Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бевосита мулоқот

Чиқиб кетган ҳолда воз кечиш

Корхона бир нечта муассисга эга, уларнинг ҳаммаси – жисмоний шахслар. Улардан бири ўз улушини бошқа муассисга бепул бериб, ҳиссадорлар таркибидан чиқди.

Бошқа муассиснинг улушини бепул олган ва уни корхонанинг устав фондига қўшган муассис даромад солиғи тўлаши керакми?

Н.Аминова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 8-моддасига кўра жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:

жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар МЧЖ тўғрисидаги Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқиш;

жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш.

Жамият ёки унинг бошқа иштирокчиларининг бундай битимни амалга оширишга розилиги, агар МЧЖ уставида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, талаб қилинмайди.

Иштирокчининг улуши, уни тўлиқ тўлагунга қадар, фақат тўланган қисмидагина бошқа шахсга сотилиши мумкин.

Улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлмаса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Бундай битимнинг МЧЖ тўғрисидаги Қонун 20-моддаси ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади.

МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ МЧЖ устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилгани ҳақида бундай воз кечишнинг далилларини тақдим этган ҳолда ёзма равишда жамият хабардор қилиниши лозим. Улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида МЧЖ хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларига эга бўлади ва мажбуриятларини амалга оширади. Унга иштирокчининг мазкур улушдан (улушнинг бир қисмидан) воз кечишига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади.

Солиқ кодекси (СК) 178-моддасининг 7-бандига кўра жисмоний шахслардан текин олинган мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар қиймати бошқа даромадларга киритилади. Жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга, агар мазкур улушлар, пайлар ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса, солиқ солинмайди (СКнинг 179-моддаси 32-банди). Акс ҳолда уларга жисмоний шахс ўзининг яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар топширадиган жами даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг кам ставкада солинади (СКнинг 181-моддаси). 2014 йилда ЖШДСнинг энг кам ставкаси 7,5%ни ташкил этади.

Текинга олинган улуш энди корхонанинг устав фондидаги улуш ҳисобланади, шу сабабли уни устав фондига яна бир марта қўшиш керак эмас.

 

Ирина БОРИСОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 754 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика