Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 36 / Божхона

Ҳамёнда бор, декларацияда эса...

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамизда резидентларга 2 000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни йўловчи божхона декларациясида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишга рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб қилинади.

 

Норезидентларга Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи билан олиб келган ҳамда йўловчи божхона декларациясида қайд этилган миқдордаги хорижий валютани олиб чиқишга рухсат этилади. Шунга қарамасдан амалдаги тартибларни қўпол равишда бузиб, нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга уриниш ҳолатлари учраб турибди. Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олишди.

«Тошкент-Москва» йўналишидаги йўловчи поездини божхона назоратидан ўтказиш давомида бир нечта қонунбузар йўловчиларнинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Масалан, яшнободлик йўловчи А.Йўлчиеванинг (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровлар вақтида маълум қилинмаган 350 АҚШ доллари ва 350 еврони ички кийимлари орасига беркитганча олиб ўтишга урингани аниқланди.

Айни шу усулдан фойдаланиб, божхоначилар қаршисида уялиб қолган фуқаролардан яна бири К.Михайловадир. Унинг ҳам қонунчиликни бузгани учун 748 АҚШ доллари, 100 евро ва 1 500 Россия рубли билан хайрлашишига тўғри келди.

«Тошкент-Новосибирск» йўналишидаги поезд йўловчиси А.Юлдашева божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уриниб, 1 500 АҚШ доллари ва 3 000 Россия рублини ички кийимларига яширганча олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Шу рейс бўйича ҳаракатланаётган О.Кузнецованинг 6 700 АҚШ долларини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, қўл юклари орасига яширганча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

 

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-76 рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1703 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика