Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Божхона

Аэрозоль учун рухсатнома

Яқинда гўзаллик салонимиз усталари Киевдан келган халқаро даражадаги мутахассис тренингидан ўтдилар. У Италиянинг машҳур косметика компанияси вакили эди. Шундан сўнг биз у билан соч учун бўёқ ва лаклар, оксидловчи моддалар, руҳлантирувчи кукунлар, шампунлар ва кондиционерлар, сочларни турмаклаш учун геллар, сочларни парваришлаш учун лосьонлар ва озиқлантирувчи ниқоблар сотиб олиш ниятимиз тўғрисида шартномани имзоладик. Божхонадан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар жумласида декларант фирмаси аэрозоль маҳсулотини олиб киришга рухсатномани кўрсатди. Бу қандай меъёрий ҳужжатда назарда тутилган ва унга қандай косметик воситалар киради? Бундай рухсатномани қаердан олиш мумкин, ушбу таомил қанчалик мураккаб?

Ноила ва Танзила Аюповалар,

«Ситора» гўзаллик салони.

– Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2005 йилдаги 247-сон қарори (бундан кейин – 247-сон ВМҚ) билан таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган. Унга, хусусан, таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган бир қатор аэрозоль маҳсулотлар киритилган. Булар – сувда эрийдиган пигментлар ва бўяш моддаларида тайёрланган бўёқ ва лаклар (ТИФ ТН кодлари – 3208 10, 3208 20, 3208 90, 3209, 3210 00, 3212 90), парфюмерия, косметика ва ювиниш анжомларидир (ТИФ ТН кодлари – 3303 00, 3305 30 000 0, 3305 90, 3307 41 000 0).

Маълумот учун! Бундай маҳсулот шахсий мол-мулк ёки рўзғор буюмлари солинган контейнерларда ёки бошқа нотижорат мақсадларда ташилганда рухсатнома талаб қилинмайди.

Божхона кодексининг 80-моддасига кўра божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона расмийлаштируви ветеринария, фитосанитария, экология назорати ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат назоратининг бошқа турлари амалга оширилганидан кейин тугайди. Тегишинча, сизни қизиқтирадиган маҳсулотни божхона органига Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси тақдим этилганидан кейин божхонадан ўтказиш мумкин.

Ушбу ҳужжатни олиш тартиби Озонни бузувчи моддалар ва таркибида ушбу моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда (247-сон ВМҚга 3-илова) тартибга солинади. Олиб киришга рухсатномани расмийлаштириш учун Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига буюртманома тақдим этиш зарур, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

контрактга кўра товарни етказиб бериш тартибини (бир ёки бир неча туркумлар билан) кўрсатган ҳолда озонни бузувчи маҳсулотларни олиб киришнинг тахмин қилинадиган ҳажмлари;

контракт (шартнома) нусхаси;

бизнинг сертификатлаштириш органларимиз томонидан берилган ёки эътироф этилган, товар белгилари ва ТИФ ТН классификатори кодлари албатта кўрсатилган ҳолда олиб кириш тахмин қилинаётган озонни бузувчи маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификати.

Агар ариза берувчи юридик шахс бўлса, ҳужжатларнинг нусхалари раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши керак.

Рухсатнома бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор буюртманома олинган пайтдан бошлаб 20 кун ичида қабул қилинади. У битимни амалга ошириш учун зарур бўлган, бироқ 1 йилдан ошмайдиган муддатга берилади. Ариза берувчининг асосланган илтимосига кўра амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин, бу эса ёзма шаклда рухсатнома асл нусхаларига белги қўйиш билан тасдиқланади, унга ваколатли шахс имзо чекади ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг муҳри билан тасдиқланади.

 

 

 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2303 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика