Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Бизнинг маслаҳатлар

Тадбиркорлик фаолияти юритилса, солиқ тўланади

Бизнинг 2011 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотимиз жойларни тезкор ижарага беришдан даромадлар олишни бошлади.

Биз ушбу даромадлардан фойда, мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлашимиз керакми?

Алишер Ниёзов,

ташкилот бош бухгалтери.

 

– Мол-мулкни тезкор ижарага беришдан олинган даромад Солиқ кодекси 132-моддаси биринчи қисмининг 2-бан­ди бўйича бошқа даромадларга кирадиган тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад ҳисобланади. Бунда нотижорат ташкилотларининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган бошқа даромадларига фойда солиғи солинмайди.

Шу билан бирга, Со­лиқ кодексининг 257, 265 ва 279-моддалари талабларидан келиб чиқиб, нотижорат ташкилотлари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва ер солиғи тўламайдилар.

Аммо нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш пайтида Солиқ кодексининг X, XI ва XII бўлимларида назарда тутилган солиқларни тўлайдилар, яъни улар тадбиркорликни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган сув, мол-мулк ва ер участкалари ҳажмлари бўйича белгиланган тартибда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун, юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқлар ва ер солиғини тўлашлари керак бўлади.

Прочитано: 798 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «Norma Hamkor», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 24.05.2007г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел./факс (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz

Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «Norma Hamkor», 2006-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика