Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бевосита мулоқот

Боғбонлар учун солиқлар

Биз, «Ягодка» боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзолари, сизларга баъзи саволлар билан мурожаат қилмоқчимиз.

25 йиллар аввал Халқ депутатлари Паркент туман кенгаши ижроия қўмитасининг қарори билан «Силикат» ИИЧБга боғдорчилик-узумчилик ширкатини ташкил этиш учун 5 гектар ер муддатсиз ва бепул фойдаланишга ажратилган эди.

Бизга берилган ердаги тепаликлар канал қазиш пайтида ҳосил бўлган, тупроқнинг энг қуйи қатлами ҳисобланади. Ушбу ерларни текислаш ва ўзлаштириш учун жуда кўп куч ва маблағ сарфлашимизга тўғри келди. Ичимлик суви ва газ бизда йўқ, суғориш учун сувни ҳафтасига 2 марта насос билан 40 метрга кўтарамиз.

Ҳозирги вақтда ушбу ерни ўзлаштиришни бошлаганлар жуда кам қолди: кўплар вафот этди, баъзилар ўз участкаларини сотиб, жўнаб кетдилар.

БУШнинг янги аъзолари, шу жумладан янги раис ҳам, янгича тартиб ўрнатишга қарор қилишди. Жорий йилдан бошлаб ер солиғи тўлашимиз кераклиги эълон қилинди, ҳолбуки 2011 йилдан бошлаб ҳозиргача уни тўламай келардик. Ўтган йиллар учун солиқ ундириш ҳуқуқи борми?

Бизни мол-мулк солиғини тўлашга, хусусийлаштиришни амалга оширишга ва участкага кадастрни расмийлаштиришга мажбур қиляптилар.

Биз буларнинг ҳаммасини қилишга мажбурмизми? Бу талабларнинг ҳаммаси қонунийми?

А.В.Носова,

«Ягодка» БУШ аъзолари номидан. 

 

 

– Ширкатни барпо этиш ва унинг фаолияти муносабати билан вужудга келадиган ер муносабатлари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосланадиган принциплардан бири ердан ҳақ эвазига фойдаланиш ҳисобланади. Ер кодексининг 28-моддасида белгиланишича, Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади. Ўз эгалигида ва фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер учун ҳақ тўлайдилар. Ер учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Ер солиғининг ставкалари, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Солиқ кодексининг (СК) 288-моддасига кўра, жисмоний шахслар учун солиқ солиш объекти бўлиб, хусусан, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари ҳисобланади.

Баён этилганлардан ер солиғи тўланиши керак деган хулоса чиқади. СКнинг 38-моддасига амал қилиб, солиқ органлари солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин, шу муносабат билан сизга ўтган йиллар учун ҳам ер солиғи ҳисобланиши мумкин.

Бунда шуни қайд этиб ўтиш лозимки, СКнинг 282-моддасида солиқ солинмайдиган ер участкалари кўрсатилган. Улар жумласига, бошқалар билан бирга, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги (кириш йўллари, суғориш ариқлари, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар), жамоа гаражларининг ерлари киради. СКнинг 290-моддасида ер солиғидан озод қилинадиган шахслар доираси белгиланган.

СКнинг 273-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар мол-мулк солиғи солиш объектидир.

Агар сизга ажратилган ер участкасида бирор-бир иморат, хона, иншоотлар жойлашган бўлса, сиз мол-мулк солиғини тўлашингиз керак.

Бунда СКнинг 275-моддасида мол-мулкига солиқ солинмайдиган шахслар доираси белгиланганлигига эътибор қаратинг.

Шунингдек сиз ер участкасига кадастр ҳужжатларини ҳам расмийлаштиришингиз керак. Ер кодексининг 10-моддасига кўра ер участкаси – ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни ижарага бериш, шунингдек уларга доир мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимлар ва ушбу ҳуқуқларнинг бошқа чекловларини давлат рўйхатига олиш ер участкалари жойлашган ерда туман (шаҳар) ер-кадастр дафтарига тегишли маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади.

Эгалиги, фойдаланиши, ижарасида, шунингдек ўз мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларга бўлган ўз ҳуқуқларини Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон Қарорига 1-илова) билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари шарт.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА ва

Абдураҳмон БАХТИЕВ,

эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 2450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика