Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 46 / Мутахассис тушунтиради

Текширувдан олдинги назорат қандай назорат?

 

ДСҚ ва Молия вазирлиги Солиқ кодексига текширувдан олдинги назорат тушунчасини киритишни таклиф қилишмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу ғоянинг моҳиятини англаб етишга ёрдам берди:

 

– Умуман олганда, текширувдан олдинги назорат, ҳозир СКнинг 138-моддасига киритилаётган нормалардан келиб чиқилса – бу тадбиркорлар учун қулай нарса.

Аввал Президентнинг «Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (7.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон) белгиланиши бўйича 2022 йил 1 январдан бошлаб камерал текширув чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмаслиги кўзда тутилган эди.

Текширувдан олдинги назорат туфайли тадбиркорлик субъекти ҳатто камерал текширувга ҳам тушмаслиги мумкин! Асосий шарт – текширувдан олдинги назорат чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабарнома олгандан эътиборан 10 кун ичида тадбиркор тузатилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши ёки аниқланган тафовутни асослаши керак.

Текширувдан олдинги назоратнинг аниқ ижобий жиҳатлари: солиқ органлари тадбиркорни ишдан чалғитмайди. Улар бинолар ва ҳудудларни кўздан кечиришни ўтказишмайди ва қуйидагиларни талаб қилиб олишмайди:

● солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва бошқа ҳисоб ҳужжатларини;

● тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига тушунтириш хатларини;

● солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа маълумотни.

Текширувдан олдинги назорат тўлиқ автоматлаштирилган. ДСҚнинг ахборот тизимлари солиқ ҳисоботи ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотни таҳлил қилади.

Умуман, агар солиқ тўловчида ҳуқуқбузарликлар аниқланадиган бўлса ва ДСҚ уни бу ҳақда хабардор қилган тақдирдагина, солиқ тўловчи унга нисбатан текширувдан олдинги назорат ўтказилганлигини билади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 390 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика