Norma.uz
Публикации
13.09.2020 БФҚ йўли тўсилди
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмаси ҳозир энг хавфли «операция»лардан ҳисобланади. Бундай операцияларга қарши курашишда божхона органлари доим ҳушёрликни қўлдан бой бермаётирлар.
далее...»»
13.09.2020 Тўловларни четлаб ўтиб нетасиз?

Маълумки, амалдаги тартибларга кўра республикамиз ҳудудига олиб кириладиган «ЕВРО-4» ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган юк ташиш ҳамда махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилган.


далее...»»
13.09.2020 Дастурхонда «импорт маҳсулоти»
Қўшнининг овқати ширин бўлади, деганларидек, одамлар хўрозқанднинг ҳам «импортнийси»ни хуш кўради. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта эътибор берилаётган бўлса-да, четдан келтирилаётган маҳсулотлар салмоғи ҳам кам эмас.
далее...»»
13.09.2020 Дастурхонда «импорт маҳсулоти»
Қўшнининг овқати ширин бўлади, деганларидек, одамлар хўрозқанднинг ҳам «импортнийси»ни хуш кўради. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта эътибор берилаётган бўлса-да, четдан келтирилаётган маҳсулотлар салмоғи ҳам кам эмас.
далее...»»
13.09.2020 Қош қўяман деб…
ёки сайёр солиқ текшируви тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасига доир фикр-мулоҳазалар Қабул қилиниши солиқ тўловчилар ва солиқ соҳаси мутахассислари томонидан анчадан буён кутилаётган Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси www.regulation.gov.uz Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида 17 мартга қадар муҳокама учун жойлаштирилган. Ушбу ҳужжат лойиҳасини ўрганиш кўпчиликда бир қатор саволларни келтириб чиқарди. Сабаби унда Солиқ кодексида ёритилмаган айрим муҳим ҳолатлар аниқлаштирилиши зарур эди.
далее...»»
13.09.2020 Онлайн-НКМга ўтишда қандай тежаш мумкин
Онлайн-НКМга ўтадиган тадбиркорлар учун имтиёзлар Президентнинг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон) назарда тутилган. Вuxgalter.uz ваколатли органлар томонидан қўшимча тушунтиришларни талаб этадиган баъзи муҳим жиҳатлар мавжуд, деб ҳисоблайди. Гап нима хусусида?
далее...»»
13.09.2020 Импортда ҚҚС: ҳақиқатдан тўлангандан кейин ҳисобга олиш
Корхона 2019 йил 1 октябрдан мотор мойларини импорт қилувчи сифатида ҚҚС тўлайди. Дастлабки импорт етказиб бериш 2019 йил августда амалга оширилган. ИМ 40 режимида БЮД расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 2 ойга божхона тўловларини (бож ва ҚҚС) тўлаш муддатимиз кечиктирилди. Октябрда тўловларни тўладик. 2019 йил декабрда ҳам шундай ҳолат юз берди: 2 ой ичида импортга ҚҚС тўлаш мажбурияти билан товар ИМ 40 режими бўйича божхонадан олинди. Тўловни қисман январда, қолган қисмини эса февралда тўладик. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинган мойларни ҚҚС билан сотаяпмиз. Божхона тўловлари муддати кечиктирилганда импортга ҚҚСни қайси даврда ҳисобга олиш лозим? ҚҚС ҳисобланган ва ИМ 40 БЮДда акс эттирилгандами? Ёки амалда тўлангандан кейинми?
далее...»»
13.09.2020 ЖШДС бўйича имтиёзларни бирга қўллаш
2019 йилнинг май ойида ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, октябрь ойида эса ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ишдан бўшаш нафақаси тўланди. Ушбу тўловларга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими?
далее...»»
13.09.2020 Ҳисобдорлик бўйича пул беришни ҳисобга олиш
Директор корхона эҳтиёжлари учун хом ашё сотиб олиш мақсадида нақд пул маблағларини ҳисобрақамдан ечиб олади. Буни қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш лозим?
далее...»»
13.09.2020 Бепул беришдан ҚҚС: ҳисоботда акс эттириш
Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва товарларни реализация қилиш нархи бўйича сотади, шунингдек уларни реклама мақсадларида бепул беради ва таннархи бўйича ҳисобдан чиқаради. Бепул бериш иқтисодий жиҳатдан оқланган ҳисобланса, корхонада реализация бўйича 2 турдаги айланма вужудга келади: 15%дан ва ҚҚСсиз. Товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда, ҳисобга олиниши лозим бўлган сумма қандай усулда (мутаносиб ёки алоҳида-алоҳида) аниқланади? Бундай бериш ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
13.09.2020 Ижара ҳақининг минимал миқдорлари нима учун керак
Юридик шахс (МЧЖ) бошқа юридик шахсга (МЧЖ) кўчмас мол-мулкни ижарага бераяпти. Ижара қийматини 2020 йилга белгиланган давлат мулкини ижарага беришнинг минимал ставкаларидан паст бўлмаган миқдорда белгилаш тавсия этилган. Уларга асосан бино ва иншоотлар бўйича базавий ижара ҳақи ставкалари ҳисобланади. 1. Хусусий ташкилот кўчмас мулкни ижарага бериш қийматини ҳисоблашда коэффициентларни қўлламасликка ҳақлими? 2. Коэффициентлар қўлланмасдан ҳисобланган, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солишда оқибатлар юзага келмайдими?
далее...»»
13.09.2020 Кадрлар тайёрлаш харажатлари қандай таснифланади
Аввалги солиқ даврларида кадрларни ¬тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларнинг малакасини оширишга доир харажатлар бошқа чегириладиган харажатларга киритилган. ЎзР ва ундан ташқаридаги олий ўқув юртлари ва бошқа ўқув муассасаларида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари қандай харажатларга (чегириладиган ёки чегирилмайдиган) киритилади?
далее...»»
13.09.2020 Узоққа бормасдан ҳал қилса бўладими?
Фискал хотирали НКМдан фойдаланилганда, ишга тушириш-созлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар)да ҳал қилиш мумкин эди. Энди эса онлайн-НКМни солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорларни ТХКМнинг марказий офиси ёхуд бошқа шаҳар ёки туманда жойлашиши мумкин бўлган унинг филиалига юборишмоқда. Буни бошқа аҳоли пунктларига бормасдан уддалаш мумкинми?
далее...»»
13.09.2020 Воситачилик ҳақини тўлаш
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона (Ўзбекистон резиденти) туристик хизматларни кўрсатади. Комитент сифатида воситачи юридик шахс (Россия фуқароси) билан воситачилик шартномасини тузди. Воситачи комитентнинг топшириғига биноан ўз номидан туристларни (Россия резидентлари) қидириш билан шуғулланади, бунинг учун валютада воситачилик ҳақи олади. Турларнинг ўзи Ўзбекистонда ўтади. Воситачида Россия резидентлиги сертификати бор. 1. Воситачилик ҳақи ҚҚС бўйича айланма ҳисобланадими? 2. Воситачилик ҳақини тўлаётганда биз фойда солиғи бўйича солиқ агенти бўлиб ҳисобланамизми?
далее...»»
13.09.2020 Шартнома тузинг ва харид қилаверинг
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонанинг (МЧЖ) фаолият тури - ишлаб чиқариш. Жисмоний шахсдан компьютер ва олдин ишлатилган ноутбук харид қилиб, унинг ҳақини корхонанинг ҳисоб-китоб рақамидан жисмоний шахснинг шахсий пластик карточкасига ўтказиб бермоқчимиз. 1. Жисмоний шахсдан компьютер ва ноутбук харид қилишимиз қонунчиликка тўғри келадими? 2. Корхона ва жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. Мазкур операция қандай ҳужжатлар билан акс эттирилиши керак?
далее...»»
13.09.2020 Ломбард учун имтиёз
Ташкилот ломбард фаолияти билан шуғулланади. Заргарлик буюмларининг гарови остида кредит берамиз, фоиз ва жарималардан даромад топамиз. 2019 йилда биз 2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 209-моддаси 15-бандига кўра ҚҚС бўйича имтиёзга эга эдик. Шартнома муддати тугагандан кейин гаров нарсасини аукцион орқали сотиб юбориш ҳуқуқига эгамиз. Аукцион баъзида фирмамиз учун фойда билан, баъзида зарар билан ўтади. 1. 2020 йил 1 апрелдан кейин ҳам мазкур имтиёз бизда қолаверадими? 2. 2020 йилда аукционларда заргарлик буюмларини сотишдан ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатларига эга бўламиз?
далее...»»
13.09.2020 Асосий бўлмаган ходимлар учун ЖШДС бўйича имтиёзлар
Корхонада ходим фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлайди, у квартира учун олган ипотека кредити бўйича асосий қарзни унинг учун ҳар ойда сўндиришимизни сўраяпти. Корхона ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи жисмоний шахсга аризасига кўра унинг даромадидан ипотека кредити бўйича қарзини тўлаши ва бунда СКнинг 378-моддаси 16-банди бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми?
далее...»»
13.09.2020 Турар жой учун харажатлар тасдиқланмаганда
Корхона ходими хорижга хизмат сафарига юборилган. Унга хорижий валютада белгиланган нормалар доирасида пул маблағлари ҳисобидан бўнак берилди. Ходим қайтганидан кейин турар жой харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Бундай ҳужжатлар тақдим этилмаганда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
13.09.2020 Хорижга хизмат сафари: солиқ солинмайдиган тўловлар миқдори
Миллий транспорт компанияси Россияга халқаро ташувларни амалга оширадиган ҳайдовчиларни хизмат сафарига юборади. РФда суткалик харажатлар нормаси 25 АҚШ долларини ташкил этади. Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорига мувофиқ турар жой ижараси ва кундалик харажатлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун 60 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Миллий транспорт ташкилоти ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун ЖШДС тўламаган ҳолда бир кунда 60 АҚШ долларидан тўлаши ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатларни чегириши мумкинми?
далее...»»
13.09.2020 Камерал текширув. Билиш лозим бўлган жиҳатлар
Янги Солиқ кодекси камерал назоратни камерал текширувга айлантирди (СК 138-м.). Назорат механизми деярли солиқ тўловчидан яширин эди, текширув таомили эса анча очиқ-ошкора. Камерал текширув ўтказишнинг муҳим тафсилотларини адвокат, buxgalter.uz нинг юридик масалалар бўйича эксперти Элеонора МАЗУРОВА тушунтиради.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика