Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бевосита мулоқот

Улушнинг сотилиши: битим қонуний бўлиши учун

МЧЖ муассиси бўлган уч нафар жисмоний шахсдан бири, 7% миқдорида улушга эга бўлган шахс ўз улушини қолган икки муассисга сотишга қарор қилди, уларнинг ҳар бири ушбу улушни 3,5%дан сотиб олишади. Тарафларнинг келишувига кўра олди-сотди битими суммаси улушнинг номинал қийматидан паст ва унинг ҳақиқий қийматидан кам бўлади.

Улуш олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаш керакми? Битимдан кейин устав фонди камайтириладими? Харидор ёки сотувчида мазкур битим бўйича бирор-бир солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, ушбу солиқ қачон тўланади? Агар битим далили бўйича муассислардан бирининг улуши 78,5%ни ташкил этса, монополияга қарши қўмитанинг розилигини олиш керакми?

Николай, туроператор.

 

1. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – Қонун) 20-моддасига кўра, жамият устав фондидаги улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлмаса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги улушдан ўзганинг фойдасига воз кечиш бўйича битимнинг Қонуннинг ушбу моддаси ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади.

Агар корхонангиз уставида устав фонди ёки муассислар таркиби ўзгартирилишини нотариал расмийлаштириш назарда тутилган бўлмаса, битим нотариал расмийлаштиришсиз расмийлаштирилиши мумкин.

2. Қонунда улуш номинал қийматидан паст қийматда сотилганда жамият устав фондини камайтириши мажбурияти назарда тутилмайди. Бироқ, Қонуннинг 19-моддасига кўра жамият бундай ҳуқуққа эга. Шуни назарда тутиш лозимки, камайиш натижасида устав фондининг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 40 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (Қонуннинг 14-моддаси).

3. Олди-сотди битими суммаси номинал қийматдан паст ва улушнинг ҳақиқий қийматидан камлиги боис харидор жисмоний шахснинг устав фондидаги олинаётган улушнинг ҳақиқий қиймати билан ҳақиқатда тўлов қиймати ўртасидаги фарқ сифатида даромади (жисмоний шахснинг текин олинган мол-мулки қиймати тарзида бошқа даромади – Солиқ кодекси (СК) 178-моддасининг 7-банди) вужудга келади.

Жисмоний шахс доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этадиган даромадлар бўйича декларация асосида (СКнинг 192-моддаси) жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга СКнинг 181-моддасига кўра энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади (2014 йилда – 7,5%). СКнинг 193-моддасига асосан жисмоний шахслар даромадлар тўғрисидаги декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилган ЖШДСни ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайдилар.

4. «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон) 17-моддасига кўра, устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар, агар бу битимларни тузиш пайтида тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олган жами тушуми энг кам иш ҳақининг 100 000 баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, монополияга қарши органнинг қуйидагиларга нисбатан олдиндан розилиги бўлган тақдирда тузилади:

шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондидаги улушни олишга нисбатан, агар бундай шахс ёки шахслар гуруҳи ушбу олишга қадар ушбу жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг камида 50%ини ва кўпи билан 2/3 қисмини тасарруф этган бўлса, бунда ана шу шахс ёки шахслар гуруҳи ушбу улушларнинг 2/3 қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олади.

Улушни олаётган муассислардан бирининг улуши битим пайтида устав фондида 2/3 улушни ташкил этганлиги сабабли, сизнинг ҳолатда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги талаб қилинмайди.

 

Лариса ПЛАТОНОВА,

«Audit-Kanon» МЧЖ АК.

Прочитано: 821 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика