05.06.2018
Квартирани сотиб, солиқни тўланг
Ўзбекистон норезиденти (Россия фуқароси) мерос қилиб олган Тошкент шаҳридаги квартирани ЎзР резидентига сотмоқчи. Хусусийлаштирилган квартиранинг кадастр қиймати 6 млн сўм бўлган. Мерос расмийлаштирилаётганда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан қиймат 102 млн сўм этиб қайта ҳисобланган. Тўлов манбаи норезидент жисмоний шахснинг даромадидан олинадиган солиқни қайси қийматдан ва қанча миқдорда тўлайди? далее...»» |
05.06.2018
Батут учун ЯСТ тўланг
Кичик корхона туризм хизматлари билан шуғулланади, ЯСТ тўлайди. Шунингдек болалар ўйнаши учун дам бериб шиширилган батутни ҳақ эвазига тақдим этади ва бундан кундалик тушум олади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш керакми? Батутдан фойдаланишдан тушган тушумга қандай солиқ солинади? Батут ўйин автоматларига кирмайдими? далее...»» |
05.06.2018
Курс фарқи: қандай ҳисобга олинади
1.01.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-илованинг 140-сатрида тўлдириладиган баланснинг барча валюта моддаларини қайта баҳолашдан валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 000 000 сўмни ташкил этади. 5.09.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун касса, банкдаги депозит счётларидаги валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида олинган валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 500 000 сўмни ташкил этади. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-илованинг 0301-сатрида қандай сумма кўрсатилади? далее...»» |
05.06.2018
Биоҳожатхоналар учун НКМ
Купюра қабул қилувчи автоматлаштирилган ҳожатхона кабиналарини ишлаб чиқарадиган МЧЖ шаклидаги корхонани ташкил этмоқчимиз. Ишлаб чиқаришни якунлагач, корхонамиз кабиналарни Тошкентдаги барча туманларда ўрнатади. Биоҳожатхоналар хизматларини кўрсатиш биз учун асосий фаолият тури ҳисобланади. 1. Автоматлаштирилган ҳожатхона кабинкаларида чек бериш учун принтер ва НКМ ўрнатиш зарурми? 2. Нақд пул ҳар ҳафта инкассация қилиниши керакми? 3. Битта кабинка таннархи 30 млн сўмни ташкил этса, фаолият ва кабинкалар ҳисоби қандай юритилиши лозим? 4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини (ЯСТ) қўллашимиз мумкинми? 5. Ушбу фаолият соҳаси учун солиқ имтиёзлари мавжудми? далее...»» |
05.06.2018
Шартнома тузиш зарур
МЧЖ ўзининг футбол стадионини ўйинчиларга машғулот ва ўйинлар ўтказиш учун пул эвазига тақдим этади. Бу асосий фаолият тури. Жисмоний шахсларга муайян вақт (2–3 соат) фойдаланишлари учун футбол стадиони берилганда улар билан шартномалар тузиш зарурми? ЯСТ қандай ҳисобланади? далее...»» |
05.06.2018
ЖШДС: ёш ходимлар учун имтиёз
Президент Ёшлар иттифоқининг таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади (5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди). далее...»» |
05.06.2018
Инвесторни излаб...
«Бизнесни ривожлантириш учун маблағни қаердан олса бўлади? Инвесторни қандай топиш мумкин?» – бу тадбиркорни мудом безовта қилаётган саволлардир. Инвестор эса «Пулимни қаерга тиксам экан?» дея чамалайди. далее...»» |
05.06.2018
Қимматга тушган «мерос»
Халқимизда яқинлардан қолган мерос муқаддас саналади. Албатта, уни кўзга тўтиё қилиб асраб-авайлаш керак, лекин бу иш ҳам қонун доирасида бўлиши даркор. далее...»» |
05.06.2018
Холислар мақоми хусусида
Маълумки, маъмурий ҳуқуқбузарлик билан жиноят бир-биридан ижтимоий хавфлилик даражасига кўра фарқ қилади. Шу сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан, жиноят ишлари бўйича жавобгарлик эса Жиноят кодекси билан тартибга солинади. Бундан ташқари бизда Жиноят-процессуал кодекси ҳам қабул қилинган бўлиб, у жиноят ишларини юритиш жараёнини тартибга солади. далее...»» |
05.06.2018
Саволларга «жонли» жавоблар
Бугун мамлакатимизда давлат идораси вакиллари бевосита тадбиркорлар ҳузурига ташриф буюрмоқда, уларнинг муаммо ва қизиқишларини жойларнинг ўзида ўрганишмоқда. далее...»» |
05.06.2018
Қурилиш: пудратчида ҳисобни ташкил этиш
Таннархни ташкил этувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига мувофиқ қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади: далее...»» |
05.06.2018
Ўзбекистонда Ислом банк ишини жорий этиш таклиф этилди
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ислом банк иши ва молия инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Ҳужжат Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. далее...»» |
05.06.2018
Контрактни рўйхатдан ўтказиш мажбурий
Корхона давлат корхонаси ҳисобланади (давлат улуши – 100%), бироқ бюджет маблағларини сарфламай, ўзини ўзи таъминлайди. Биз қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган импорт контрактларини ЛБМАда рўйхатдан ўтказишимиз зарурми? далее...»» |
05.06.2018
Солиқ оқибатлари юзага келмайди
МЧЖ ХК (ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлайдиган ЯСТ тўловчиси) бошқа корхона устав фондига бино тарзида ҳисса киритди. Муайян вақт ўтгач, у мазкур улушни учинчи шахсга текинга беришга қарор қилди. Улуш бошқа корхонага текинга берилганда ёки номиналдан паст қийматда сотилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
05.06.2018
Барча мезонларга мувофиқ келсин
Корхона (ИФУТ коди – 01240) мевали экинларни етиштириш мақсадида 2017 йилда ташкил этилган эди. Меваларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланамиз, ЯСТ тўлаймиз. Жорий йил май ойида интенсив боғлар учун 6 гектар суғорилмайдиган (қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланилмаган) ерни ижарага олдик, томчилатиб суғориш тизимини жорий этмоқдамиз. Корхонага қайси даврдан бошлаб қандай солиқ солинади? далее...»» |
05.06.2018
Касаначининг харажатлари компенсацияланиши зарур
Касаначилар уйда корхона учун фильтр-енглар тикадилар, бунда электр энергияси кўринишидаги харажатлар юзага келади. Касаначининг ушбу харажатларини компенсациялаш зарурми? Электр энергияси учун компенсация тўловларига ЖШДС, ШЖБПҲ, ЯИТ, суғурта бадаллари солинадими? далее...»» |
05.06.2018
Гарнитур асосий воситалар бирлиги сифатида
Муассис қиймати 10 000 000 сўмлик мебель гарнитурини устав фондига ҳисса сифатида киритмоқда. Ушбу гарнитурга осма жавонлар, токчалар, ишчи сатҳ, тумбалар киради. Нархлари алоҳида белгиланмаган. Мебель гарнитурини битта инвентарь бирлиги сифатида балансга қабул қилиш мумкинми? далее...»» |
05.06.2018
Кўп йиллик ўсимликларни ҳисобга оламиз
Муассис устав фондини тўлдириш учун ҳисса сифатида хона ўсимликлари экилган тувакларни (кўп йиллик ўсимликлар – дарахтлар) киритди. Ҳар бирининг қиймати – 10 000 000 сўм. Ҳисоб сиёсатида белгиланишича, ЭКИҲнинг 20 бараваридан ортиқ қийматли активлар АВ сифатида тан олинади. Катта туваклардаги қимматбаҳо хона ўсимликларини қандай ҳисобга олиш мумкин? далее...»» |
05.06.2018
Байрам кунлари учун ҳақ тўлаш
МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) ўзига хос фаолият юритиши сабабли кўпинча байрам кунларида ишлашига тўғри келади. Байрам кунини иш куни деб эълон қилиш тўғрисида директорнинг буйруғи чиқарилади. Ходимларнинг бошқа дам олиш куни берилишини рад этишлари тўғрисидаги уларнинг имзолари қўйилган илова расмийлаштирилади. Ушбу байрам куни иш ҳақига қўшимча тўлов билан компенсацияланади. Иш учун тўланадиган ҳақни ҳисоблашга мисол. Ходимнинг маоши – 1 млн сўм. Қўшимча тўлов – 39 370,08 сўм (1 000 000 / 25,4 х 1). Ходимга байрам кунини ҳисобга олганда жами 1 039 370,08 сўм ҳисобланди. Ҳисоб-китоб тўғри қилинганми? далее...»» |
05.06.2018
Бошқарувнинг янги миллий модели
Мамлакатимизда давлат бошқаруви, умуман бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар ва чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқарув тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, соҳада мавжуд муаммолар ва ишлатилмаётган имконият ва захираларни чуқур таҳлил қилиш асосида унинг энг илғор, замонавий шакллари ва усуллари жорий қилинмоқда. далее...»» |