Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Божхона

Республикада реализация қилинг

 

                Бир масалага ойдинлик киритсангиз. Фирма Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кирадиган техникани олиб киришда божхона тўловлари бўйича имтиёздан фойдаланди. Баъзи ҳолатлар туфайли ушбу жиҳозларнинг бир қисмини сотиш зарурати юзага келди. Унинг учун илгари берилган имтиёз сабабли тўланмаган божхона тўловларини қанча миқдорда қайтариш лозим бўлади?

 

– Ушбу саволга жавоб Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (МВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) III бўлимида берилган. Унинг 22-бандига кўра божхона тўловлари бўйича имтиёзлар фақатгина импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади. У технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮД нусхасини божхона органларига тақдим этиши шарт.

У Ўзбекистон ҳудудида реализация қилин­ган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди (Низомнинг 23-банди). Бунда бераёт­ган томон (импортчи, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮД нусхасини тақдим этиши шарт.

 

 

                «Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

 

Прочитано: 824 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma Hamkor», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 24.05.2007г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел./факс (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz

Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «Norma Hamkor», 2006-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика