Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бевосита мулоқот

ЯСТ: «Ҳаммаси киритилган»

Корхона бошқа туманда кўчмас мулк харид қилди. Агар корхонамиз ЯСТ тўласа, ушбу кўчмас мулкни бошқа туманнинг солиқ инспекциясида ҳисобга қўйиш керакми?

 

Агар корхона солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланганида ягона солиқ тўловини тўласа, ер участкаси мавжуд бўлганида унда ер солиғини тўлаш мажбурияти вужудга келмайди (Солиқ кодексининг (СК) 348-моддаси), чунки ер солиғи умумбелгиланган солиқларга киради (СКнинг 23-моддаси).

Солиқ кодексида фақат ер солиғи тўловчиларини солиқ солиш объекти сифатида кўчмас мулк объекти жойлашган ердаги давлат солиқ инспекциясида объектлар бўйича ҳисобга қўйиш назарда тутилган (СКнинг 79 ва 81-моддалари).

Ягона солиқ тўлови СКда белгиланган тартибда, Президентнинг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланади (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова, МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади (кўрсатилган Низомнинг 3-банди).

Солиқ инспекциясига Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби тақдим этилаётганда Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда сиз кадастр ҳужжатлари бўйича ер участкаси (участкалари) умумий майдонини (гектарда) кўрсатишингиз ва ЯСТ ҳисоб-китобини унинг энг кам миқдори – ер солиғининг 3 бараварига тенг суммани ҳисобга олган ҳолда амалга оширишингиз керак. 2014 йилга Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғининг энг кам ставкаси 1 га учун 15 млн сўмни ташкил этади ва 5-ҳудудий зона бўйича белгиланади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 19-илова 5-жадвали).

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 856 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика