Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Аудитор маслаҳат беради

Лизинг объекти гаровга ўтказилса


Корхонамиз 5 йил аввал лизингга олинган ускунадан фойдалана бошлади. Бир оз вақт ўтганидан кейин лизинг берувчи бизга хат ёзиб, йирик кредит олиниши муносабати билан уни гаровга бериши тўғрисида хабардор қилди. Наҳотки шундай қилиш мумкин бўлса? Ахир корхонамиз бундан кейин фаолият юрита олмай қолади.

 

– Ҳақиқатан ҳам, «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг (14.04.1999 йилдаги 756-I-сон) 21-моддаси маъносидан келиб чиқилса, лизинг берувчи (лизинг олувчидан фарқ қилиб) лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга. Буни «Гаров тўғрисида»ги Қонуннинг (9.12.1992 йилдаги 736-XII-сон) қоидалари ҳам тасдиқлайди. Унинг 8-моддаси учинчи қисмига кўра ашёни гаровга фақат унинг мулкдори бериши мумкин, лизинг мол-мулкига нисбатан фақат лизинг берувчи ана шундай мулкдор бўлиши мумкин Лизинг тўғрисида»ги Қонун 15-моддасининг биринчи қисми).

Шу билан бирга ушбу ҳуқуқдан лизинг берувчи лизинг объектини эгалик қилиш ва фойдаланишга лизинг шарт­номаси бўйича олган лизинг олувчининг розилиги билангина фойдалана олади Лизинг тўғрисида»ги Қонун 21-моддасининг биринчи қисми). Шу муносабат билан лизинг берувчида шундай одилона савол туғилиши мумкин: нима учун у мол-мулк мулкдори сифатида, мулкдор ҳисобланмаган лизинг олувчидан розилик сўраши керак? Ахир мулк ҳуқуқи лизинг берувчига тегишли бўлган мол-мулкни фақат ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш имконини беради.

Ҳамма гап шундаки, ҳурматли лизинг берувчи, «Гаров тўғрисида»ги Қонун 16-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи сиздан бошқа шахсга (масалан, лизинг олувчига) мол-мулкни ҳақ олиб бериш натижасида (масалан, лизинг олувчи томонидан лизинг объектининг сотиб олиниши) ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, сизнинг ҳуқуқий ворисингиз (у лизинг олувчи бўлиши мумкин) барча мажбуриятларингизни бажаради, яъни сизнинг гаров тутувчи олдидаги ҳамма мажбуриятларингизни бажаради.

Айни шу сабабли лизинг берувчи мол-мулк мулкдори сифатида лизинг мол-мулкини гаровга беришдан аввал лизинг олувчининг розилигини сўраши керак. Агар розилик олинмаса ва лизинг берувчи усиз иш тутса, лизинг олувчи «унинг манфаатларини четлаб ўтиб» содир этилган гаров битими тўғрисида хабар топган пайтдан бошлаб 3 йил мобайнида судга лизинг мол-мулкини гаровга қўйиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Бироқ иш бунгача бормаслиги ҳам мумкин. Гапни шундан бошлаймизки, «Гаров тўғрисида»ги Қонун 21-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошиси мазмунидан келиб чиққанда, гаров шарт­номаси тузилиб, мол-мулк (лизинг турган) гаровга берилганда лизинг берувчи гаров тутувчини лизинг олувчининг гаровга қўйилаётган мол-мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиши шарт. Бошқача айтганда, гаровга қўйилаётган мол-мулкнинг лизингда бўлиши далилини мол-мулкни гаровга қўйиш шартномасида кўрсатиш зарур*. Буни билгач гаров тутувчининг лизинг олувчи лизинг объектини гаровга беришга эътироз билдирмаслиги хусусида тасдиғини лизинг берувчидан талаб қилиши мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда гаров тутувчи кредит бергач, лизинг берувчининг кредитор олдидаги мажбурият­ларини таъминлаш учун тузилган гаров шартномаси лизинг олувчининг ташаббусига кўра кейинчалик ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Хулосада яна икки муҳим ҳолатни ­эътиборда тутиш лозим:

1) лизинг объекти гаровга берилгандан кейин мол-мулкдан фойдаланганлик учун лизинг тўловларини олиш ҳуқуқи, агар гаров шартномасида гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган даромадга ҳуқуқ гаров тутувчига тегишли эканлиги назарда тутилмаган бўлса, лизинг берувчида сақланади (Фуқаролик кодекси 272-моддаси иккинчи қисмининг маъносидан келиб чиқилса). Сўнгги ҳолда лизинг берувчи бу ҳақда лизинг олувчини ёзма равишда хабардор қилиши керак;

2) лизинг берувчи томонидан лизинг олувчига эгалик қилиш ёки фойдаланишга вақтинча бериб қўйилган лизинг мол-мулки тарзидаги гаров нарсасининг ўзи гаров тутувчи учун (лизинг шартномаси борлигига қарамай) лизинг берувчида қолдирилган ҳисобланади («Гаров тўғрисида»ги Қонун 36-моддаси бешинчи қисмининг маъносидан келиб чиқилганда). Шу сабабли гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифий ҳалокати (йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, муддатидан аввал эскириши) учун гаров тутувчи олдида лизинг олувчи эмас, балки лизинг берувчи жавоб беради («Гаров тўғрисида»ги Қонун 14-моддасининг маъносидан келиб чиқилса). Бунда лизинг берувчида лизинг олувчидан унга гаровга берилган лизинг мол-мулкининг ҳалокати (йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, муддатидан аввал эскириши) муносабати билан етказилган зарарларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи сақланади («Лизинг тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг маъносидан келиб чиқилса).

Екатерина АДЕЕВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» аудиторлик-консалтинг компаниялар гуруҳи юрисконсульти.

_________________________

*Акс ҳолда гаров тутувчи бундай шартномани тузгач, лизинг шартномасини муддатидан аввал бекор қилишни талаб этишга ҳақли бўлади, бунинг учун лизинг олувчи олдидаги жавобгарлик лизинг берувчи зиммасида бўлади.

 

Прочитано: 1111 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика