15.05.2018
Профессионалов становится больше
В Национальной Ассоциации бухгалтеров и аудиторов Узбекистана (НАБА Уз) состоялось очередное вручение международных CAP-cертификатов, выпускаемых Евразийским Советом сертифицированных бухгалтеров и аудиторов (ЕССБА), объединяющим профессиональные организации 11 стран СНГ. далее...»» |
08.05.2018
Бюро электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ҳар ой олишни режалаштирмоқда
ҚҲТБТ порталида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига (ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова) киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси эълон қилинган. далее...»» |
08.05.2018
Бюджетдагилар учун электр ҳақи
Бюджет ташкилотлари учун 2018 йил 1 апрелдан электр энергияси ҳақи оширилдими? далее...»» |
08.05.2018
Кечки овқатсиз концерт
Фирмамиз (МЧЖ, ИФУТ коди – 56100) ресторан фаолиятини юритади ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш хизматларини кўрсатади. Артистлар ресторанимизда аҳоли учун ижодий кеча уюштирмоқчилар, унга чипталарни сотмоқчимиз, бунда умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилмайди. 1. Бундай хизмат қандай фаолият турига киради? 2. Ушбу фаолият лицензияланиши керакми? далее...»» |
08.05.2018
Фуқаролиги бўлмаган шахсни ишга жойлаштириш
Фуқаролиги бўлмаган шахс ЎзРда яшаш гувоҳномаси ва Тошкентда вақтинча пропискага эга. 2007 йилдан буён Ўзбекистонда яшайди. Мазкур шахс хорижий фуқаро деб ҳисобланадими? Иш берувчи уни ишга олиши учун хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома расмийлаштириши керакми? Мазкур шахс учун рухсатнома зарурми? Бундай ходимни қабул қилаётганда солиқ инспекциясига қандай маълумотларни тақдим этиш лозим? далее...»» |
08.05.2018
Ким ҳимоя қилади
Корхонамиз товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган эди. Монополияга қарши органга бизни реестрдан чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилдик (Низом, ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон қарорига 1-илова). Бироқ бизга рад жавоби бердилар. Шундан сўнг хўжалик судига мурожаат қилдик, бироқ низо ушбу суд ваколатига тегишли эмаслиги сабабли иш тўхтатилди. Низомда монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектни реестрдан чиқаришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқи белгиланмаганлигини ҳисобга олиб, қайси органга ва қандай тартибда унинг устидан шикоят қилиш мумкинлигини тушунтириб берсангиз. далее...»» |
08.05.2018
Уй-жой инспекцияси ёрдамга келади
Яқинда фуқароларда турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланишдаги турли қонунбузарликлар устидан Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (бундан кейин – Инспекция, Уй-жой фонди инспекцияси) шикоят қилиш имконияти юзага келди. У Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ-5017-сон Фармонига мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган эди. Инспекция кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш соҳаси устидан давлат назоратини амалга оширувчи, ушбу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминловчи ваколатли орган бўлди. У УКХ вазирлигининг бўлинмаси ҳисобланади, унга ҳисобот беради ва унинг бўлинмалари билан ҳамкорликда ишлайди. ПФ-5017-сон Фармон, Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2900-сон қарори ҳамда ВМнинг 2.06.2017 йилдаги 340-сон қарори Инспекция фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ҳудудий инспекциялар назорат органи таркибига киради. Унинг ташкил этилиши, УКХ вазирлиги ташкил этилиши қатори, мамлакатимизда УКХ соҳасида ўтказилаётган ислоҳот орқали қўлга киритилган ютуқлардан бири бўлди. Инспекция зиммасига жуда кенг доирадаги вазифа ва ваколатлар юклатилган. Уй-жой фонди инспекцияси бош юрисконсульти Дониёр Раҳимов кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолати устидан назорат иши қандай олиб борилаётганлиги ҳақида ҳикоя қилади. далее...»» |
08.05.2018
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
08.05.2018
Тадбиркорлар маълумотни «биринчи қўл»дан олишди
«Сирғали» ТИФ божхона постида тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этилган сайёр учрашувда республикамиз Президенти ҳамда ҳукумати томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. далее...»» |
08.05.2018
Шатакка олувчилар номенклатурада кўрсатилмаган
Яқинда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш чоғида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тўғрисида Фармон қабул қилинди. Ташувчи янги узилган сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган бўлса, фойдаланишда бўлган шатакка олувчилар барча тўловлардан озод қилинадими? далее...»» |
08.05.2018
«Иккитаси бирда» экспорт қилиш
«А» ва «В» корхоналари маҳсулотларни идишсиз экспорт қилиш учун воситачилик шартномасини тузишни режалаштирмоқда. БЮДда идишдаги товар қиймати кўрсатилади, сабаби «В» корхонаси идишда экспортга реализация қилиш учун идиш ишлаб чиқарувчилар билан воситачилик шартномасини тузмоқчи. Битта БЮДда иккита ишлаб чиқарувчини кўрсатиш мумкинми? далее...»» |
08.05.2018
Манфаатлар мувозанатини сақлаш лозим
Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмасининг (ББУ) охирги семинарида божхона соҳасини тартибга солишга доир қонун ҳужжатларидаги муҳим ўзгартиришлар муҳокама қилинди. Турлича фикрлар билдирилди. Уюшма раиси Арсен Айрапетьянц қонунчиликдаги янгиликлар ҳақидаги ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди. далее...»» |
08.05.2018
ЯИТ: ҳисоблаш принципи
Корхонада бир нечта иш режими (5 кунлик иш ҳафтаси, 6 кунлик иш ҳафтаси, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш) белгиланган бўлса, ЯИТнинг энг кам миқдори қандай ҳисобланади? далее...»» |
08.05.2018
Бадалларни вақтида тўланг
Жисмоний шахс БМТ лойиҳасида контракт бўйича ишлайди ва декларация асосида ЖШДС тўлайди. Бунда солиқнинг бутун суммаси ШЖБПҲга бадалларни ўтказмаган ҳолда бюджетга келиб тушади. ДСИ ушлаб қолинган ЖШДСдан маблағларнинг бир қисмини ШЖБПҲга ўтказиши мумкинми? далее...»» |
08.05.2018
Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС
Корхонамиз (воситачи, ҚҚС тўловчиси) бошқа корхона (комитент, ҚҚС тўловчиси) билан импорт товарлар сотиб олиш учун воситачилик шартномасини тузди. Хорижий етказиб берувчи билан 50 000 USD (шартли сумма) миқдорида импорт контракти тузилди. ҚҚСни ҳисобга олганда воситачилик ҳақи товарлар контракт қийматининг 2,5%ини ташкил этади. Комитентга 50 000 USD суммасидаги импорт товарлар тўлиқ ҳажмда етказиб берилди, бу 406 003 500 сўмни ташкил этди (божхонада расмийлаштириш кунидаги 8 120,07 сўмлик курс бўйича). Ҳақ суммаси – комитентга етказиб берилган товарлар қийматининг 2,5%и – 10 150 087,5 сўм. Воситачилик ҳақидан ҚҚС суммаси қандай ҳисобланади? далее...»» |
08.05.2018
Бизнесни кенгайтириш оқибатлари
Корхонамиз улгуржи савдо билан шуғулланади (ИФУТ коди – 46 450). Ходимларнинг йиллик сони 24 кишидан ошмайди. ЯСТ тўловчиси бўлиб қолган ҳолда 100 нафаргача ходимни ёллашимиз мумкинми? далее...»» |
08.05.2018
Ходимлар сонини оширганда нормативга риоя этинг
Кичик корхона бўлиб қолгани ҳолда коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобига умумий овқатланиш соҳасидаги ходимлар сонини ошириш мумкинми ва қанчага? далее...»» |
08.05.2018
Участка кичрайган бўлса
Корхонада (ЯСТ тўловчи) Тошкентдаги ижарага олинадиган участкалар майдони кичрайди. Январь–февралда – 2 000 кв.м, мартдан эса – 50 кв.м. 2018 йил I чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин? далее...»» |
08.05.2018
Солиқ тўловчилар эътиборига
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан жами майдони 1 гектардан кўпроқ ер участкасига эга бўлган ягона солиқ тўловини тўловчилар учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини бекор қилиш билан бир вақтда улар учун жами майдонга ер солиғини тўлаш жорий этилган. далее...»» |
08.05.2018
Манфий гудвилл
Бошқа МЧЖни бўлиш йўли билан янги МЧЖ ташкил этилди. Тақсимлаш баланси тузилди. Тақсимлаш балансининг (тақсимлаб, бизга берганларининг) «Жами» графасида қуйидагилар кўрсатилган: баланс активининг ¬400-сатри – 25,552 млрд сўм, баланс пассивининг 780-сатри – 16,482 млрд сўм. Актив-пассив фарқи – 9,07 млрд сўм. Янги ташкил этилган корхонанинг соф активлари билан устав фонди ўртасидаги ижобий фарқ қайси счётда ҳисобга олинади? Эшитишимча, фарқ гудвиллга ўтказилар экан, бироқ айнан қандай суммаларни ўтказиш лозим? далее...»» |