Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бевосита мулоқот

Ўриндошнинг таътили

Мен мактабда тўлиқ ставкада (20 соат) ўқитувчи бўлиб ишлайман, синф раҳбариман, 0,5 ставкада маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимини эгаллаганман. Иш ҳақини белгиланганидек оламан, бироқ таътил пулини кутганимдек ҳажмда беришмади. Бухгалтернинг тушунтиришича, ўриндошларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш йўриқномасига кўра, менга директор ўринбосари (демак, ички ўринбосар) сифатида таътил пули тўланмас экан. Шу тўғрими?

Ички ўриндошлик бўйича таътилга ҳақ тўланадими?

М.Холмуҳамедова.

 

– Ҳа, тўланади. Ўриндошлик асосида ишловчи шахслар Меҳнат кодексининг 133, 143-моддалари, Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) 16-бандига мувофиқ ҳар йилги ҳақ тўланадиган асосий, шунингдек қўшимча таътилларни асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда олиш ҳуқуқига эгалар.

Асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилдан ташқари асосий иш бўйича ҳақ тўланадиган таътилнинг қанча давом этиши билан ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилнинг тафовутини ташкил этувчи кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурдир.

Ходимнинг таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида ўртача иш ҳақи асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик бўйича иш учун алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилади. Бунда ўртача иш ҳақининг алоҳида-алоҳида ҳисоби ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш талаб этиладиган барча ҳолатларга татбиқ этилади.

 

Ольга ГАИПОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2540 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика