Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Солиқ солиш

Квартирани муассисга дивиденд сифатида бермоқчимиз

Корхонамиз мулкида хизмат квартираси бор. Биз ушбу квартирани корхона муассисининг номига ўтказиб, унга дивидендлар тўлашимиз мумкинми? Ушбу ҳолда дивиденд солиғи тўланадими? Агар тўланса, қандай ҳажмда? Квартирани дивиденд сифатида беришни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Корхона бухгалтери.

 

 

– Амалдаги қонун ҳужжатларида дивидендларни корхона мол-мулки билан тўлаш бобида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Шу тариқа, муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобидан корхонага тегишли квартирани бериш мумкин.

Дивиденд сифатида бериш муносабати билан асосий воситанинг, сизнинг ҳолатингизда квартиранинг, чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга1 ва 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га2 мувофиқ белгиланади. Яъни квартирани беришдан натижа у муассисга берилган қиймат билан қайта баҳолаш натижалари (сальдо)га тузатилган, ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда (ҚҚС тўловчилари учун) қолдиқ (баланс) қиймат ўртасидаги фарқ бўлади.

ЯСТ тўловчилари асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарарларни ҳисобга олмайдилар. Фойда солиғи тўловчилари учун мазкур зарарлар, агар асосий воситалар объектининг фойдаланиш муддати 3 йилдан кўпни ташкил этса, солиқ солинадиган базадан чегирилади (Солиқ кодекси (СК) 145-моддаси 40-бандининг «ж» кичик банди), акс ҳолда улар СК 147-моддасининг 24-бандига асосан чегирилмайди.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромадлар фойда солиғи ва ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқараётганда СКнинг 132-моддасига кўра бошқа даромадлар таркибида солиқ солинадиган базага киритилади.

Муассисга келсак, олинган даромадлар унинг учун 10%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, муайян ҳолларда дивидендлар имтиёзлар қўлланиши муносабати билан солиқ солинмасдан тўланади. Масалан, 1.01.2014 йилгача жисмоний шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари солиққа тортишдан озод этилган (Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарори). Имтиёз 2009 йил 1 январдан кейин ва 2014 йил 1 январгача тўланадиган барча дивидендларга, улар ҳисоблаб ёзилган даврдан қатъи назар, татбиқ этилади. Тегишинча, агар корхонангиз кичик корхона бўлса, сиз дивидендлардан солиқ ушламаслигингиз керак.

 

МИСОЛ. Дивидендлар ҳисобига корхона муассис – жисмоний шахсга (кичик корхона – ҚҚСсиз ЯСТ тўловчиси) квартира берди. Муассисга 17 000 минг сўм дивиденд ҳисоблаб ёзилган. Квартира унга ушбу қиймат бўйича берилмоқда.

Квартиранинг дастлабки тиклаш қиймати 18 000 минг сўмни, ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаси 4 500 минг сўмни, қайта баҳолаш сальдоси 8 100 минг сўмни ташкил этади.

Квартира дивидендлар ҳисобига берилганда корхонада 11 600 минг сўм (17 000 – 18 000 + 4 500 + 8 100) фойда вужудга келади. Ушбу сумма бошқа даромадларга киритилади ва асосий фао­лият тури ставкаси бўйича ЯСТ солинади.

Корхона кичик корхоналар жумласига кириши боис муассис бўлмиш жисмоний шахс Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарорига кўра имтиёзга ҳақли, тегишинча, корхона унинг дивидендларидан солиқ (10%) ушламайди.

Бухгалтерия ёзувлари мазкур вазиятда қуйидагича бўлади:


Хўжалик

операциясининг ­мазмуни

Сумма

(минг сўм)

Ҳисобварақлар ­корреспонденцияси

дебет

кредит

Дивидендлар ҳисобланган

17 000

8710

6 610

Квартирани дивидендлар ҳисобига бериш акс эттирилган

17 000

6610

9 210

Квартиранинг дастлабки қиймати ҳисобдан чиқарилган

18 000

9210

0160

Ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилган

4 500

0260

9210

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилган

8 100

8510

9210

Квартирани дивидендлар ҳисобига беришдан фойда акс эттирилган

11 600

9210

9310

 

Шуни таъкидлаш лозимки, Фуқаролик кодексининг 84, 481, 488-моддаларига кўра квартирага бўлган мулк ҳуқуқининг ўтганлиги нотариал тартибда тасдиқланиши ва ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

 

___________________________

1Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика