Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 36 / Солиқ ҳисоботи

Ҳисоботдаги дивидендлар

 

МЧЖ мавжуд тақсимланмаган фойдани дивидендлар кўринишида муассис (жисмоний шахс, ЎзР резиденти) даромадига тақсимлади. Муассис бутун суммани устав фондини тўлдиришга йўналтирмоқда, у ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган. Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига мувофиқ, бу ҳолда ЖШДС ушланмайди. ЖШДС бўйича ҳисоботда (Маълумотларга 2-илова) ҳисобланган дивидендлар, солиқ, пул ёки натура шаклида тўланган дивидендлар суммаси ҳақидаги устунлар бор. Бошқаси қайд этилмаган. Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» йилда 1 марта тақдим этилади.

ЖШДС бўйича ҳисоботда жисмоний шахснинг устав фондини оширишга йўналтирилган дивидендлари суммасини қандай акс эттириш мумкин?

О.Горбунова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Дивидендлар жисмоний шахснинг мулкий даромади ҳисобланиб (Солиқ кодексининг 176-моддаси), уларга 10%лик ставкада солиқ солиниши керак (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорининг 3-банди). Бунда дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган жисмоний шахснинг даромадлари солиқ солишдан озод этилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-банди).

Жисмоний шахс олган дивидендлар унинг даромади турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли улар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган), яъни:

1) Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда;

2) Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»да;

3) Маълумотларга 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»да;

4) Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси»да акс эттирилиши шарт.

Ҳисобланган ва корхонанинг устав фондига йўналтирилган дивидендлар ушбу шаклларнинг айни қайси сатрларида акс эттирилишини кўриб чиқамиз.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар

Ушбу шаклда ҳисобланган ва корхонанинг устав фондига йўналтирилган дивидендлар қуйидагиларда акс эттирилади:

004-сатрда – Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига мувофиқ ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси, шу жумладан дивидендлар кўрсатилади;

006-сатрда – Солиқ кодексининг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод қилинадиган даромадлар суммаси. Сизнинг ҳолатда жисмоний шахс Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига кўра имтиёзга эга. Бинобарин, устав фондини оширишга йўналтирилган дивидендлар суммаси ушбу сатрда акс эттирилиши шарт;

018-сатрда – қуйидаги формула бўйича ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси: 004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси.

Ҳисобланган дивидендлар суммаси 004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасида акс эттирилганлиги сабабли у юқоридаги формула қўлланганда юзага келадиган рақам таркибига киради;

019-сатрда – тўланган даромадларнинг умумий суммаси. Сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 6-устуни «Йил бошидан жами» сатри ва 2-илова 5-устуни «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичларини қўшиш йўли билан аниқланади. Дивидендлар пул ёки натура (асосий воситалар, материаллар ва ҳ.к.) кўринишида берилмаганига қарамай, уларни 2-иловада тўланган деб акс эттириш лозим, сабаби уларнинг «тўланиши» жисмоний шахснинг хоҳишига кўра дивидендларни устав капиталини тўлдиришга йўналтириш кўринишида, яъни бошқа шаклда амалга оширилган.

 

2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси»

Сизнинг вазиятингизга кўра ушбу шаклда қуйидаги рақамлар акс эттирилади:

2-устунда – дивидендларнинг ҳисобланган суммаси (дивидендлар ҳисобланиши ҳақида қарор қабул қилинган муассислар умумий йиғилиши баённомасининг санасидаги);

3-устунда – «0»га тенг бўлган дивидендлардан олинадиган даромад солиғи миқдори, сабаби Солиқ кодексига мувофиқ имтиёз назарда тутилган;

4-устунда дивидендларнинг ҳисобланган суммаси такрорланади, сабаби ЖШДС нолга тенг;

6-устунда «пул шаклида» тўланадиган (устав капиталига йўналтириладиган) дивидендлар суммаси, сизнинг ҳолатда – муассислар устав фондини ошириш ҳақида қарор қабул қилган санада ҳисобланган дивидендларга тенг сумма кўрсатилади. 6-устундаги рақам автоматик равишда 5-устунга кўчирилади;

8-устунда – бюджетга ўтказилган дивидендлар ва фоизлардан ЖШДС суммаси. Сизнинг ҳолатда Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига кўра дивидендлар бўйича имтиёз назарда тутилганлиги сабабли 8-устунда «0» кўрсатилади.

Мулкий даромад сифатида ҳисобланган дивидендлар суммаси 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси»нинг 032-сатрида (ва тегишинча – 03 ва 01-сатрларда) ҳам акс эттирилиши керак. Ушбу илова 2016 йил якунига кўра 1 марта тақдим этилади.

4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» ҳам 2016 йил якунига кўра 1 марта тақдим этилиши керак, унинг 0311-сатрида (тегишинча 01, 02, 03-сатрларида ҳам) ҳисобланган дивидендлар даромад солиғи солишдан озод этилишига сабабчи бўлган имтиёз (Солиқ кодексининг 179-моддаси ­19-банди) кўрсатилади.

Шуни эслатиб ўтамизки, кўрсатилган имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солиниши керак.

 

МИСОЛ. «Вимпел» МЧЖ ягона муассисининг (жисмоний шахс) 1.04.2016 йилдаги қарорига кўра корхонанинг 5 млн сўм миқдоридаги тақсимланмаган фойдаси дивидендлар сифатида мулкдор фойдасига йўналтирилади. Шунингдек 5.04.2016 йилда муассис тўланадиган дивидендларни корхонанинг устав капиталини тўлдиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилди. Таъсис ҳужжатларидаги устав капиталини оширишга доир ўзгартиришлар ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган.

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар фрагментини, шунингдек 3 ва 4-иловаларни тўлдириш учун қуйидаги изоҳларни келтириб ўтамиз:

корхонада меҳнат шартномалари бўйича 5 киши ишлайди;

дивидендлардан ташқари ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси – 20 млн сўм. Ҳисобланган даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади;

ҳисобланган даромад солиғининг умумий суммаси – 4 млн сўм;

фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси – 1,5 млн сўм;

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси – 193 488 сўм;

дивидендлардан ташқари жисмоний шахсларга даромадлар тўланган – 10 млн сўм.

 

Ҳисобланган ва муассисга тўланган дивидендларнинг устав фондини оширишга йўналтирилиши ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида қандай акс эттирилишини кўриб чиқамиз.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)

(сўмда)

N

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Тўловчининг маълумотлари бўйича

 

1

 

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

 

001

 

5

 

шу жумладан:

 

 

 

асосий иш жойи бўйича

 

002

 

5

 

асосий бўлмаган иш жойи бўйича

 

003

 

 

2

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

25 000 000

 

2.1

 

шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

5 000 000

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр)

 

007

 

20 000 000

 

4.1

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

20 000 000

 

4.2

 

дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр)

 

012

 

4 000 000

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

017

 

193 488

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси)

 

018

 

19 306 512

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

019

 

15 000 000

 

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

2-ИЛОВА

2016 йил II чорак учун тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг

РАСШИФРОВКАСИ

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Дивиденд ва фоизларнинг тўланган суммаси (6-устун + 7-устун)

 

шу жумладан

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси

 

пул шаклида

 

натура шаклида

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Чорак бошига қолдиқ

 

х

 

 

 

х

 

х

 

х

 

х

 

1.04.2016

 

5 000 000

 

0

 

 

 

 

 

 

5.04.2016

 

 

 

5 000 000

 

5 000 000

 

5 000 000

 

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

5 000 000

 

0

 

5 000 000

 

5 000 000

 

5 000 000

 

 

0

 

Чорак охирига қолдиқ

 

х

 

 

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами

 

5 000 000

 

0

 

5 000 000

 

5 000 000

 

5 000 000

 

 

0

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

3-ИЛОВА

2016 йил учун жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар

РАСШИФРОВКАСИ

(сўмда)

Кўрсаткич номи

 

Сатр коди

 

 Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони

 

Даромад суммаси

 

Жисмоний шахсларнинг даромадлари – жами (02-сатр + 03-сатр + 04-сатр + 06-сатр)

 

01

 

Х

 

25 000 000

 

шу жумладан:

 

 

Х

 

Х

 

а) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172, 173, 174, 175-моддалари)

 

02

 

 

20 000 000

 

шундан:

 

 

Х

 

Х

 

предмети ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар

 

021

 

 

 

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар

 

022

 

 

 

б) мулкий даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176-моддаси)

 

03

 

1

 

5 000 000

 

шундан:

 

 

Х

 

Х

 

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар

 

031

 

 

 

дивидендлар

 

032

 

1

 

5 000 000

 

фоизлар

 

033

 

 

 

в) моддий наф тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
177-моддаси)

 

04

 

 

 

шундан:

 

 

 

 

солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсларнинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

05

 

 

 

г) бошқа даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 178-моддаси)

 

06

 

 

 

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

4-ИЛОВА

2016 йил учун жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан

озод этилган даромадлари

РАСШИФРОВКАСИ

(сўмда)

Кўрсаткич номи

 

Сатр коди

 

 Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

 

Даромад суммаси

 

Имтиёзлар суммаси – жами (02-сатр + 05-сатр)

 

01

 

Х

 

5 000 000

 

шу жумладан:

 

 

Х

 

Х

 

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (03-сатр + 04-сатр):

 

02

 

1

 

5 000 000

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (031–03...-сатрлар йиғиндиси)

 

03

 

1

 

5 000 000

 

 шу жумладан:

 

 

Х

 

Х

 

19) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар

 

031

 

1

 

5 000 000

 

 

 

03...

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади ) (041–04...-сатрлар йиғиндиси)

 

04

 

 

 

шу жумладан:

 

 

Х

 

Х

 

 

 

041

 

 

 

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (051–05...-сатрлар йиғиндиси)

 

05

 

 

 

шу жумладан:

 

 

Х

 

Х

 

 

 

051

 

 

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1965 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика