Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 46 / Устуворликлар

Тадбиркорларга кредит олишда кафиллик берадиган жамғарма

 

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилган.

 

Жамғарма икки турдаги молиявий ёрдам кўрсатади. Яъни кафиллик ҳамда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш. Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, лекин 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади.

Жамғарма тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига 10 млрд сўмгача ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация тарзида қоплаб беради.

Хорижий валютадаги ажратиладиган кредитлар учун эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, жамғарма томонидан жорий йил ярмида тадбиркорлик субъектларининг 38 161 лойиҳаси учун ажратилган кредитларига молиявий ёрдам кўрсатилган. Шундан 28 157 лойиҳанинг кредитлари фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш мажбурияти олинган ҳамда 9 955 лойиҳанинг кредитларига маълум миқдорда кафиллик берилган. Бундан ташқари 49 лойиҳага кредит ресурслари ажратилди. Бунинг натижасида 287 258 янги иш ўрни яратилади.

Айтиб ўтиш керакки, компенсация беғараз тақдим этилади. Кафиллик учун кафиллик суммасининг бир фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўланади (экспортёрлар учун 0,5 фоиз миқдорида). 2020 йил 1 июндан бошлаб «Тадбиркор» ахборот тизими (www.тадбиркор.статефунд.уз) дастури ишга туширилди. Бу ерда барча буюртмалар электрон шаклда кўриб чиқилади.

Жамғарма томонидан пандемия даврида тадбиркорлик субъектларининг 15 390 лойиҳасига молиявий ёрдам кўрсатилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 апрелдаги Фармонига асосан бир қарз олувчига Жамғарма томонидан бир вақтда ҳам кафиллик, ҳам компенсация беришга қўйилган чеклов бекор қилинди. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари битта лойиҳа бўйича бир пайтнинг ўзида кафиллик ва компенсация олиши мумкин.

Президентимизнинг 2021 йил 21 апрелдаги «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилди.

Қарор билан Жамғарма томонидан 2021 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чоралари жорий этилди. Жумладан, Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилиши белгиланди.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилиши кўзда тутилди.

Тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъи назар берилади.

Бунда, компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 млрд сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 млрд сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 599 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика