Norma.uz
Публикации
05.12.2017 Қандай қилиб дам олиш куни ишга қабул қилиш мумкин
Ташкилот дам олиш куни ишлаган бўлса, ишга қабул қилганлик тўғрисидаги буйруқ санасини шу кун билан қайд этиш мумкинми?
далее...»»
05.12.2017 Соғлиғи ҳолатига кўра – енгилроқ иш
Соғлиғи ҳолатига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда унга ушбу ташкилотдаги бошқа ишни таклиф қилишлари керакми?
далее...»»
05.12.2017 Анкета – шахсий тафсилотларсиз
Меҳнат шартномасини тузаётганда ходимдан кадрлар бўлими томонидан тузилган, пропискаси, ёши, миллати, шахсий автотранспорти борлиги ҳақидаги маълумотлар, спиртли ичимликларга муносабати ва ҳ.к. кўрсатиладиган анкетани тўлдиришни талаб қилиш мумкинми?
далее...»»
05.12.2017 Қўшма корхона хорижий корхонага айланди
2008 йилда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ муассислари хорижий фуқаро (50%) ва Ўзбекистон фуқароси (50%) ҳисобланади. Ўзбекистон фуқароси Россия фуқаролигини расмийлаштирмоқда. Ҳужжатлар қай тартибда қайта расмийлаштирилади? Муассислари фақат хорижий фуқаролар бўлган МЧЖ фаолият юрита оладими? Хорижий фуқарони жалб этишга рухсатнома расмийлаштириш ва унга меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун лицензия олиш зарурми?
далее...»»
05.12.2017 Устав фондини кўпайтириш жиҳатлари
МЧЖ устав фонди камайтирилгандан кейин қанча вақт ўтгач унинг миқдорини кўпайтириш мумкин?
далее...»»
05.12.2017 Ҳисоб-китобларни солиштирамиз
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Давлат рақобат қўмитаси, Қўмита) абонентларнинг газ ва электр энергияси учун низоли қарзларини солиштиришда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига кўмаклашишга тайёр. Қўмитанинг реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимовнинг сўзларига қараганда, мавжуд бўлмаган қарзларни ҳисоблаш давом этмоқда ва фуқаролар коммунал хизматлар етказиб берувчилар уларнинг ҳуқуқларини поймол қилишларидан илгаригидек ҳимояланмаганлар.
далее...»»
05.12.2017 «Иффат намояндалари»дан топилган беҳаё намойишлар
Маълумки, жорий йилнинг 15 ноябрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
далее...»»
05.12.2017 Яширилган валюталар Санкт-Петербургга етиб боролмади
Бугунги кунда божхоначилар божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш борасида доимий сергак турибдилар.
далее...»»
05.12.2017 Инсон руҳияти билан ўйнашманг
Мамлакатимизда инсон манфаатларига олий қадрият сифатида қаралади. Инсон саломатлигини асраш, муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидандир. Саломатлигимизни мустаҳкамлашда дори-дармон воситалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
далее...»»
05.12.2017 Давал хом ашёни қайта ишлаш: божхонада расмийлаштириш жиҳатлари
Туманимиз Қозоғистон билан чегарадош. Бир неча марта маҳсулотимизни сотиб олган қозоғистонлик тадбиркор бизнинг ХКга жун етказиб бериш таклифи билан мурожаат қилди. Бунинг учун етказиб берилаётган хом ашёдан кийим-бош тай¬ёрлаш линиясини очиб, сўнгра уни реализация қилиш учун унга жўнатишимиз лозим. Маҳсулотларнинг бир қисмини жун учун ҳисоб-китоб сифатида қолдира олишимиз мумкинлиги ҳақида келишиб ҳам олдик. Бундай операциянинг қанча наф келтиришини ҳисоб-китоб қилиб, рози бўлишга қарор қилдик. Хом ашёни қанча муддатга олиб кириш мумкин? Буюртмачи бажарилган иш учун ҳақ сифатида тайёр маҳсулотнинг бир қисмини қолдирса, уни қандай расмийлаштирамиз? Шу қисмни кейинроқ экспорт қилиш мумкинми?
далее...»»
05.12.2017 Бир балоси бўлмаса... баллонда қошиқ на қилур?
Маълумки, республикамизга хориждан олиб келинаётган товарлар учун ундириладиган божхона тўловлари давлат бюджетига даромад бўлиб тушади ва бу маблағлар охир-оқибат аҳолимизга иш ҳақи, стипендия ва нафақалар тарзида тақсимланади.
далее...»»
05.12.2017 Рухсатнома олинг
2013 йилда хусусий корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Хитойда ишлаб чиқарилган тикув машиналарини сотиб олганмиз. Қайта ихтисослашганимиз сабабли ҳозир улар керак эмас. Сентябрь ойида директоримиз Чимкентдаги бизнесменларнинг икки томонлама учрашувида қатнашиб, сариоғочлик тадбиркор аёл билан танишди. Улар ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, ушбу тикув машиналарини ҳамкоримизга ҳадя сифатида топширмоқчимиз. Бироқ кейин бизга арзимаган суммадаги битимни расмийлаштириб (олиб чиқиш пайтида муаммо бўлмаслиги учун), уларни экспорт товар сифатида жўнатишимизни маслаҳат беришди. Чегарадаги божхонада биздан қандай ҳужжатларни талаб қиладилар? Уларни ўзимиз олиб чиқиб, сентябрь ойида имзоланган келишувга кўра маҳсулотларни қайтиб олиб кирмоқчимиз.
далее...»»
05.12.2017 Шартли чиқариб юборилсин
Товарнинг божхона қийматини аниқ пайтда аниқлаш имкони бўлмаса, у хом ашё маҳсулоти бўлгани сабабли ишлаб чиқариш циклини тўхтатмаслик учун зудлик билан талаб этиладиган вазият юзага келса, қандай йўл тутиш лозим?
далее...»»
05.12.2017 Ҳисоб-китобда имтиёзли ҚҚС
Корхона 2017 йил 1 июлдан бошлаб барча турдаги солиқлар ва тўловларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинган. Тақдим этилган имтиёзлар мақсадли эмас. ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш чоғида Ҳисоб-китобга 2-иловада давр учун реализациядан соф тушумнинг умумий ҳажмида ҚҚСдан озод қилинган реализация оборотлари мунтазам ошиши натижасида ҳисобга киритилмайдиган ҚҚС суммаси ошиб бормоқда (2-илованинг 060-сатри). Шу муносабат билан тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ҳам ҳар ой мунтазам ошиб бормоқда. 1. Корхона барча турдаги солиқлар ва тўловларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинган бўлса, солиқ органларига солиқ ҳисоботи шаклларини тақдим этиши зарурми? 2. ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ошиб борадиган, ҳисобга киритилмайдиган ҚҚС суммасини нима қилиш керак? У сабабли бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси юзага келмоқда. Уни тўлаш керакми?
далее...»»
05.12.2017 ЯСТ бўйича имтиёзлар: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботи
Тикув маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхонасига (ИФУТ коди – 14130-«Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш») Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон ва 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорларига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзлар татбиқ этилади. ПҚ-1050-сон қарорга кўра имтиёз – мақсадли, ПҚ-2687-сон қарорга кўра эса – мақсадсиз. Имтиёз татбиқ этиладиган тикув маҳсулотларини реализация қилиш ҳажми – 100%. 1. Ишлаб чиқариш корхонасига бир вақтнинг ўзида бир нечта имтиёз татбиқ этилса, уларнинг қайси биридан фойдаланишни ўзи ҳал қилиши мумкинми? 2. Имтиёз татбиқ этиладиган товарларни ишлаб чиқариш реализациянинг умумий ҳажмида камида 60%ни ташкил этиб, ПҚ-2687-сон қарорга мувофиқ корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод қилинса, ЯСТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини топшириши зарурми? 3. ПҚ-2687-сон қарорга кўра имтиёзларнинг қўлланиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?
далее...»»
05.12.2017 Омонат сақлаш шартномасига кўра қопланадиган харажатлар йўқ
Ташкилот юк топширувчининг мол-мулкини омонат сақлаш хизматларини кўрсатади. Мол-мулкни ўзининг асосий омборидан бошқа омборларга ўтказиш учун омонат сақловчи транспорт ташкилотини жалб этади. Ташиш харажатлари омонат сақлаш хизматлари қийматида ҳисобга олинади. Товарни омонат сақлаш хизмати учун ҳисобварақ-фактурада омонат сақловчининг минтақавий омборлари ўртасида юк ташиш харажатларини қоплаш суммасини алоҳида сатрда кўрсатиш мумкинми?
далее...»»
05.12.2017 Ишчи кучи – ижарага
Янги ташкил этилган корхона – ЯСТ тўловчиси айни пайтда ўз фаолияти учун тўқимачилик комплексини қурмоқда. Қурилиш ишларининг бир қисми хўжалик усули билан, қолгани – чет ташкилотнинг иш кучини жалб этган ҳолда бажарилмоқда. Яъни чет ташкилот бизга ходимларни бериш хизматларини кўрсатмоқда. Қурилишни материаллар, транспорт ва механизмлар билан бизнинг буюртмачи корхонамиз таъминламоқда. 1. Буюртмачи корхона билан буюртмачи объекти қурилиши учун ишчиларни берувчи ташкилот ўртасидаги операцияларни ҳужжатлар билан қандай расмийлаштириш мумкин? 2. Бундай операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қай тартибда юритилади?
далее...»»
05.12.2017 Воситачилик шартномаси доирасида ҳужжатларни расмийлаштириш
«А» компанияси (комитент) «Б» компанияси (воситачи) билан воситачилик шартномаси тузади. Товарни харид қилиш учун «А» компанияси «Б» компаниясига буюртманома юборади. У ўз навбатида комитент билан алоқадор бўлмаган учинчи ташкилотдан товарни сотиб олади. Товарни воситачидан комитентга топшириш операциясини қандай расмийлаштириш лозим?
далее...»»
05.12.2017 Ташқи савдо операциялари: курс фарқлари ҳисоби
Корхонамиз импорт контрактлари бўйича хорижий ҳамкорлар олдида қарзга эга. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони юзасидан тушунтириш берсангиз. 1. Хорижий ҳамкорлар олдидаги кредиторлик қарзи 5.09.2017 йилдан кейин қандай ҳисобга олинади? 2. Валютадаги курс фарқи қандай акс эттирилади?
далее...»»
05.12.2017 Фаолият коди имтиёз олиш ҳуқуқини бермайди
УФда 50% улушга эга (УФ ҳажми – 800 минг АҚШ доллари) хорижий инвестор иштирокида янги ташкил этилган корхона Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрида 10119-«Гўштни қайта ишлаш бўйича бошқа фаолият» ИФУТ коди остида рўйхатдан ўтказилган. Оролбўйи минтақасидаги ер участкаси ижарага берилган. Корхона ишлаб чиқариш корхонаси ва ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва ПФ-3594-сон Фармон билан тасдиқланган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар бир қатор солиқларни, шу жумладан ЯСТни тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинган. ИФУТ коди кўрсатилган рўйхатга мувофиқ келади. Шунингдек корхона имтиёзларни қўллаш учун зарур белгиланган шартларга риоя этади. 2017–2018 йилларда корхона ривожланиш босқичида турибди ва фақат қорамол етиштириш, 2019 йилдан бошлаб эса – уни сўйиш ва нимталанмаган гўштини қайта ишлаш билан шуғулланмоқчи. Яъни жорий ва кейинги йилларда корхона асосий фаолиятдан даромад олмайди. Корхона 2019 йилдан бошлаб ўз кучи билан етиштирган қорамол гўштини қайта ишлашдан илк даромад ола бошлайди. Корхонага фоизсиз молиявий қарз берилган. Бундан ташқари, у улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олди. 1. 10119-«Гўштни қайта ишлаш бўйича бошқа фаолият» ИФУТ кодига эга бўлган, бироқ ҳозирча фақат улгуржи савдодан даромад олаётган корхона ПФ-3594-сон Фармонга мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? 2. Корхона 2017 йилда фақат улгуржи савдо билан шуғулланадиган бўлса, фоизсиз қарздан фойдаланишдан олинган бошқа даромадга ПФ-3594-сон Фармон бўйича имтиёз қўлланадими? 3. Корхона 2017 йил якунларига кўра фақат улгуржи савдодан даромад олса, 2018 йилда унинг асосий фаолият тури қандай бўлади, бунда у 2018 йилда ПФ-3594-сон Фармонга мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёздан фойдалана оладими?
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика