Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бевосита мулоқот

ЁММ сотганда солиқ тўлаш керак

Биржа орқали ЁММ (бензин, дизель ёқилғиси) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхона – ЯСТ тўловчиси транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ тўлаши керакми?

Р.Салимзянов, бухгалтер.

 

– Моддий-техника ресурслари ­стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон Қарорига 3-илова, бундан кейин – Низом) 36-бандига кўра очиқ биржа савдолари натижалари бўйича шартномалар нефть базалари ва бевосита истеъмолчилар ўртасида ҳақи 100% олдиндан тўланиши шартлари билан тузилади ҳамда етказиб бериш ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш шартларини ўз ичига олади. Биржа савдоларида сотиб олинган автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси қайта сотилиши мумкин эмас. Очиқ биржа савдоларида автомобиль бензини ва дизель ёқилғисига бошланғич нарх транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланган чакана нархлар бўйича аниқланади.

Агар ташкилотингиз фаолияти Низомнинг 36-бандида назарда тутилган меъёрларга мувофиқ бўлса, ташкилотингиз бензин, дизель ёқилғисини пировард истеъмолчиларга реализация қилади ва шу сабабли транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ тўловчилар жумласига киради ҳамда Солиқ кодексининг (СК) 301-моддасига мувофиқ уни давлат бюджетига тўлаши керак деган хулоса чиқариш мумкин. Мазкур моддага кўра, пировард истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ бўйича солиқ солиш объекти бўлиб реализация қилинган ва 2014 йил 1 январдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натура ҳолидаги ҳажми ҳисобланади (СКнинг 302-моддаси). Бензин, дизель ёқилғиси ва газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилганда транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси солиқ тўловчининг харажатларига киритилади (СКнинг 304-моддаси).

Кўрсатилган солиқни тўловчи юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобни тузаётганда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига камайтирилишини назарда тутиш лозим (СКнинг 356-моддаси иккинчи қисми 1-банди).

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 890 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика