Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 46 / Бухгалтерга ёрдам

Асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига нималар киради

 

Бухгалтерларда корхона эҳтиёжлари учун мол-мулкларни, мулкий ҳуқуқларни, товар-моддий захираларни, дастурий таъминотларни харид қилишда уларни таснифлаш борасида бироз қийинчилик бўлиши мумкин: нималарни асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига киритиш мумкин, нималарни эса мумкин эмас. Амалиётдан айрим вазиятларни кўриб чиқамиз.

 

Пальма – асосий воситами?

Корхона офис интерьери учун 3 та пальмани бир донасига 1 780 000 сўмдан тўлаб, сотиб олди. Улар бухгалтерия ҳисобида узоқ муддатли активлар таркибига киритиладими ёки жорий активлар таркибигами? 

 

– Корхонада бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадларида ҳисоб сиёсати тасдиқланиши лозим, унда корхонадаги номоддий активларни асосий воситалар объектларига киритиш мезонлари кўрсатилади (1-сон БҲМСнинг 55-б., АВ рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.).

АВ таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

● 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;

● бир бирлик (тўплам) учун қиймати харид пайтида белгиланган БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни АВ таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга (5-сон БҲМСнинг 4-б., АВ рўйхат рақами 1299, 20.01.2004 й.).

Объектни асосий восита сифатида қабул қилиш учун ушбу асосий воситани сотиб олиш чоғида амал қилган БҲМ миқдори қўлланилади.

Шу тариқа, бугунги кунда қонун ҳужжатларида хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ва бир бирлик (тўплам) учун қиймати 13,5 млн сўмдан (50 х 270 000 сўм) ортиқ бўлган буюмлар АВ сифатида ҳисобга қабул қилинишига йўл қўйилади.

Корхона раҳбари моддий қимматликларнинг янада кўпроқ сақланишини таъминлаш учун АВ таркибида қиймати, масалан, 6 БҲМдан бошланган буюмларни ҳисобга олишга қарор қилса, пальма ҳақиқатан ҳам бухгалтериянинг 0180-«Кўп йиллик ўсимликлар» счётига киритилиши мумкин.

Бироқ бошқача вазият ҳам бўлиши мумкин. Айтайлик, корхона 3 та пальма, декоратив ўсимликлар экилган 20 та тувак, ўғитланган тупроқ, сув қуйиш асбоблари, металл конструкцияларни сотиб олган. Раҳбарнинг буйруғи билан қишки боғни жиҳозлаш учун ишчилар гуруҳи тузилган. Мазкур ҳолатда, агар жиҳозланган объект таннархи ҳисоб сиёсатида белгиланган АВ таркибига киритиш миқдорига мувофиқ келса, «Қишки боғ» – АВ объекти бўлиши мумкин.

 

Дастурий маҳсулот – харажатми ёки номоддий актив?

Ташкилот ишлаб чиқариш жараёни сифатини назорат қилиш учун 35 млн сўмга дастурий маҳсулот сотиб олди ва уни ўрнатди. Унинг нархини бирйўла корхона харажатларига ҳисобдан чиқариш керакми ёки уни номоддий актив сифатида кирим қилиш лозимми? 

 

– Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

● моддий-ашёвий тузилишга (шаклга) эга бўлмаслиги;

● активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш.

● корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;

● ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасининг) мавжудлиги;

● идентификация қилиш имконияти (7-сон БҲМСнинг 6-б., АВ рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.).

Номоддий актив идентификация қилинадиган бўлиб ҳисобланади, агарда у қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ келса:

● ажраладиган бўлса. Яъни уни корхонадан ажратиб бўлса ҳамда сотиш, бериб юбориш, ижарага бериш, алоҳида ёки улар билан боғлиқ актив, контракт ёки мажбурият билан бирга айирбошлаш (гудвиллдан ташқари) мумкин бўлса;

● ушбу ҳуқуқлар бериладиган ёки корхонадан ёхуд бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъи назар, шартномавий ва бошқа юридик ҳуқуқлардан пайдо бўлади (7-сон БҲМСнинг 7-б.).

Бундан ташқари, НМАга қуйидаги объектлар киритилиши мумкин:

● патент эгасининг ихтиро, саноат намуналари ва фойдали моделларга бўлган мутлақ ҳуқуқи;

● муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ ҳуқуқи (7-сон БҲМСнинг 10-б.).

Бунда активнинг қиймати бир бирлик (тўплам) учун қиймати харид пайтида белгиланган БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида активларни НМА таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилаши ва уларни корхонанинг бухгалтерия ҳисоби сиёсатида тасдиқлаши мумкин.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:

1) агар ташкилот дастурий маҳсулотни фақат фойдаланиш ҳуқуқи билан олган бўлса, у НМА сифатида қаралмайди ва жорий харажатлар таркибида ҳисобга олинади;

2) агар ташкилотда дастурий маҳсулотга мутлақ ҳуқуқ мавжуд бўлса, уни харид қилиш харажатлари НМА сифатида қаралади.

Мутлақ ҳуқуқ – бу қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақатгина ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан учинчи шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ ­(7-сон БҲМСнинг 4-б. «к» кичик б.).

Аввало, кўриб чиқилаётган вазиятда ташкилотда дастурий маҳсулотга мутлақ ҳуқуқ мавжуд эмас, шу боисдан:

● уни бирйўла чегириладиган харажатларга (СК 305-м.) – ­2010-«Асосий ишлаб чиқариш» бухгалтерия счётига ҳисобдан чиқаринг, сабаби дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни сифатини назорат қилиш учун олинган;

● ёки 3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» бухгалтерия счётига киритинг (Йўриқноманинг 155-б., ­21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й.) ҳамда босқичма-босқич – ўзингиз белгилаган маҳсулотдан фойдаланиш муддати мобайнида харажатларга ҳисобдан чиқаринг.

Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) ҳисобга олинган харажатлар белгиланган муддат мобайнида тенг маромда ёхуд ҳажмга ёки чиқарилган маҳсулот миқдорига мутаносиб равишда харажатларни ҳисобга олувчи счётлар дебетига ҳисобдан чиқарилади (Йўриқноманинг 157-б.).

 

Қуйидаги бухгалтерия проводкалари амалга оширилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Сумма


Дебет


Кредит


Дастурий маҳсулот (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи) учун олдиндан 100 фоизлик тўлов тўланди (шартномага, банк кўчирмасига мувофиқ)


4310-«ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


35 000 000


Дастурий маҳсулотнинг харид қиймати (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи) бирйўла давр харажатларига ҳисобдан чиқарилганда


Дастурий маҳсулотни (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқини) харид қилиш акс эттирилди (етказиб берувчи тақдим этган ЭҲФга асосан)


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


35 000 000


Олдиндан тўлов бўйича ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилди


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


4310-«ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»


35 000 000


Дастурий маҳсулотнинг харид қиймати (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи) келгуси давр харажатларига ҳисобдан чиқарилганда


Дастурий маҳсулотни (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқини) харид қилиш харажатлари суммаси келгуси даврлар харажатларига ҳисобдан чиқарилди


3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


35 000 000


Дастурий маҳсулотнинг (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқининг) харид қиймати қуйидаги тарзда ҳисобдан чиқарилди:

● фойдаланиш муддати мобайнида ҳар ойда;

● ёки уни ишлаб чиқаришга киритиш ва ундан фойдаланиш бўйича техник ҳужжатларни харид қилиш шартномасида келтирилган муддат мобайнида;

● ёки бухгалтерия ҳисоби сиёсатида белгиланган муддатда

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»


35 000 000 / фойданилган йиллар сони / 12)


 

 

Татьяна ЛИМАРЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1374 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика