида ХУМШ ташкил этмаган ҳолда янги қурилган уй-жойларга хизмат кўрсатиш мақсадида бошқарувчи компания (айланмадан олинадиган солиқни тўловчи) очдик (ТҲШТ коди – 1153). 1. Мулкдорлар билан шартнома қандай тузилиши керак: ҳар бири билан алоҳидами ёки бир уй учун битта шартнома етарли бўладими? 2. ХУМШ ташкил этилмаган ҳолда тузилган бошқарувчи компания томонидан янги уй-жойларга хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича айланмадан олинадиган солиқ ёки умумбелгиланган солиқларга оид имтиёз назарда тутилганми?


далее...»»
07.09.2020 Ҳисобварақ-фактура санаси бўйича ҳисоб-китобда акс эттириш
Сигнализация ўрнатиш ишлари ҳақи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 29 майда тўланган. Яъни ҳисоб-китоб қилиш чоғида ҳисобга олинадиган ҚҚС тўланган. Июнда сигнализация ўрнатилган, ҳисобварақ-фактуралар ёпилган ва бажарилган ишлар далолатномаси тузилган. Тўлов май ойида тўланган (кўчирма), ишлар июнь ойида бажарилган (ҳисобварақ-фактура, далолатнома). Етказиб берувчига бўнак бошқа ойда тўланган, ҳисобварақ-фактура ундан кейинги ойда олинган бўлса, ҳисобга олинадиган ҚҚС қайси ойда кўрсатилиши лозим?
далее...»»
07.09.2020 Солиқлар ва ҳисоботлар – мол-мулк жойлашган жой бўйича
Корхона Юнусобод туманида рўйхатдан ўтказилган. Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчмас мулкни харид қилган. Мол-мулк солиғи қайси туманда тўланади?
далее...»»
07.09.2020 Фоизсиз қарздан олинган даромадга солиқ солинмайди
Бизнинг умумбелгиланган солиқларни тўловчи МЧЖ ягона муассис бўлган умумбелгиланган солиқларни тўловчи бошқа МЧЖдан фоизсиз қайтариш шарти билан қарз олган. Корхона ягона муассис бўлган корхонадан фоизсиз қарз олганда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси сифатида қарз олувчида даромадни аниқлаш мумкинми?
далее...»»
07.09.2020 Норезидентларга туристик хизматлар: ҚҚС бўйича имтиёз
Ўзбекистон ҳудудида норезидентларга туристик хизматларни кўрсатишда ҚҚС бўйича имтиёз сақлаб қолинганми?
далее...»»
07.09.2020 ЎзР ДСҚнинг «Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларининг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат
далее...»»
07.09.2020 «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
07.09.2020 «Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
07.09.2020 «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
далее...»»
07.09.2020 «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
далее...»»
07.09.2020 «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
далее...»»
07.09.2020 Фойда солиғи: чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар
Амалиётда бухгалтерларда муайян бир вазиятда Солиқ кодекси нормаларини қандай қўллаш керак, деган савол кўп юзага келади. Турли солиқ солиш объектларига нисбатан фойда солиғини ҳисоблашда қандай шартлар харажатларнинг чегириладиган харажатларга киритилишини белгилайди?
далее...»»
07.09.2020 Кичик корхоналар: 2020 йилдаги имтиёз ҳуқуқлари
Охирги уч ой давомида пандемия шароитларида бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президентнинг тўртта – 19.03.2020 й. 5969-сон, 3.04.2020 й. 5978-сон, 27.04.2020 й. 5986-сон ва 18.05.2020 й. 5996-сон – фармони қабул қилинди. Уларда белгиланган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг аксарият қисми кичик тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган. Корхонангиз микро ва кичик бизнесга тегишли эканлигини аниқлашда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик борасида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ маслаҳат беради.
далее...»»
07.09.2020 Моддий ёрдамга солиқ солишдаги хатолар-2019
Айни пайтда 2019 йил учун жисмоний шахслар даромадларини декларациялаш давом этмоқда. Солиқ инспекторлари солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш асносида моддий ёрдамга солиқ солиш билан боғлиқ жуда кўп хатоларни аниқлашмоқда. Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВ нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва йўл қўйилган хатоларни қандай тузатиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.
далее...»»
07.09.2020 Солиқ тизимини рақамли ривожлантириш стратегияси қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2020 йилдаги 359-сон қарори билан солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).
далее...»»
07.09.2020 Қандай ахборот солиқ сири ҳисобланади
Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 30.05.2020 йилда 3237-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда) билан Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика