Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 36 / Амалий бухгалтерия

Товар қайтарилганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби

 

Товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Тузатувчи ҳисобварақ-фактуранинг «Товарни берди» ва «Товарни қабул қилди» устунларига ким имзо чекиши керак?

Ю.Тихонова,

ХК бош бухгалтери.

 

– Биз ўз вақтида бу саволга жавоб берган эдик («Товар қайтарилишини қандай расмийлаштириш керак», «СБХ»нинг 4.11.2014 йилдаги 44-сони), бу масала бухгалтерлар орасида фаол муҳокама қилинган ва кўпчилик учун очиқ қолган эди. Бугун Молия вазирлигининг жавобини ва товар қайтарилганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш намунасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бизнинг МВ ва Давлат солиқ қўмитасига мурожаатимизни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди:

 

– Харидор Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 131, 205 ва 357-моддаларида назарда тутилган муддатларда товарни қайтарганда етказиб берувчи кўрсатилган товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи тасдиқлайдиган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тузган ҳолда Солиқ кодексининг 222-моддасида назарда тутилган тартибда товарларни реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактура рақами ва у тузилган сана;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлдириш чоғида зарур бўладиган, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;

3) тузатиш киритишга асос бўлган ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси;

4) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмасдан солиқ солинадиган базага киритиладиган тузатиш миқдори (салбий ёки ижобий).

Бунда ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

«Товарни берди» сатрига маҳсулотни қайтараётган харидор корхонанинг масъул шахси имзо чекади.

«Олди» сатрига харидор корхонадан қайтарилаётган маҳсулотни олиш учун ишончнома берилган етказиб берувчи корхонадаги шахснинг имзоси қўйилади.

«Ишончнома бўйича» сатрида етказиб берувчи корхона қайтарилаётган маҳсулотни олиш учун расмийлаштирган ишончнома рақами ва санаси ҳамда етказиб берувчи корхона ишончли вакилининг Ф.И.О. кўрсатилади.

 

Вазир ўринбосари

М.МИРЗАЕВ.

2016 йил «___» ________даги ____-сон товарни юклаб жўнатиш ҳужжатларига

2016 йил «11» августдаги 2-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(2016 йил «3» июндаги 1-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

Етказиб берувчи: «Нафосат» МЧЖ

Манзил: 100000, Тошкент ш., А.Навоий кўч., 25.

Телефон: 2442255.

Тошкент ш. Осиё-Альянс банкидаги

ҳисоб-китоб рақами 20208000000356848001.

Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР): 204055698.

ХХТУТ бўйича коди _______

Харидор: «Сапфир» МЧЖ

Манзил: 100000, Тошкент ш., Бухоро кўч., 18.

Телефон: 2368899.

Тошкент ш. Пахтабанкдаги

ҳисоб-китоб рақами 20208000000283999001.

Харидорнинг идентификация рақами

(СТИР): 201843155.

ХХТУТ бўйича коди ________

 

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Баҳоси

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олганда етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Маҳсулот

 

дона

 

– 2 000

 

500

 

– 1 000 000

 

акциз солиғисиз

 

20

 

– 200 000

 

– 1 200 000

 

Қайтариш учун жами: бир миллион икки юз минг сўм

 

– 1 000 000

 

 

 

 

– 200 000

 

– 1 200 000

 

 

 

Раҳбар

_____________________________________

етказиб берувчи корхона

раҳбарининг имзоси

Олди

_____________________________________

етказиб берувчи корхона ишончли

вакилининг имзоси

Бош бухгалтер

_____________________________________

етказиб берувчи корхона

бош бухгалтерининг имзоси

 

 

«___» __________ 20___ йилдаги ____-сон

 

ишончнома бўйича

_____________________________________

(олувчининг Ф.И.О.)

етказиб берувчи корхона
ишончномасига доир ахборот

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)

 

Етказиб берувчи корхонанинг муҳри

 

 

Товарни берди

_____________________________________

харидор корхона масъул
шахсининг имзоси

 

Прочитано: 1962 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика