Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 19 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фуқаролиги бўлмаган шахсни ишга жойлаштириш

 

Фуқаролиги бўлмаган шахс ЎзРда яшаш гувоҳномаси ва Тошкентда вақтинча пропискага эга. 2007 йилдан буён Ўзбекистонда яшайди.

Мазкур шахс хорижий фуқаро деб ҳисобланадими?

Иш берувчи уни ишга олиши учун хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома расмийлаштириши керакми? Мазкур шахс учун рухсатнома зарурми?

Бундай ходимни қабул қилаётганда солиқ инспекциясига қандай маълумотларни тақдим этиш лозим?

К.Рогачёва, бош бухгалтер.

 

Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс умумий асосларда (Меҳнат кодексига мувофиқ) ишга қабул қилинади. Ҳеч қандай рухсатнома олиш керак эмас.

Ўзбекистон ҳудудида яшаб тургани ҳолда ЎзР фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар фуқаролиги бўлмаган шахслар деб ҳисобланади («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).

ЖК Махсус қисмининг 8-бўлимига мувофиқ:

чет эл фуқароси – бирон бир чет эл давлат фуқаросининг юридик мақомига эга бўлган шахс;

фуқаролиги бўлмаган шахс – бирон-бир давлатнинг фуқароси юридик мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс.

Яшаш гувоҳномаси Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Хорижий шахслар учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса – хорижий давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади (Низомнинг 2, ­17-бандлари, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова).

Унга фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаш гувоҳномаси берилган бўлса, тегишинча, чет эл фуқароси ҳисобланмайди. Бинобарин, ходим ва иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова) ҳамда мазкур Низомни қўллаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 20.11.1996 йилда 285-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талаблари татбиқ этилмайди.

Баён этилганлардан келиб чиқилса, Меҳнат кодексига мувофиқ (11, 14-моддалар) Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга фуқаролиги бўлмаган шахс билан умумий асосларда меҳнат шартномаси тузилади ва у ишга қабул қилинади. Ҳеч қандай рухсатнома талаб этилмайди.

ЎзР ҳудудида меҳнат шартномаларига мувофиқ ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолиятни амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига ягона ижтимоий тўлов умумбелгиланган тартибда ҳисобланади ва тўланади (Солиқ кодексининг 306-моддаси; МВ ва ДСҚнинг 2.04.2008 йилдаги ЁТ/04-01-32-14/280-сон ва 15/1-3518-сон тушунтиришнинг 1-банди).

 

Зебо Қўйлиева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1525 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика