Корхонада (ЯСТ тўловчи) Тошкентдаги ижарага олинадиган участкалар майдони кичрайди. Январь–февралда – 2 000 кв.м, мартдан эса – 50 кв.м.
2018 йил I чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин?
Р.Меерова.
– ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда ер участкаси майдонига қараб ҳисоблаб чиқарилади ((ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4).
Корхонада ҳисобот чораги давомида ижарага олинадиган участка майдони ўзгарган бўлса, у ҳолда ер солиғи ҳисобот чорагида ойма-ой ҳисоблаб чиқарилади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).
МИСОЛЛАР.
● Ер участкаси майдони 2 000 кв.м ва белгиланган ставка 26 235 094 сўм бўлганда ер солиғи 437 251,57 сўмни ((0,2 х 26 235 094) / 12) ташкил этади.
● Ер участкаси майдони 50 кв.м ва белгиланган ставка 26 235 094 сўм бўлганда ер солиғи 10 931,29 сўмни ((0,005 х 26 235 094) / 12) ташкил этади.
● 2018 йил I чораги учун умуман корхона бўйича ер солиғи 885 434,43 сўмни ((437 251,57 х 2) + 10 931,29) ташкил этади.
Шу тариқа ҳисобланган ер солиғи суммаси ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш формуласига киритилади:
ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:
С – ер солиғи (2203-сон Низомнинг 8-банди).
Йил давомида ер участкалари (ижарага олинган хоналар) майдони ўзгарганда корхоналар ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай аниқлаштирилган ЯСТнинг энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт (2203-сон Низомнинг 5-банди). Сизнинг ҳолатда – 2018 йил 25 апрелдан кечиктирмай.
Ирина БОРИСОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.