|
Устуворликлар
|
|
Божхона
- Келажакка рахна солаётган иллат
Сўнгги вақтларда кучли таъсир қилувчи ҳамда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига қарамлик ҳолати ёшлар орасида ортиб бормоқда. Бу иллат, ўз ўрнида, жамиятнинг бузилиши, ёш оилаларнинг барбод бўлиши, болаларнинг тирик етим қолишига сабаб бўлаётир.
- Кўчат экинг – мевасини ейсиз
«Қиёмат қоим бўлса-ю, бирортангизнинг қўлингизда кўчат бўлса, у қоим бўлгунича экишга улгурса, экиб қўйсин».
|
|
Мутахассис тушунтиради
- Нима учун ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш қоидалари ўзгармоқда
Президентнинг «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (6.10.2021 йилдаги ПФ-6319-сон) ва СКга киритиладиган ўзгартиришлар лойиҳаси ушбу тоифадаги компанияларга солиқ солиш қоидаларини жиддий ўзгартиради. Бу нима учун қилинаётганини молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтириб берди:
- Экспорт қилинадиган товарлар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Президентнинг «Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (24.08.2021 йилдаги ПҚ-5231-сон) билан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳиcобга олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Солиқ тўловчиларнинг янги тартибни қўллаш тўғрисидаги саволларига Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир ¬БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди.
- Ижарага олувчи учун «сув солиғи»
Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади, у ерда сувдан фойдаланади.
Сув учун солиқ тўланиши ва ушбу солиқ бўйича ҳисобот топширилиши лозимми?
- Қандай шахслар ўзаро боғлиқ деб эътироф этилади
Солиқ кодексининг VI бўлими кучга кирганидан кейин солиқчилар ўзаро боғлиқ бўлган шахслар ўртасида тузилган битимлар бўйича нархларни назорат қилишлари ҳамда муайян шартларда солиқларни қўшимча ҳисоблашлари керак бўлади. Бу кимларга тааллуқли эканлиги ҳақида ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА сўзлаб берди:
- Текширувдан олдинги назорат қандай назорат?
ДСҚ ва Молия вазирлиги Солиқ кодексига текширувдан олдинги назорат тушунчасини киритишни таклиф қилишмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу ғоянинг моҳиятини англаб етишга ёрдам берди:
|
|
Солиқ солиш
- Олдинги иш жойидан маълумотнома нима учун керак
Олдинги йил учун аудиторлик текшируви чоғида янги қабул қилинган ходимларга 2020 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам, уларнинг баъзиларига эса – бола туғилиши ва оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам тўланганлиги аниқланди. Корхонанинг бухгалтерия ва кадрлар хизматлари ушбу ходимлардан олдинги иш жойидан Жисмоний шахсга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб олишмаган. Бу ҳолда қўшимча ЖШДС ҳисоблаш юзага келиши мумкинми?
- Алоқа линиялари ва мол-мулк солиғи
Тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан бухгалтерия ҳисобида электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, сув ва газ қувурлари тармоқлари кўринишидаги объектлар асосий воситалар таркибида «Узатиш қурилмалари» гуруҳида ҳисобга олинди. Ушбу тармоқларнинг вазифаси ўз ишлаб чиқариш ва маъмурий бинолари ўртасида электр энергияси, алоқа, сув ва газни тақсимлашдан иборат, шунингдек уларда мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар ҳам мавжуд.
Ушбу тармоқларга мол-мулк солиғи солинадими?
|
|
Бухгалтерга ёрдам
- Асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига нималар киради
Бухгалтерларда корхона эҳтиёжлари учун мол-мулкларни, мулкий ҳуқуқларни, товар-моддий захираларни, дастурий таъминотларни харид қилишда уларни таснифлаш борасида бироз қийинчилик бўлиши мумкин: нималарни асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига киритиш мумкин, нималарни эса мумкин эмас. Амалиётдан айрим вазиятларни кўриб чиқамиз.
- Лизинг берувчи ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилади
Лизинг – бу молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчидан лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) харид қилади ва уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради.
- Солиқ мониторингида ҳамкорлик регламенти қандай тайёрланади
Солиқ мониторинги – бу бизнес ва солиқ органлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлиб, у солиқ текширувларидан озод этиш эвазига тўлиқ ошкораликни назарда тутади. Aгар сиз уни корхонада ўтказишга қарор қилсангиз, унда солиқ органлари билан сизнинг ўзаро муносабатларингизни белгилайдиган асосий ҳужжат бўлиб ахборотга доир ҳамкорлик регламенти ҳисобланади.
Ушбу регламентга риоя қилинмаганда солиқ инспекцияси мониторингни муддатидан олдин тўхтатишга ҳақли бўлади (СК 172-м.).
|
|
Тадбиркорга ёрдам
- Қайси ҳисобварақ-фактуралар 1 декабрдан хавф остига тушади
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б «г» кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам «блокировкага» тушиш мумкин.
Янгиликка қандай тайёргарлик кўриш ва қандай қилиб МХИК билан хатосиз ишлашга ўрганишни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
|
|
Мутахассис шарҳи
- Гўшт, балиқ ва картошкага ҚҚС бўйича имтиёз
2021 йил 10 октябрдан 31 декабрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланмалар ва мамлакатга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган (СК 483-м. 9-қ., 25.10.2021 йилдаги ЎРҚ-725-сон Қонун 1-м.). Бироқ мазкур имтиёзни қўллаш осон бўлмайди, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА. Молия вазирлиги, ДБҚ ва ДСҚнинг ёрдами зарур.
|
|
Амалий бухгалтерия
- Қурилган бокс қандай ҳисобга олинади
Компания тиббиёт рентген ускуналарини ишлаб чиқариш, йиғиш ва созлаш билан шуғулланади. Юридик шахс бўлган муассисимиз кичик саноат зонасида жойлашган ишлаб чиқариш биносини компаниямизга узоқ муддатли ижарага берди, бунда инвестиция мажбуриятлари муассисимиз томонидан бажарилади. Ишлаб чиқариш хусусиятларини ҳисобга олиб, биз ишлаб чиқариш биносининг ичида рентген нурларини калибрлаш учун синов боксини қурдик, вентиляция ва кондиционер ўрнатдик. Бокс хизмат муддати ва қиймати бўйича АВ деб тан олиш мезонларига мувофиқ келади. Ҳозирча пудратчи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилмаган.
Боксни қуриш ва вентиляция харажатлари қайси счётга киритилиши лозим? Қабул қилиш далолатномаси тузилгандан кейин бокс асосий восита ҳисобланадими?
- Ускуна босқичма-босқич етказиб берилганда…
Иккита хорижий компания (норезидентлар ҳисобланадиган «А» ва «B») ҳамда Ўзбекистоннинг «С» компанияси биргаликдаги фаолият (оддий ширкат) тўғрисидаги шартномани туздилар. Биргаликдаги фаолият доирасида операцияларнинг умумий ҳисобини юритиш «С» компаниясига юкланди. Оддий ширкат тўғрисидаги шартнома доирасида Ўзбекистоннинг «D» компанияси билан узоқ муддатли контракт тузилди. Контракт шартларига кўра «С» компанияси ўз маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ускуналар тўпламини етказиб беради, таъмирлайди, сервис хизматлари кўрсатади. Буюртмачи – «D» компанияси тўпламнинг қисмлари ишга туширилишига қараб улардан фойдаланади ва олинган пул тушумлари ҳисобидан «С» компаниясига тўплам бўйича харажатларни қоплайди. Ускуналар тўпламига эгалик ҳуқуқи барча харажатлар, шунингдек, устама ҳақ тўланганидан кейингина «D» компаниясига ўтади. Бундай муносабатлар молиявий ижара ёки бўлиб-бўлиб тўлашдек кўринади, бироқ тўловлар графиги (суммалар/муддатлар) белгиланмаган ва вақтинчалик фоизлар ҳисобланмайди.
Ускуналар тўплами қайси корхонанинг балансида ҳисобга олиниши лозим?
|
|
Жавоб берамиз
- Автомобиль бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона кейинчалик ўз ходимининг эгалигига ўтказиш учун автомобиль сотиб олишни (кредитга олиниши ҳам мумкин) режалаштирмоқда. Автомобиль қийматининг суммаси ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади.
1. Бундай битим қандай расмийлаштирилади?
2. Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
3. Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?
- Маркетинг компанияси солиқлари
Ҳамкоримиз – Хитойда ва бошқа мамлакатларда уяли телефонларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган Хитой компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МЧЖ ХК шаклидаги маркетинг компаниясини ташкил қилишни режалаштиряпти. Уни ташкил қилишдан мақсад Ўзбекистонда бозорни ўрганиш, ўз маҳсулотини илгари суриш, маркетинг тадбирларини ўтказишдан иборат. Хитой компаниясига тегишли корхона муассис бўлади. Маркетинг компанияси ходимларининг тахминий сони – 75–80 киши.
1. Маркетинг компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қандай солиқларни тўлайди?
2. Ушбу компанияни «тобе агент» деб эътироф этиш ҳамда шу муносабат билан ЎзР ҳудудида доимий муассасани тан олиш эҳтимоли мавжудми?
- Намойиш этиш учун техника
Ташкилотимиз (ҚҚС ва фойда солиғини тўловчиси) техника дистрибьютори ҳисобланади ва уни намойиш этиш (тестдан ўтказиш) учун қайтариш шарти билан тақдим қилади. Хизмат бепул кўрсатилади ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди.
1. Мазкур ҳолатда савдо ташкилотида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
2. Қабул қилувчи тарафда ҳам солиқ оқибатлари юзага келадими?
|