|
Воқеалар
|
|
Устуворликлар
- Тараққиёт ва фаровонликка камарбаста
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа ходимлари иштирок этди.
- Мардлик ва жасорат кўрсатганлар
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда қўмита Марказий аппарати шахсий таркиби, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази вакиллари, ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
|
|
Солиқ солиш
- Ҳар қандай сийлов ҳам тушумни камайтирмайди
Солиқ кодексининг 356-моддасига кўра, Кодекснинг 355-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови тариқасида олинган бошқа даромадлар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солинадиган базадир. Ушбу меъёрда маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови тариқасида олинган бошқа даромадлар турларга (савдо, пул, молиявий ва бонус товар кўринишидаги товар сийловларига) ажратилмаган ҳолда солиқ солинадиган базадан чегириб ташланиши назарда тутилган. Ушбу масалани кўриб чиқаётганда қуйидаги жиҳатга эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблайман. Эксперт Татьяна Шалунованинг фикрича, берилган сийловларнинг сотувчида акс эттирилишини 2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» тартибга солади. Унга, шунингдек 21-сон БҲМСга мувофиқ, берилган ҳар қандай сийлов тушумни камайтиради ва юзага келган даврда акс эттирилади. Харидор маҳсулот етказиб берувчилардан сийлов кўринишида олган бошқа даромадлар Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-бандига асосан ягона солиқ тўлови бўйича харидорнинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.
Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-бандидаги ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база сийлов кўринишида олинган бошқа даромадлар суммасига камайтирилиши ҳақидаги меъёр маҳсулот етказиб берувчилардан олинган барча сийловларга (савдо, пул ва бонус товар кўринишидаги товар сийловларига) нисбатан қўлланадими?
|
|
Божхона
- Қасамёдга содиқ ўғлонлар
Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда институтга қабул қилинган тингловчиларнинг «Ҳарбий ва божхоначи қасамёди»ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон парламенти, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
- Ҳамёнда бор, декларацияда эса...
Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамизда резидентларга 2 000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни йўловчи божхона декларациясида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишга рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб қилинади.
- Мустақиллик йилларида божхона органлари тараққиёти
Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган «Мустақиллик йилларида божхона органлари тараққиёти» мавзусидаги матбуот анжуманида истиқлол йилларида миллий божхона тизимининг солномаси ҳақида сўз борди.
- «Китобхонлик» қимматга тушмасин!
Ҳозирги кунда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани кўпчиликка сир эмас. Ўзбекистон Президентининг салкам 20 йил аввал ёзилган «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида бу каби иллатларни мамлакатимиз тинчлиги ва суверенитетига тажовуз этувчи таҳдидлар сифатида санаб ўтилган эди.
- Товарлар чиқарилгандан кейинги божхона назорати
Мустақиллик йилларида божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлиги даражасини оширувчи ишончли дастакка айланди. У иқтисодиётга мультипликатив таъсир кўрсатади, бу умумий макроиқтисодий кўрсаткичларда ижобий аксини топмоқда. Божхона маъмуриятчилигининг такомиллаштирилиши, божхона расмийлаштируви ва назорати мақбуллаштирилиши, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши бунга замин яратмоқда.
- Посилкаларни божсиз олиш чегараси
АҚШдан Ўзбекистонга посилкаларни етказиб берувчи логистика компанияси хизматларидан мунтазам фойдаланиб келаман. Посилкамда Ford автомобилининг 1989 йилда ишлаб чиқарилган тормоз цилиндри бор эди. Уни Тошкентда сотиб олишнинг имкони йўқлиги боис Америкадан буюртирилган эди. Илгари бу товарни олиб келиш муаммо туғдирмас эди. Ҳозир эса божхонадан ўтказганлик учун 238 минг сўм миқдорида ҳақ тўлашни талаб қиляптилар. Бундай вазиятда қандай йўл тутишим мумкин? Машинам учун Тошкентда сотиб олиб бўлмайдиган автомобиль эҳтиёт қисмини ўз номимга буюртириб, уни почтадан олишим мумкин эмасми?
|
|
Солиқ ҳисоботи
- Ҳисоботдаги дивидендлар
МЧЖ мавжуд тақсимланмаган фойдани дивидендлар кўринишида муассис (жисмоний шахс, ЎзР резиденти) даромадига тақсимлади. Муассис бутун суммани устав фондини тўлдиришга йўналтирмоқда, у ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган. Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига мувофиқ, бу ҳолда ЖШДС ушланмайди. ЖШДС бўйича ҳисоботда (Маълумотларга 2-илова) ҳисобланган дивидендлар, солиқ, пул ёки натура шаклида тўланган дивидендлар суммаси ҳақидаги устунлар бор. Бошқаси қайд этилмаган. Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» йилда 1 марта тақдим этилади.
ЖШДС бўйича ҳисоботда жисмоний шахснинг устав фондини оширишга йўналтирилган дивидендлари суммасини қандай акс эттириш мумкин?
|
|
Имтиёзли режимда
- Фирма қарзи қопланди – имтиёз йўқотилди
Масъулияти чекланган жамият (ЯСТ тўловчиси) узоқ муддат зарар кўриб ишлаётганлиги боис ихтиёрий тугатилиш ҳақида қарор қабул қилди. Корхонада ликвид активлари мавжуд эмас, зарар кўрилган ва юридик шахс олдида олинган қарз бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Жамият муассиси ҳисобланмиш юридик шахс ягона иштирокчи бўлганлиги боис тугатилаётган корхонага маблағларни жўнатиш йўли билан эмас, балки қарзни учинчи шахсга ўтказишга оид уч томонлама шартнома бўйича бевосита кредиторлардан қарзларини сўндирди.
Агар муассис корхонанинг қарзини кредиторларга қарзни учинчи шахсларга ўтказиш шартномаси бўйича тўлаган бўлса, Солиқ кодексининг 355-моддаси 14-бандига кўра ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектининг муассисларидан унинг мажбуриятларини бажариш учун олинган маблағлар солиқ солишдан озод этилиши тарзидаги имтиёзни қўллаш мумкинми?
- Бўшаган маблағлардан фойдаланганингизни ҳисоб-китобда кўрсатинг
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланиб, Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорида назарда тутилган имтиёздан фойдаланади.
1. Агар корхоналар ушбу имтиёздан фойдаланса, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга 1, 2, 3-иловаларни кимга ва қайси муддатларда тақдим этиш зарур?
2. Кўрсатилган шаклларни ўз вақтида тақдим этмаслик қандай оқибатларга олиб келади?
|
|
Ҳужжатли расмийлаштириш
- Имзо, факсимиле, муҳр – ҳаммасини тўғри қўямиз
Шахсий имзо – амалий ҳужжатнинг ажралмас қисми. У шартномалар, контрактлар, ҳисобварақлар, ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларнинг бош тасдиқловчи элементидир. Агар ҳужжат имзоланмаган ёки нотўғри имзоланган бўлса, бу ҳол нохуш оқибатга олиб келиши мумкин. Солиқ ва молия ҳужжатларида имзоларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, уларнинг ўрнига факсимиле қўлласа бўладими ва уларни муҳр билан тасдиқлаш зарурми – «Norma Online» эксперти Музаффар Мирзағаниев шу ҳақда сўзлаб беради.
|
|
Амалий бухгалтерия
- Ишдан бўшатишда ҳисоб-китоб қилиш
Ходимани ишдан бўшатишда савол юзага келди. У 126 кунга (1.06.2015 йилдан 7.09.2015 йилгача) ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан. Ишга қабул қилинган сана – 1.05.2015 йил, ишдан бўшатилган сана – 1.05.2016 йил. 1. Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? 2. Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш таътили таътил олиш ҳуқуқини берадиган стажга киритиладими? 3. Ходимани ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳисобга олинадими?
- Сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар қандай расмийлаштирилади
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолият тури – чет эллик сайёҳларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш. Урганч–Бухоро, Бухоро–Самарқанд, Самарқанд–Тошкент шаҳарлари орасидаги узоқ сафарларда сайёҳларга хизмат кўрсатиш жозибадорлигини ошириш ва қўшимча қулайлик яратиш мақсадида яхна ичимликлар, чой ва қаҳва ташкил этган ва тарқатган ҳолда манзарали жойларда қисқа ҳордиқ чиқариш учун бекатларни ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. Ана шу мақсадда сайёҳларнинг ҳар бир хизмат кўрсатиладиган гуруҳи учун компания савдо тармоғидан (масалан, Korzinka.uz) маъданли сув, қаҳва, чой, шарбатлар, миллий ширинликлар (ҳолва, парварда, ерёнғоқ ва ҳ.к.), бир марта ишлатиладиган стаканчалар ва салфеткаларни сотиб олади. Юқорида кўрсатилган маҳсулотлар ва ичимликлар қиймати компания харажатларига киритилади, сайёҳлар уларга алоҳида ҳақ тўламайдилар.
Тур вақтида сайёҳларга яхна ичимликлар ва миллий ширинликлар текинга тарқатилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими, буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?
- Фаолият соҳасини кенгайтирамиз
МЧЖнинг асосий фаолияти (ХХТУТ бўйича коди – 71211) – чакана оборот, улгуржи савдо билан шуғулланишга лицензияси бор, алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади, ҳаммасидан: қишлоқдаги, шаҳардаги чакана савдо, бошқа даромад, улгуржи оборотдан 5%лик ЯСТ тўлаймиз. Корхона биноларда қуёш фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан шуғулланиш, шу панелларни ўрнатиш учун тендерларда қатнашишни (биржа орқали) режалаштирмоқда. Ходимлардан бири ўз пулига хусусий шахсдан фотоэлектр панелларни сотиб олди.
1. Ходим ўз ҳисобига сотиб олган фотоэлектр панеллар учун у билан ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш ва амалга ошириш керак?
2. Ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
3. Ушбу хизматлар туридан (қуёш батареяларини ўрнатиш) солиқ қанча миқдорда тўланади?
4. Кейинчалик қуёш панелларини хусусий шахсдан эмас, Интернет орқали Хитойдан сотиб олиш мумкинми?
- Товар қайтарилганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби
Товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Тузатувчи ҳисобварақ-фактуранинг «Товарни берди» ва «Товарни қабул қилди» устунларига ким имзо чекиши керак?
|