Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бизнинг маслаҳатлар

Хизмат қилувчилар билан ишловчилар бир тушунчами?

1. Мен кичик персонал ходим сифатида иш берувчи бўлмаган яқин қариндошим қўл остида ишлашим мумкинми?

2. Меҳнат кодексида келтирилган «хизмат қилиш» атамаси билан «ишлаш» атамаси ўртасида бирон-бир фарқ мавжудми?

3. Корхона раҳбарияти ходимларга чораклик мукофот беришга қарор қилса-ю, уни баъзи ходимларга бериб, бошқаларга (масалан, персонал ходимлар: кассир, фаррош, ҳайдовчи, қоровул) бермасликка ҳақи борми?

Жамила Тўраева,

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани.


1. Меҳнат кодексининг (МК) 79-моддасига биноан ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Шундан келиб чиқиб, юқорида номи келтирилган қариндошларнинг, улардан бири иш берувчи бўлмаган тақдирда ҳам, бевосита бўйсунув ёки бир бирининг назорати остида хизмат қилиши мумкин эмас.

Лекин бу талаб нодавлат корхоналарига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. «Хизмат қилиш» ва «ишлаш» атамалари ўртасида фарқланишлар мавжуд эмас. Улар МКда ўз ўрнида, ҳолатига қараб қўлланилади ва маъно жиҳатдан кескин фарқ қилмайди.

3. МКнинг 153-моддасида меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланиши қайд этилган. Бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек давлат корхоналарининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг энг кам даражаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Шундан кўринадики, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона-ташкилотларда ишлайдиган ходимларни тоифасига қараб уларнинг меҳнатига мукофот ва рағбатлантириш тарзидаги тўловларни тўлашда бир бирини ажратмайди. 

 

Жавобларни эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ тайёрлади.

Прочитано: 798 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика