Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Бизнинг маслаҳатлар

Бонусдан тўланадиган солиқнинг ставкаси қандай?

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамиз хизмат кўрсатиш, улгуржи савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланади. Биз топширилган нақд пул маблағлари суммасидан хизмат кўрсатувчи банкдан фоизлар (бонуслар) олдик. Хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартномада ушбу даромадлар ҳамкорлик учун фоизлар сифатида белгиланган. Бугунги кунда юзага келган бир масалани ечишда ёрдам берсангиз.

2013 йил 3-чорак ҳисобот даври якунлари бўйича реализациянинг умумий ҳажмида даромадларимиз қуйидаги кўринишга эга бўлди:

хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушум – 8%;

улгуржи савдо фаолиятидан тушум – 10%;

воситачилик фаолиятидан ҳақ – 24%;

фоизлар – 58%.

Бизнинг хизмат кўрсатувчи банкдан даромад сифатида олган фоизлар (бонуслар) 2013 йилда ўрнатилган 10%лик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинадиган, фоизлар тарзидаги бошқа даромадлар ҳисобланадими?

Жавлон Мирзаалиев,

корхона бош бухгалтери.

Ангрен шаҳри.

 

– Солиқ кодексининг 22-моддасига асосан, фоизлар – ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, фоизлар берилган кредит, қарз, банк омонати ва бошқа қарзлар учун тўлов бўлиб, уларга тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Сизнинг ҳолатингизда эса сиз олган даромад қарз талаблари билан боғланмаган – банк сиздан нақд пулни қарзга олмаган, шу туфайли у сизнинг қарздорингиз ҳисобланмайди. «Фоиз» атамаси сизнинг ҳолатингизда даромад суммасининг ҳисоб-китобига боғланган, даромаднинг ўзи эса моҳиятига кўра рағбатлантириш (мукофотлаш)дир.

Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ, турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўлови тўловчилари шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари керак. Бунда товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади.

Демак, фоизлар шаклида олинган даромадингиздан сиз асосий фаолият турининг ставкаси бўйича ягона солиқ тўловини тўлашингиз керак.

Келтирган маълумотларингизга қараганда, сизда воситачилик фаолияти бўйича тушум устун турганлиги боис, айни у асосий фаолият тури бўлиб ҳисобланади.

Шу тариқа, сизнинг вазиятда олинган бонусларга Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 9-1-иловасига кўра, 2013 йил учун воситачилик фаолияти бўйича белгиланган ставкада, яъни 33 фоизлик ставка бўйича солиқ солинади.

Прочитано: 796 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика