Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 46 / Бухгалтерга ёрдам

Лизинг берувчи ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилади

 

Лизинг – бу молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчидан лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) харид қилади ва уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради.  

 

Бунда лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши лозим бўлади («Лизинг тўғрисида»ги Қонун 2-м.):

● шартноманинг муддати тугагач, объект лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтади. Масалан, енгил автомобиль 4 йилга лизингга берилди. Шартнома шартларида 4 йил ўтгач, автомобиль лизинг олувчига мулк бўлиб ўтиши акс эттирилган;

● шартноманинг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80%идан ортиқ бўлади ёки объектнинг шартнома тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20%идан кам бўлади. Масалан, берилган дастгоҳнинг хизмат муддати – 6 йил. Лизинг шартномаси муддати 5 йилни ташкил этади;

● шартноманинг муддати тугагач, лизинг олувчи объектни унинг ушбу ҳуқуқни амалга ошириш санасидаги бозор қийматидан паст нарх эвазига сотиб олиши мумкин. Бу лизинг олувчи лизинг объектини бошқа хоҳловчилардан кўра арзонроқ сотиб олиши мумкинлигини билдиради;

● шартнома даври учун лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати объектнинг лизингга топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90%идан ортиғини ташкил этади. Масалан, махсус техника 5 йилга лизингга берилган, йиллик фоиз ставкаси – 18%. Унинг жорий қиймати – 200 000 минг сўм. Бутун лизинг даврида лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати 319 778 минг сўмни ташкил этади ва бу 200 000 минг сўмнинг 90%идан ортиғи деганидир.

Лизинг операцияларининг ҳисоби қуйидагилар билан тартибга солинади:

● «Лизинг тўғрисида»ги Қонун;

● 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» (АВ рақами 1946, 24.04.2009 й.);

● Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ рўйхат рақами 1961, 1.06.2009 й.). 

 

Лизинг берувчи лизинг объекти харид қилинганда «кирувчи» ҚҚСни қандай ҳисобга олиши керак

 

Объектлар кейинчалик лизингга топшириш (бериш) мақсадида харид қилинганда, ҳисобга олишнинг барча шартларини инобатга олган ҳолда, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҚҚСни ҳисобга олинг (СК 266-м.).

Агар сиз лизинг объектини етказиб бериш ва уни мақсадга кўра фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ қандайдир харажатларни амалга оширсангиз, бунда шартнома шартларига мувофиқ, лизинг олувчи сизга ушбу харажатларни қоплаб берган тақдирда, уларни лизинг объекти қийматига киритинг. Лизинг олувчи томонидан қоплаб берилиши лизинг шартномасида назарда тутилмаган харажатларни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига киритинг.

 

МИСОЛ. Лизинг объекти харид қилинганда «кирувчи» ҚҚСнинг ҳисоби

ҚҚС тўловчи корхона кейинчалик лизингга топшириш мақсадида импорт бўйича ускуна харид қилди. Ускунанинг етказиб берувчига тўланиши лозим бўлган қиймати – 100 000 минг сўм.

Мазкур ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этиладиган технологик ускуналар рўйхатига киритилмаган. Божхона расмийлаштируви чоғида божхона божи ва йиғими – 10 200 минг сўм, ҚҚС – 16 500 минг сўм тўланди.

Транспорт харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 345 минг сўмни, ускунани ўрнатиш харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 1 150 минг сўмни ташкил этди.

Шартномага кўра, лизинг олувчи ускунани ўрнатиш харажатларини қоплайди, транспорт харажатларини эса лизинг компанияси ўз ҳисобидан амалга оширади.

Бинобарин, ускунани ўрнатиш харажатлари лизинг объектининг қийматига киритилади, транспорт харажатлари эса лизинг компаниясининг бошқа операцион харажатлари бўлиб ҳисобланади.

 

Бухгалтерия ҳисобида кейинчалик лизинг олувчига топшириш мақсадида лизинг объекти харид қилинишини қуйидагича акс эттирасиз:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Етказиб берувчидан лизинг объектининг харид қилиниши акс эттирилди


100 000


0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


Импорт қилинганда тўланган божхона божи ва йиғими акс эттирилди


10 200


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Лизингга топшириш учун харид қилинган ускуна бўйича «импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш акс эттирилди


16 500


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

Ускунанинг лизинг олувчи томонидан қоплаб бериладиган ўрнатиш харажатлари акс эттирилди (1 150 / 1,15)


1 000


0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Ускунани ўрнатувчи корхона томонидан тақдим этилган ҚҚСни ҳисобга олиш акс эттирилди (1 150 – 1 000)


150


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

Лизинг олувчига ускунани етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси шартларига кўра, у томонидан қоплаб берилмайдиган транспорт харажатлари акс эттирилди (345 / 1,15)


300


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Транспорт харажатлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш акс эттирилди (345 – 300)


45


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.):

● божхона органлари маълумотлар базасидан «импорт» ҚҚС суммаси автоматик тарзда харидлар Реестрида акс этади;

● ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича ҳисобварақ-фактуралар ҳам уларни сиз тасдиқлаганингиздан кейин харидлар Реестрида акс этади.

 

 

Объект лизингга берилганда лизинг берувчи ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилиши керак

Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 3-б.).

Лизингда лизинг шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра, мол-мулк лизингга олувчининг тасарруфига берилган (топширилган) сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади (СК 242-м. 8-қ.).

Объект лизингга топширилганда, ҚҚСни барча даврий лизинг тўловлари суммасидан келиб чиқиб, шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммасини киритган ҳолда, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинг (СК 249-м. 1-қ.).

 

Лизинг берувчининг фоизли даромадлари ҚҚСдан озод этилган (СК 244-м. 1-қ. 8-б.). 

 

Лизинг тўловларини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

Лизинг тўловлари объект қийматининг қопланишини ва фоизли даромадни ўз ичига олади.

Тўловларнинг миқдорларини ва даврийлигини лизинг шартномасида белгиланг.

Фоизларни асосий қарз қолдиғидан ҳисобланг.

 

МИСОЛ. Лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби

2019 йил декабрь ойининг охирида лизинг берувчи ускуна сотиб олди ва 200 000 минг сўмга лизингга берди, лизинг муддати – 5 йил.

Фоизли даромад – йиллик 18%, имтиёзли давр мавжуд эмас.

Тўловлар тенг улушларда тўланади.

Йиллик лизинг тўлови суммасини қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:

A = KхS,

бунда:

А – йиллик аннуитет тўлов;      К – аннуитет коэффициенти;

S – кредит суммаси. 

К

 

=

 

i х (1 + i)n

 

(1 + i)n – 1

 

 

 

бунда:

i – кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси;                    n – кредит тўланадиган даврлар сони.

 

Ушбу қийматларни формулага солиб, аннуитет коэффициентини аниқлаймиз:

К

 

=

 

0,18  (1 + 0,18)3

 

=

 

0,319 777 841 794 787.

 

(1 + 0,18)3 – 1

 

 

 

Йиллик тўловлар миқдори қуйидагини ташкил этади:

A = 0,319 777 841 794 787 200 000 000 = 63 955 568,36 сўм.

 

Лизинг тўловлари ҳисоб-китоби қуйидаги жадвалда акс эттирилган:

Даврлар


Йиллик лизинг тўловлари, сўм


Лизинг берувчининг фоизли даромади (18%), сўм


Лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси, сўм


Асосий қарз қолдиғи, сўм


2020 й. 1 январь ҳолатига





200 000 000,00


2020 й. январь–декабрь


63 955 568,36


36 000 000


27 955 568,36


172 044 431,64


2021 й. январь–декабрь


63 955 568,36


30 967 997,7


32 987 570,66


139 056 860,98


2022 й. январь–декабрь


63 955 568,36


25 030 234,98


38 925 333,38


100 131 527,6


2023 й. январь–декабрь


63 955 568,36


18 023 674,97


45 931 893,39


54 199 634,21


2024 й. январь–декабрь


63 955 568,36


9 755 934,15


54 199 634,21


0


Жами


319 777 841,8


119 777 841,8


200 000 000




 

 

Ускунани лизинг олувчига топширганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг. Ушбу ҳолатда унда фақатгина лизинг объектини қоплаш қийматини кўрсатинг. ҚҚСдан озод этилган фоизли даромад суммасига ҳар ойда алоҳида ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг.

 

МИСОЛ. Лизинг объекти топширилганда ҚҚСнинг ҳисоб-китоби

ҚҚС тўловчи – лизинг компанияси баланс қиймати 111 200 минг сўм бўлган импорт қилинган ускунани 5 йил муддатга лизингга берди.

Мазкур ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этиладиган технологик ускуналар рўйхатига киритилмаган.

5 йиллик лизинг тўловларининг умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 319 777,8 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан, лизинг объектининг қийматини қоплаш суммаси – 200 000 минг сўм, лизинг берувчининг фоизли даромади – 119 777,8 минг сўм.

ҚҚС, барча даврий лизинг тўловларининг суммасидан келиб чиққан ҳолда, фоизли даромадни ҳисобга олмасдан туриб, яъни 200 000 минг сўмдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида лизинг объектининг топширилишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Лизинг объектининг топширилиши акс эттирилди


230 000


0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


Лизинг объекти топширилганда ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди


30 000


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


Лизинг объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди


111 200


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»


Кечиктирилган даромад акс эттирилди

(230 000 – 30 000 – 111 200)

88 800


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»


Тўловлар жадвалига кўра, лизинг бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилди (230 000 / 5)


46 000


4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»


0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»


Тўловлар жадвалига кўра, узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилди (88 800 / 5)


17 760


7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»


6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»


Кечиктирилган даромад жорий қисмининг суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди (17 760 / 12)


1 480


6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»


9390-«Бошқа операцион даромадлар»


Тўловлар жадвалига кўра, лизинг берувчига ойлик фоизли даромад ҳисобланди (36 000 / 12)


3 000


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»


 

ҚҚС бўйича ҳисоботда:

● лизинг олувчига лизинг объекти топширилганда, шунингдек, фоизли даромад суммасига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар лизинг олувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг, улар автоматик равишда сотиш Реестрида ифодаланади;

● лизинг объектининг ҚҚСсиз етказиб бериш қийматини (200 000 минг сўмни) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатрининг 3-устунида акс эттиринг.

 

Мол-мулкни лизингга бериш асосий фаолият тури бўлиб ҳисобланмайдиган корхоналар, реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0106-сатрида акс эттиришади.

Фоизли даромад суммасини (3 000 минг сўмни), Солиқ кодексининг 244-моддаси 1-қисмининг 8-бандига мувофиқ, солиқ солишдан озод этилган молиявий хизматлар сифатида ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 0201-сатрида акс эттиринг.

 

 

Олиб кирилганда ҚҚСдан озод этилган технологик асбоб-ускунанинг лизингга берилишидаги ҳисоб-китоб

 

Олиб кирилган ҚҚСдан озод этилган импорт технологик асбоб-ускуна лизингга берилганда ҚҚСни мазкур асбоб-ускунани сотиб олиш нархи билан реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинг (СК 249-м. 3-қ.).

 

Ўхшаши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, янги технологик асбоб-ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилади (СК 246-м. 6-б.). Унинг рўйхати ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚ қўшма қарори билан тасдиқланган (АВ рўйхат рақами 2436, 20.03.2013 й.). «Импорт» ҚҚС бўйича имтиёз, шунингдек, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга ҳам, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, татбиқ этилади:

битта контрактга (шартномага) мувофиқ, ушбу ускуна тўпламининг таркибида етказиб берилганда;

ушбу ускунанинг ажралмас бир қисми ҳисобланганда. 

 

Aгар «эркин муомалага чиқариш» (ИМ 40) божхона режимида божхона расмийлаштируви пайтида, технологик ускуна чиқарилган санасидан 3 йилдан ошмаган бўлса, у янги деб ҳисобланади.

Божхона расмийлаштируви чоғида имтиёз ҳуқуқини олиш ва импорт қилинган технологик ускунанинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун ускунанинг ишлаб чиқарилган санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, ишлаб чиқарувчи-заводнинг тегишли техник паспортини ёки ишлаб чиқарувчининг бошқа ҳужжатини тақдим этинг.

 

МИСОЛ. Импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилган янги технологик ускунани лизингга беришда ҚҚСнинг ҳисоб-китоби

ҚҚС тўловчи – лизинг компанияси импорт қилинган ускунани (тўқиш дастгоҳини) 5 йил муддатга лизингга беради.

Ушбу ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилган технологик ускуналар рўйхатига киритилган.

Ускунанинг баланс қиймати – 100 200 минг сўм.

5 йиллик лизинг тўловларининг умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 319 777,8 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан, лизинг объектининг қийматини қоплаш суммаси – 200 000 минг сўм, лизинг берувчининг фоизли даромади – 119 777,8 минг сўм.

ҚҚС ушбу ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади ва 14 970 минг сўмни ((200 000 – 100 200) х 15%) ташкил этади.

 

 

Лизинг олувчи лизинг объектини муддатидан олдин қайтарганда лизинг берувчи «кирувчи» ҚҚСни қандай ҳисобга олиши керак

Лизинг шартномасида лизинг олувчи томонидан объектнинг қайтарилиши назарда тутилган бўлиши мумкин.

Бу қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин:

● шартноманинг муддати тугаганда;

● объектнинг муддатидан олдин лизинг берувчига қайтарилиши ҳолатлари юзага келганда.

Лизинг объекти қайтарилганда, агар лизинг берувчига лизинг шартномасида назарда тутилган лизинг тўловларининг бутун суммаси тўлаб берилмаган бўлса, лизинг олувчида ҚҚСни ҳисоблаш бўйича мажбурият юзага келади.

Лизингга олувчи томонидан шартноманинг шартлари бажарилмаганлиги сабабли лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилган тақдирда, лизингга олувчи объект қайтарилган санада ўзи тўламаган лизинг тўловларининг суммасидан келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги харажат чегириб ташланган ва солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда ҚҚСни ҳисоб-китоб қилади (СК 249-м. 2-қ.). 

 

МИСОЛ. Лизинг объекти лизингга олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилганда лизингга берувчида «кирувчи» ҚҚСнинг ҳисоби

ҚҚС тўловчи – лизинг компанияси импорт қилинган ускунани 5 йил муддатга лизингга берди.

Ушбу ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилган технологик ускуналар рўйхатига киритилмаган.

5 йиллик лизинг тўловларининг умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 319 777,8 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан, лизинг объектининг қийматини қоплаш суммаси – 200 000 минг сўм, лизинг берувчининг фоизли даромади – 119 777,8 минг сўм.

Форс-мажор ҳолатлари юз бериши муносабати билан лизингга олувчи лизинг объектини муддатидан олдин қайтарди, бунда тўланмаган лизинг тўловларининг суммаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 72 085,4 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан тўланмаган фоизли даромаднинг суммаси – 9 755,9 минг сўм. Молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилмаган, кечиктирилган даромаднинг қолган суммаси 17 760 минг сўмга тенг.

Лизинг компаниясининг ўз омборига ускуналар етказиб берилиши бўйича транспорт харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 345 минг сўмни ташкил этади.

Бухгалтерия ҳисобида лизинг объектининг муддатидан олдин қайтарилишини қуйидагича акс эттирасиз:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Лизинг объектининг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қопланмаган қиймати акс эттирилди ((72 085,4 – 9 755,9) / 1,15)


54 199,6


0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»


0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

Лизингга олувчи томонидан ҳисобга олишга ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди

(54 199,6 х 15%)

8 129,9


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Лизинг объектини бериш натижасида юзага келган, кечиктирилган даромаднинг қолган суммаси молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди


17 760


7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»


9390-«Бошқа операцион даромадлар»


Лизинг объекти транспорт харажатлари (қайтариш) акс эттирилди (345 / 1,15)


300


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Транспорт харажатлари бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш акс эттирилди

(345 – 300)

45


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (ДСҚ қарорига 1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.):

● лизинг объекти қайтарилганда лизингга олувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура сиз томонингиздан тасдиқлангандан сўнг, автоматик тарзда сизнинг харидлар Реестрингизда акс этади;

● транспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактураси ҳам, сиз уни ЭҲФ тизимида тасдиқлаганингиздан сўнг, сизнинг харидлар Реестрингизда акс этади.

 

Лизингда ҳисобварақ-фактураларни қандай тақдим этиш керак

Лизинг олувчига лизинг объекти топширилганда, сўнгра ушбу объект лизинг берувчига қайтарилганда ва кейинчалик бошқа лизинг олувчига топширилганда электрон ҳисоб-фактуралар (ЭҲФ) тақдим этилишининг тартиби қуйидагича:

● лизинг олувчига лизинг объекти топширилганда ҳисобварақ-фактурани лизинг берувчи тақдим этади. Унда ҚҚС, барча даврий лизинг тўловлари суммасидан (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда акс эттирилади (СК 249-м. 1-қ.);

● шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қайтарилганда, ҳисобварақ-фактурани лизинг олувчи тақдим этади. Унда ҚҚС, қайтариш санасидаги лизинг тўловларининг тўланганлик ҳолатига қараб акс эттирилади.

Агар лизинг тўловлари шартнома бўйича қисман тўланган бўлса, ҚҚС лизинг олувчи томонидан ушбу объект учун тўланмаган лизинг тўловларининг суммасидан келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги харажат чегириб ташланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади (СК 249-м. 2-қ.).

● Aгар тўловга лаёқатизлик сабабли (ёки бошқа қандайдир сабабларга кўра) лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича тўловларни амалга оширмаган бўлса, объектни қайтаришда ЭҲФда, лизинг берувчининг объектни топширишдаги ЭҲФда қайд этганидаги каби суммалар акс эттирилади;

● лизинг объекти бошқа лизинг олувчига топширилганда лизинг берувчи қайтадан ЭҲФ тақдим этади ва унда, барча даврий лизинг тўловлари суммасидан (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда ҳисобланган ҚҚСни акс эттиради (СК 249-м. 1-қ.).

Aгар чет элдан келтирилишида солиқдан озод қилинган, импорт қилинган технологик ускуна лизингга топширилаётган бўлса, бошқа мол-мулкни топшириш тартибидаги каби ЭҲФ тақдим этилади.

 

Дилшод СУЛТОНОВ, молия вазирининг ўринбосари,
Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 234 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика